البحث

عبارات مقترحة:

الأحد

كلمة (الأحد) في اللغة لها معنيانِ؛ أحدهما: أولُ العَدَد،...

المؤخر

كلمة (المؤخِّر) في اللغة اسم فاعل من التأخير، وهو نقيض التقديم،...

المقتدر

كلمة (المقتدر) في اللغة اسم فاعل من الفعل اقْتَدَر ومضارعه...

Исо худо деганлар кофирми?

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Шамсуддин Ҳакимзода ، Шамсуддин Дарғомий
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات عيسى عليه السلام
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламдан олдин юборилган Аллоҳнинг пайғамбари бўлмиш Исо алайҳиссаломни худо дейишнинг ҳукмини ушбу сатрларда эътиборингизга ҳавола қиламиз.

التفاصيل

«Исо худо» деганлар – кофирдир! Алхамду лиллаҳ, ассолату вассаламу алаа Расулиллаҳ! Аммо баъд: Аллоҳ таоло деди: «Аллоҳ – бу Марямнинг ўғли Масиҳ (Исо) дир» деганлар шубҳасиз кофир бўлдилар!» (Моида – 17) «Аллоҳ – бу уччаласининг учинчиси» деганлар шубҳасиз кофир бўлдилар!» (Моида – 73) «Яҳудийлар « Узайр – Аллоҳнинг боласи» дедилар. Насоролар эса: «Масиҳ (Исо) – Аллоҳнинг боласи» дедилар. Бу уларнинг оғизларидаги (ёлғон) сўзларидир. Улар (бу билан) илгарги кофирларга ўхшарлар…» (Тавба – 30) «Улар (насоролар ва яҳудлар) Аллоҳни қўйиб ўзларининг динбошчилари ва Марямнинг ўғли Исони робби қилиб олдилар. (Бироқ) улар Ўзидан бўлак ҳеч бир илоҳ йўқ бўлган ёлғиз Илоҳга (Аллоҳга) гина ибодат қилишга буюрилган эдилар. У (Аллоҳ) улар шерик қўшган нарсалардан покизадир!»  (Тавба – 31) Исо алайҳиссаломни Аллоҳ таъолога шерик қилиб худо ёхуд Аллоҳнинг ўғли деб эътиқод қилиш одамни диндан чиқариб, кофир қилади. Аллоҳ таоло деди: “Албатта, мушриклар ва аҳли китоблардан иборат кофирлар жаҳаннам оловида...”(Баййина – 6) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Менинг жоним қўлида бўлган Зотга қасам ичиб айтаман-ки, мен ҳақимда эшитган бирон бир яҳудий ва насоро мен олиб келган нарсага иймон келтирмагунча дўзахдан қутулмас!» Аллоҳ таолонинг тубандаги ояти эса севикли пайғамбарининг мазкур гапи учун гўёки муҳр кабидир: «Кимда-ким Исломдан бошқа дин изласа, ундан (ибодатлари) қабул қилинмас ва у охиратда зиён тортгувчилардан (дўзахилардан) бўлар!» (Оли Имрон – 85)