البحث

عبارات مقترحة:

الولي

كلمة (الولي) في اللغة صفة مشبهة على وزن (فعيل) من الفعل (وَلِيَ)،...

الفتاح

كلمة (الفتّاح) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فعّال) من الفعل...

المصور

كلمة (المصور) في اللغة اسم فاعل من الفعل صوَّر ومضارعه يُصَوِّر،...

Жамоат ва бирлик - рахмат, ажралиш азобдир!

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات الأمر بالمعروف والنهي عن المنكر
Аллоҳ таоло биз бандаларни ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб Аллоҳнинг дини Ислом динида собит бўлишимизга буюрганлиги баёни.

التفاصيل

Саккизинчи сухбат: Жамоат ва бирлик - рахмат, ажралиш азобдир! وَلْتَكُن مِّنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ * وَلاَ تَكُونُواْ كَالَّذِينَ تَفَرَّقُواْ وَاخْتَلَفُواْ مِن بَعْدِ مَا جَآءَهُمُ الْبَيِّنَاتُ وَأُوْلَـئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ Сизларнинг ичларингизда бир жамоа бўлсинки, ундаги кишилар яхшиликка чакирадиган, ёмонликдан кайтарадиган бўлсинлар. Ана ўшалар, ўшалар нажот топувчилардир. Очик-ойдин хужжатлар келгандан кейин бўлиниб кетган, ихтилоф чикарган кимсалар каби бўлманглар. Уларга буюк азоб бор! (Оли Имрон сураси, 104, 105-оятлар). * * * Аллох мўминлар орасида амри маъруф-нахйи мункар фарзини адо этадиган, яхши ишларда бошкаларга ўрнак кўрсатадиган жамоа бўлишини буюради. Нажот йўли шу эканини баён килади. Аллох таоло ер юзига инсонларни тўгри йўлга бошлаш учун Ўзи танлаган энг яхши динни юборган экан, унинг кўрсатмаларини кандай килиб амалга ошириш воситасини хам Ўзи ўргатади. Бу восита уларнинг ораларида халкка насихат килиб турадиган, даъват ишларини олиб борадиган одамлар бўлишини такозо килади. Ибн Касир ёзадилар: "Бу оятдан максад шуки, гарчи бу иш умматнинг хар бир аъзоси учун ўзининг холига яраша вожиб бўлса хам, уммат ичидан бир гурух шу ишни бажаришни ўз зиммасига олиши лозим. "Сахихи Муслим"да келганки, Абу Хурайрадан ривоят килинади. У киши дедилар: Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам айтдилар: "Сизлардан кайси бирингиз бир ёмон ишни кўрса, уни кўли билан кайтарсин. Агар бунга кучи етмаса, тили билан кайтарсин. Агар бунга хам кучи етмаса, калби билан кайтарсин. Бундай одам заиф иймонли кишидир". Имом Ахмад ...Хузайфа бин ал-Ямондан ривоят киладиларки, Набий соллаллоху алайхи васаллам айтдилар: "Жоним Унинг кўлида бўлган Зотга касамки, ё амри маъруф-нахйи мункар киласизлар ёки Аллох Ўзининг хузуридан сизларнинг устингизга бир азобни юборади. Кейин Унга дуо киласизлару дуоларингиз кабул бўлмайди". (Термизий, Ибн Можа). Бу умматни Аллох таборака ва таоло ўтган умматлар каби бўлишдан кайтаради. У умматлар устларида хужжат коим бўла туриб хам бўлиниб кетганлар, ихтилоф чикарганлар, амри маъруф-нахйи мункарни тарк килганлар". Демак, мусулмон одам ўзининг имкони етганича насихат, амри маъруф-нахйи мункар фарзини адо этмоги вожиб. У дуч келган одамни Исломга даъват кила