البحث

عبارات مقترحة:

السبوح

كلمة (سُبُّوح) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فُعُّول) من التسبيح،...

العلي

كلمة العليّ في اللغة هي صفة مشبهة من العلوّ، والصفة المشبهة تدل...

الوكيل

كلمة (الوكيل) في اللغة صفة مشبهة على وزن (فعيل) بمعنى (مفعول) أي:...

Аллоҳдан ўзгаларга илтижо қилманг!

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات العبادة - التوسل
Шайтони лаин мусулмонларни адаштиришга ва уларга ёмон амалларни безаб кўрсатишга ниҳоят даражада ўчлиги, Аллоҳдан ўзгага ибодат қилишга ҳам унинг ўзи бошлаб бориши баёни.

التفاصيل

Қадрдон дўстим! Шайтони лаин мусулмонларни адаштиришга ва уларга ёмон амалларни безаб кўрсатишга ниҳоят даражада ўчдир. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло шайтон ҳақида мана бундай деган: (وَقَالَ لأَتَّخِذَنَّ مِنْ عِبَادِكَ نَصِيباً مَّفْرُوضاً)     “(Шунда) у деди: “қасамки, бандаларинг орасидан ўзимга тегишли насибани албатта, оламан!” (“Ниса” – 118) Яна бир оятда эса: (قَالَ فَبِمَآ أَغْوَيْتَنِي لأَقْعُدَنَّ لَهُمْ صِرَاطَكَ ٱلْمُسْتَقِيمَ * ثُمَّ لآتِيَنَّهُمْ مِّن بَيْنِ أَيْدِيهِمْ وَمِنْ خَلْفِهِمْ وَعَنْ أَيْمَانِهِمْ وَعَن شَمَآئِلِهِمْ وَلاَ تَجِدُ أَكْثَرَهُمْ شَاكِرِينَ)     “У (шайтон) айтди: “қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли, мудом Сенинг Тўғри Йўлинг устида улар (Одам фарзандлари) ни кутиб ўтирурман! Сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнгларидан ва сўлларидан келурман (ва Тўғри Йўлдан оздирурман!) Ва Сен улардан кўпларини шукр қилган ҳолларида топмассан!” (Аъроф – 16, 17)     Аллоҳ таоло инсонни бузуқлик сари қадамба – қадам етаклайдиган шайтоннинг изидан юришликдан қайтара экан, мана бундай деди: )يٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَتَّبِعُواْ خُطُوَاتِ ٱلشَّيْطَانِ وَمَن يَتَّبِعْ خُطُوَاتِ ٱلشَّيْطَانِ فَإِنَّهُ يَأْمُرُ بِٱلْفَحْشَآءِ وَٱلْمُنْكَرِ وَلَوْلاَ فَضْلُ ٱللَّهِ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَتُهُ مَا زَكَا مِنكُمْ منْ أَحَدٍ أَبَداً وَلَـٰكِنَّ ٱللَّهَ يُزَكي مَن يَشَآءُ وَٱللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ)     Эй, мўминлар! Шайтоннинг изидан эргашманглар! Ким шайтоннинг изидан эргашса, албатта у ёмонлик ва бузуқликга буюрар. Агар сизларга Аллоҳнинг фазлу–марҳамати бўлмаса эди, сизлардан бирон киши (бирон гуноҳдан) пок бўлмас эди. Лекин, Аллоҳ (Ўз фазли билан) Ўзи ҳоҳлаган бандани поклар! Аллоҳ – Эшитгувчи, Билгувчидир! (Нур – 21) Шайтони лаин инсонни энг ёмон ботқоқ – Аллоҳга шир келтириш ботқоғига ботириш учун тинмай ҳаракат қилади. Чунки, у ширкнинг ҳеч қачон кечирилмайдиган гуноҳ эанлигини билади. Аллоҳ таоло дедики: (إِنَّ ٱللَّهَ لاَ يَغْفِرُ أَن يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَن يَشَآءُ ٰ)     “Албатта Аллоҳ (Ўзига бирон нарсанинг) ширк қилинишини кечирмас! Бундан бошқа (гуноҳ) ларни эса, Ўзи ҳолаган бандаси учун кечирар.” (Нисо – 48) Муҳтарам биродар! Билингки, шайтони лаин ширкга тўғридан–тўғри чақирмайди. Балки, ширкга олиб борувчи баъзи амалларни