олмаса хам, ўзининг фарзандлари ва якин кишиларини Аллохдан кўркишга, Унга итоат килишга, халол-покиза хаёт кечиришга таргиб килиб бориши зарур. Бу хар бир кишининг зиммасидаги хос вазифа экани яхши маълум. Оятда эса доимо амри маъруф-нахйи мункар билан шугулланадиган жамоа хам мавжуд бўлиши лозимлиги хакида гап кетмокда. "(Бандаларни) динларини коим килиш имкониятига эга бўлишларига эриштирадиган энг кучли восита уларнинг ораларидан шу ишга кифоя киладиган бир тоифанинг бу вазифани ўз зиммасига олиши оркали вужудга келади. Улар яхшиликка чакирадилар. У яхшилик дин, унинг асослари, шохобчалари, шаръий конун-коидаларидир. Улар "маъруф"га даъват киладилар. Бу шаръан ва аклан яхши деб танилган ишлардир. "Ёмонликдан кайтарадилар". Ёмонлик хам шаръан, хам аклан ёмон деб танилган ишлардир. Ана ўша яхшиликка чакириб ёмонликдан кайтарувчилар максад килган барча нарсаларига эришувчилар ва барча панох сўраладиган нарсадан нажот топувчилардир". (Саъдий). Шундан сўнг муаллиф ушбу тоифани таништирадилар: "Бу тоифанинг ичига ахли илмлар, мударрислар, одамларга хох хусусий равишда, хох умумий суратда бўлсин, ваъз-насихат килишни ўз зиммаларига олганлар, одамларни намоз ўкишга, закот беришга, дин ахкомларини бажаришга ундаб турадиган, ёмон ишлардан кайтарадиган мухтасиблар кирадилар". Бўлиниш, гурухбозлик килиш гунохдир. Жамоат Аллохнинг рахмати ёгилишига, бўлиниш Унинг азоби келишига сабаб бўлади. Ибн Касир ўз тафсирларида мана бу хадисни келтирдилар: عن معاوية بن أبي سفيان أنه قام فقال ألا إن رسول الله صلى الله عليه وسلم قام فينا فقال ألا إن من قبلكم من أهل الكتاب افترقوا على ثنتين وسبعين ملة وإن هذه الملة ستفترق على ثلاث وسبعين ثنتان وسبعون في النار وواحدة في الجنة وهي الجماعة زاد ابن يحيى وعمرو في حديثيهما وإنه سيخرج من أمتي أقوام تجارى بهم تلك الأهواء كما يتجارى الكَلَبُ لصاحبه لا يبقى منه عرق ولا مفصل إلا دخله (صحيح أبي داود. حسن) (Матн Албоний рахимахуллохнинг сайтларидан олинган. Албоний бу хадисни хасан деб таснифлаганлар). "Муовия ибн Аби Суфён разияллоху анхудан ривоят килинади. У киши дедилар: "Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам бизнинг ичимизда ўринларидан туриб бундай дедилар: "Сизлардан аввал ўтган ахли китоблар етмиш икки фиркага бўлиниб кетдилар. Мана бу уммат эса якинда етмиш уч фиркага бўлиниб кетади. Етмиш иккитаси дўзахда, биттаси жаннатда бўлади. У жамоатдир". Ибн Яхё ва Амр ўзлари ривоят килган хадисларида мана бу сўзларни хам зиёда килишди: "Менинг умматим ичидан якинда шундай кавмлар чикадики, уларнинг ичларига худди кутуриш касаллиги эгасининг баданига сизиб киргани каби ўша хаво-бидъатлар сизиб киради... Ундай инсонинг баданидан бу касал кирмаган бирор томир, бўгим колмайди". (Абу Довуд). Бу хадисда мусулмонлар ичларида бидъатга, ўз хавосига берилган кимсалар пайдо бўлиши ва бидъат, хаво жуда хам ёмон касаллик каби инсонга ёпишиб олиши хакида айтилмокда. Фиркабозлик ва бўлиниш Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам даврларида бўлмаган, у кишидан сўнг пайдо бўлган бидъатдир. Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам замонларидаги мухит шундай эдики, сахобалар Куръону Суннатга тўлик амал килишга интилардилар. Хато ёки гунох килган одамни кўрганда унга чиройли насихат килиш, ихтилофлар чикканда бир-бирларини кораламасдан биродарлик ва мусулмонлар бирлигини саклаган холда харакат килиш уларнинг одатлари эди. Расулуллохнинг асхобларга берган таълим ва тарбиялари Ислом илмини ўргатиш билан бирга тотувлик, иноклик, бир-бирига хурмат ва мухаббатни сингдиришни хам ўз ичига олар эди. عَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى الْمِنْبَرِ مَنْ لَمْ يَشْكُرْ الْقَلِيلَ لَمْ يَشْكُرْ الْكَثِيرَ وَمَنْ لَمْ يَشْكُرْ النَّاسَ لَمْ يَشْكُرْ اللَّهَ التَّحَدُّثُ بِنِعْمَةِ اللَّهِ شُكْرٌ وَتَرْكُهَا كُفْرٌ وَالْجَمَاعَةُ رَحْمَةٌ وَالْفُرْقَةُ عَذَابٌ. رواه أحمد. (محمد ناصر الدين الألباني سلسلة الصحيحة,حســن) Нуъмон ибн Баширдан ривоят килинади. У киши дедилар: "Набий соллаллоху алайхи васаллам минбарда туриб айтдилар: "Кимки озга шукр килмаса, кўпга хам шукр килмайди. Кимки одамларга ташаккур айтмаса, Аллохга хам шукр килмайди. Аллохнинг неъмати хакида гапириш шукр килишдир. Неъматни назарга илмаслик нонкўрликдир. Жамоат рахматдир. Бўлиниш азобдир". (Имом Ахмад ривоятлари). (Албоний, хасан). Икки оят икки хил окибатга далолат килмокда. Кайси бирига кадам кўйиш бандаларга хавола. Аллох юкоридаги икки оятда бандаларни кутаётган икки нарсани кўрсатди: нажот ва азоб. Хар иккисининг сабаб ва воситаларини баён килди. Нажотга эришишнинг йўли - яхшилика чакириш, ёмонликдан кайтариш, бу йўлда бирлашиш, хак устида ака-ука ва дўст бўлиш. Азобга гирифтор бўлишнинг йўли эса бўлиниш, ихтилофлар келтириб чикариш, талашиб-тортишиш, жанжаллашиш ва бир-бирига душман бўлиб олишдир. Саъдий рахимахуллохнинг Оли Имрон сурасининг 105-оятига берган шархлари нихоятда мухим: "Кейин Аллох уларни дин ва уни коим килишни буюрувчи, бирлашишни талаб килувчи очик хужжатлар келгандан кейин хам бўлиниб кетган, ихтилоф чикарган, гурух-гурухларга ажралиб олганлар йўлига кириб кетишдан кайтарди. Ундай бўлинишлар нодонлик ва адашишдан содир бўлган эмас эди. Балки билиб туриб ва ёмон максадни кўзлаб, бир-бирларига зулм килиш окибатида пайдо бўлганди. Шунинг учун Аллох: َوأُوْلَـئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ - "Уларга буюк азоб бор!" - деди. "Очик-ойдин хужжатлар келгандан кейин бўлиниб кетган, ихтилоф чикарган кимсалар каби бўлманглар. Уларга буюк азоб бор! (Оли Имрон сураси, 105-оят). Иймонли ва аклли мўмин учун бундан ортик очик-ойдин хужжат бўлмайди. Бизга очик-ойдин хужжат - Куръон ва Суннат келган экан, шу икки вахй кўрсатган йўлдан боришимизни Аллох насиб этсин. Ундан бизларни Ўзининг азобидан саклашини, рахматига сабаб бўладиган ишларга муваффак килишини сўраймиз.