безаб кўрсатади. Зеро, пайғамбар Нуҳ алайҳиссаломнинг қавмига ширк биринчи бор худди мана шу тарзда кирб келган: уларнинг орасида солиҳ одамлар яшар эди. Улар вафот этишгач, шайтон одамларнинг қалбига “ўша улуғ инсонларнинг суратларини чизиб, уйларингизнинг тўрига илиб қўйинглар! Токи, ҳар сафар уларга кўзингиз тушганда, улар эгаллаган билим ва қилиб ўтган эзгу ишларини эслаб кучингизга куч, дармонингизга дармон қўшилсин!” деган васвасани солди. Суратларни деворларда қолдириб, бу алданган бўғин оламдан ўтиб кетдилар. Уларнинг ўрнига келган янги авлодга ҳам шайтон келиб: “сизларнинг оталарингиз боларига мусибат тушган пайтларда мана шу суратлардан ёрдам сўрар эдилар” деди. Маккорнинг бу ҳийласига авлодлар ҳам лаққа тушдилар ва Аллоҳни қўйиб, улуғларнинг суратлари–ю, ҳайкалларига ибодат қиладиган бўлдилар!     Дарҳақиқат, кўп кишилар билмасликлари туфайли, ўзлари ҳам сезмаган ҳолда Аллоҳга ширк келтирадилар. Одамлар орасида “ё, ҳусайн!”, “ё, Али!”, “ё, пирим!”, “ё, Ғовсул Аъзам!”, ё, Баҳовуддин!” дея, уларга илтижо қилиб, улардан мадад, шифо, фарзанд сўрайдиганлар ҳозирги кунларимизда ҳам кам эмас! Бундан ҳам қабиҳроғи, баъзи одамларқабрларга сажда қиладилар! Яна бошқалари эса, қабрга қараб намоз ўқимоқ қиблага қараб ўқигандан афзал дейдилар ёки қабрни тавоф қилиш Каъбани тавоф қилишдан ҳам улуғ деб эътиқод қиладилар!     Муҳтарам биродар! Бу каби ишлар Аллоҳнинг дини – Исломда “ширк” деб номланади! Ақли жойида одам қандай қилиб чириб ётган жонсиз жасаддан мадад сўрайди?! Ваҳоланки, у қабр соҳибининг қўлидан бирон нарса келганида, ўзини бу каби аянчли ҳолга солган ажалга чап берган бўларди. Боз устига, ўша ёрдам сўралаётган одам қанчалик улуғ бўлмасин, пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг босган изларига ҳам арзимайди! Мана шундай буюк даражали пайғамбарга Аллоҳ таоло томонидан келган фармонга бир қулоқ солинг–а: (قُل لاَّ أَمْلِكُ لِنَفْسِي نَفْعاً وَلاَ ضَرّاً إِلاَّ مَا شَآءَ ٱللَّهُ وَلَوْ كُنتُ أَعْلَمُ ٱلْغَيْبَ لاَسْتَكْثَرْتُ مِنَ ٱلْخَيْرِ وَمَا مَسَّنِيَ ٱلسُّوۤءُ إِنْ أَنَاْ إِلاَّ نَذِيرٌ وَبَشِيرٌ لقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ)     “(Эй Муҳаммад, сиз уларга) айтинг: “мен ўзим учун ҳам на фойда, на зиён етказишга эга бўла олмасман! Фақат Аллоҳнинг ҳоҳлагани бўлур! Агар мен ғайбни билсам эди, яхши амалларни кўпайтириб юборган бўлардим ва менга биронта ҳам зиён етмаган бўларди. Мен фақат иймон келтирадиган қавм учун (дўзах азобидан) огоҳлантиргувчи ва (жаннат неъматларидан) хушхабар етказувчиман, холос” (Аъроф – 188) Яна бошқа бир оятда айтади: (قُلْ إِني لاَ أَمْلِكُ لَكُمْ ضَرّاً وَلاَ رَشَداً * قُلْ إِني لَن يُجِيرَنِي مِنَ ٱللَّهِ أَحَدٌ وَلَنْ أَجِدَ مِن دُونِهِ مُلْتَحَد)     “Айтинг: “мен сизларга на бир зиён ва на бир тўғри йўл беришга эга эмасман.” Айтинг: “албатта, мени Аллоҳ (нинг азоби) дан (агар Унга осийлик қилсам) бирон кимса ҳимоя қила олмас ва мен Ундан ўзга паноҳгоҳ ҳам топа олмасман” (“Жин” – 21,22) Модомики, пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳволи шундай экан, демак, бирор инсон зоти фойда ёки зарар етказишга қодир деб эътиқод қилиш ақлсизликдан ўзга нарса эмас! Мусулмон одам сира бундай эътиқод қилмайди. Аллоҳ таоло деди: (وَيَعْبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَا لاَ يَضُرُّهُمْ وَلاَ يَنفَعُهُمْ وَيَقُولُونَ هَـٰؤُلاۤءِ شُفَعَاؤُنَا عِندَ ٱللَّهِ)     “Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зиён ҳам, фойда ҳам еткиза олмайдиган нарсаларга (руҳларга) ибодат қиладилар ва: “ана шулар Аллоҳ ҳузурида бизнинг оқловчиларимиз” дейдилар” (“Юнус” – 18)     Бу оятда Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло мушриклар ҳақида гапираяпти. Бас, мусулмон киши ўша мушрикларга тақлид қилиб, ўлиб кетган одамларнинг арвоҳларидан шафоат – оқлов сўраши дурустми?! Мушриклар “бизни Аллоҳга яқин қилиши учун авлиёларнинг руҳларига, бут–ҳайкалларига ибодат қиламиз” деб, узр айтганларида, қуйидаги оятлар нозил бўлган: (وَٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِ أَوْلِيَآءَ مَا نَعْبُدُهُمْ إِلاَّ لِيُقَربُونَآ إِلَى ٱللَّهِ زُلْفَىۤ إِنَّ ٱللَّهَ يَحْكُمُ بَيْنَهُمْ فِي مَا هُمْ فِيهِ يَخْتَلِفُونَ إِنَّ ٱللَّهَ لاَ يَهْدِي مَنْ هُوَ كَاذِبٌ كَفَّارٌ(     Ундан (Аллоҳдан) ўзга “дўстларни” худо қилиб олганлар (айтадилар:) “биз у (худо) ларга фақат бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қиламиз”. Шубҳасиз, Аллоҳ (қиёмат кунида) улар ихтилоф қилишаётган нарсалар хусусида, уларнинг орасида ҳукм қилур. Шубҳасиз Аллоҳ, ёлғончи ҳамда кўрнамак кимсаларни ҳидоят қилмас!” (“Зумар” – 3)     Аллоҳнинг каломи – Қуръонга иймон келтирадиган мусулмон одам мушрикларнинг сўзини ҳужжат қилиб, Аллоҳдан ўзгага илтижо қилмайди. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло одамлар сиғинаётган сохта худоларнинг ночор ва ожизлигини баён қилиб, айтганки: (وَٱلَّذِينَ تَدْعُونَ مِن دُونِهِ لاَ يَسْتَطِيعُونَ نَصْرَكُمْ وَلاۤ أَنْفُسَهُمْ يَنْصُرُونَ)     “Ундан ўзга сизлар дуо қилаётган нарсалар сизларга ёрдам беришга қодир эмас! Улар ҳатто, ўзларига ҳам ёрдам беролмаслар!” (“Аьроф” – 197)     Бу оятни эшитган мусулмон Аллоҳ эмас, ўша авлиёлар ёрдам беради деган ҳаёлга борадими?! Ахир, бу гап Аллоҳни ёлғончи дейиш билан баробарку!!! Ким Аллоҳ таолони ёлғончи деса, намоз ўқиса, рўза тутса ҳам ва мусулмонлик даъвосини қилса ҳам кофир бўлади!     Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарларнинг энг улуғи, жами инсон зотининг саййиди, қиёмат кунида шафоат эгаси бўлсаларда, ҳатто ўз яқинларига ҳам бирор фойда еткиза олмас эканлар. Ҳадисда айтилишича, “Аллоҳ таолонинг: “Яқин қариндошларингизни огоҳлантиринг” ояти нозил бўлгач, расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Сафо тоғига чиқиб, яқин қариндошларига мана бундай мурожаат қилдилар:     “Эй, Қурайш жамоаси! Ўзингизни Аллоҳнинг азобидан қутқариб қолинг! Мен Аллоҳнинг азобидан сизларни сақлаб қололмагайман! Эй, Абду Манофнинг фарзандлари! Мен Аллоҳнинг азобидан сизларни қутқариб қололмагайман! Эй, расулуллоҳнинг аммаси Софийя, Аллоҳнинг азобидан мен сизни сақлаб қололмайман! Эй, абдул Мутталиб ўғли Аббос! Мен сени Аллоҳнинг азобидан сақлаб қололмагайман! Эй, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) нинг қизи Фотима! Мол–давлатимдан ҳоҳлаганингни сўра, аммо, Аллоҳнинг азобидан мен сени сақлаб қололмайман!”     Агар пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам (гуноҳ қилган тақдирларида) ўз амакилари Аббосни, аммалари Софийяни ва ҳатто нуридийдаси Фотимани ҳам Аллоҳнинг азобидан қутқара олмас экан, бошқа “улуғлар” қандай қутқарадилар?! Огоҳ бўлинг, азиз биродар!     Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам амакилари Абу Толибнинг кўрсатган ёрдамлари учун гуноҳидан ўтишлигини Аллоҳ таолодан сўрамоқчи бўлганларида Ҳақ таоло Ўз пайғамбарини бундан қайтариб, дедики: (مَا كَانَ لِلنَّبِي وَٱلَّذِينَ آمَنُوۤاْ أَن يَسْتَغْفِرُواْ لِلْمُشْرِكِينَ وَلَوْ كَانُوۤاْ أُوْلِي قُرْبَىٰ مِن بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمْ أَنَّهُمْ أَصْحَابُ ٱلْجَحِيمِ)     “На пайғамбар ва на мўминлар – агар мушриклар уларнинг қариндошлари бўлсалар ҳам – уларнинг дўзах эгалари эканлиги маълум бўлгандан кейин, у мушриклар учун мағфират сўрашлари жоиз эмасдир!” (“Тавба” – 113)     Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарининг амаким мусулмон бўлиб қолармикин деб жон куйдираётганини кўргач, қуйидаги оятни нозил қилди: (إِنَّكَ لاَ تَهْدِي مَنْ أَحْبَبْتَ وَلَـٰكِنَّ ٱللَّهَ يَهْدِي مَن يَشَآءُ وَهُوَ أَعْلَمُ بِٱلْمُهْتَدِينَ)     “(Эй, Мухаммад) аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни (ўз ҳоҳишингиз билан) ҳидоят қила олмайсиз. Лекин Аллоҳ Ўзи ҳоҳлаган бандалар(и)ни ҳидоят қилар! У ҳидоят топгувчи кишиларни яхшироқ билгувчидир!” (“Касас” – 56)     Азиз биродарим! Жоҳиллар каби Аллоҳдан ўзгаларга илтижо қилманг! Зеро, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло айтганки: (وَتَوَكَّلْ عَلَى ٱلْحَيِّ ٱلَّذِي لاَ يَمُوتُ)     “(Ишларингизда) Ўлмайдиган (абадий) Барҳаёт зотга таваккул қилинг!” (“Фурқон” – 58)     Фақат Аллоҳга дуо қилиб, Ўзидангина сўранг! Ўзигагина ёлворинг, Ўзидангина ёрдам ва мадад сўранг! Билингки, Аллоҳ сизга ҳар нарсадан яқинроқдир! Зеро, айтадики: (وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ ٱلدَّاعِ إِذَا دَعَانِ(     “(Эй, Мухаммад!) Агар бандаларим сиздан Мен ҳақимда сўрасалар, (айтингки,) Мен уларга яқинман. Менга дуо қилганларида, дуогўйларнинг дуоларини ижобат қиламан!” (“Бакара” – 186)     Азиз биродарим! Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакиваччаси Абдуллоҳ ибн Аббосга қилган мана бу васиятларини қулоғингизга қуйиб олинг: “Агар сўрасанг – Аллоҳдан гина сўра, агар ёрдам тиласанг – Аллоҳдангина тила! Билгинки, дунёдаги барча инсонлар тўпланиб, сенга бирон фойда еткизмоқчи бўлсалар ҳам, Аллоҳ пешонангга ёзиб, тақдир қилиб қўйган нарсанигина етказа олишади холос. Башарти, бутун инсоният зенга зарар беришга жамланишса ҳам, фақат Аллоҳнинг тақдирид&