البحث

عبارات مقترحة:

القريب

كلمة (قريب) في اللغة صفة مشبهة على وزن (فاعل) من القرب، وهو خلاف...

القدير

كلمة (القدير) في اللغة صيغة مبالغة من القدرة، أو من التقدير،...

الجبار

الجَبْرُ في اللغة عكسُ الكسرِ، وهو التسويةُ، والإجبار القهر،...

Амаллар ниятларга боғлиқ

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Муҳаммад ибн Солиҳ Ал-Усаймийн ، Абу Абдуллоҳ Шоший
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات المنجيات - العبادة - الرقائق والمواعظ
Ушбу мақола “Қирқ ҳадис шарҳи” китобидан иқтибос бўлиб, унда биринчи ҳадис, яъни ният ҳақидаги ҳадис ва шу ҳадисдан олинадиган фойдалар ва ҳукмлар ҳақида сўз юритилади.

التفاصيل

Амаллар ниятларга боғлиқ “Қирқ ҳадис шарҳи” китобидан иқтибос Биринчи ҳадис Шарҳ Шу ўринда бир масала бор: Ҳадисдан олинадиган фойдалар:  Амаллар ниятларга боғлиқ “Қирқ ҳадис шарҳи” китобидан иқтибос Биринчи ҳадисМўминлар амири Абу Ҳафс Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: “Албатта амал-лар(нинг яроқли ёки яроқсизлиги, мақбул ёки номақбуллиги) фақат ниятларга боғлиқдир. Ҳар бир кимса учун (амали ила) ният қилган (яхши-ликнинг савоби ёки ёмонликнинг жазос)и  насиб қилур. Кимда ким Аллоҳ ва унинг Расулини мақсад қилиб ҳижрат қилса, у ҳолда (чиндан ҳам)  Аллоҳ ва Расули сари ҳижрат қилган бўлур. Кимда ким мол-дунёга эришиш, ёхуд бир аёлга уйланиш мақсадида ҳижрат қилса, у ҳолда ўзи мақсад қилган нарсасига ҳижрат қилган бўлур” .Ушбу ҳадисни муҳаддислар икки имоми — Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибнил Муғийра ибн Бардизба Бухорий ва Абул Ҳусайн Муслим ибнил Ҳажжож ибн Муслим Қушайрий Нисопурийлар ҳадис  китоб-ларининг энг ишончлиси бўлмиш “Икки саҳиҳ ҳадислар тўпламида” ривоят қилганлар. Шарҳ“Мўминлар амири” — Абу Ҳафс Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳудир. Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳунинг кўрсатмаси билан халифа-лик унинг қўлига ўтди. Бу Абу Бакр разияллоҳу анҳунинг ҳасанотларидан бири ҳисобланади. Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг халифа этиб сайланиши шаръий асосга эга. Чунки уни халифа этиб тайинлаган Абу Бакр разияллоҳу анҳудир. Абу Бакр разияллоҳу анҳу эса Бани Соида шийпонида саҳобаларнинг унга байъат қилиши билан халифа этиб сайланган эди. Ҳар икковларининг халифалиги шаръий асосга эга-дир. Абу Бакр разияллоҳу анҳу Умар ибн Хаттоб-ни халифаликка ихтиёр қилиб ниҳоятда тўғри иш қилган эди.Умар разияллоҳу анҳунинг “шундай де-ганларини эшитдим”, деган сўзи, унинг бу ҳадис-ни бевосита Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан олганига далилдир.Ажабланарли томони шундаки, ушбу ҳадис ўта муҳим бўлишига қарамай, уни Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан фақат Умар разияллоҳу анҳугина эшитганлар. Бироқ, ҳадис мазмунини қўллаб-қувватловчи талай оят ва ҳадислар мавжуддир. Жумладан, Қуръони Каримда Аллоҳ таоло шундай дейди:  “Қандай яхшилик (мол) инфоқ-эҳсон қилсангизлар, ўзингиз учундир. Фақат Аллоҳ юзини истаб яхшилик инфоқ-эҳсон қилин-гиз!” [Бақара: 272], “Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир. У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминлар билан) эса раҳм-шафқатлидирлар. Уларни (мудом) Аллоҳдан фазл-марҳамат ва ризолик тилаб рукуъ, сужуд қилаётган ҳолларида кўрурсиз” [Фатҳ: 29]. Бу икки оятда ҳам ният тўғрисида сўз юритилган. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Саъд ибн Аби Ваққос разиял-лоҳу анҳуга шундай деганлар: “Билгинки, сен Аллоҳнинг розилигини истаб бирон бир нафақа-эҳсон қилсанг, ҳаттоки бу хотинингни оғзига солганинг (ҳар қандай) озиқ-овқат бўлсин, албатта унинг эвазига ажр-савоб оласан”. Ҳадисдаги  “Аллоҳнинг розилигини истаб”, деган сўз ниятга далолат қилади. Муҳими, ҳадисда ифода этилган маъно Қуръон ва бошқа ҳадисларда ўз исботини топган. Ҳадис лафзини Умар разияллоҳу анҳунинг якка ўзи ривоят қилган бўлсада, бироқ уни бутун уммат бир овоздан қабул қилган. Ҳатто Бухорий роҳи-маҳуллоҳ ўзининг “Саҳиҳ” асарини ушбу ҳадис билан бошлаган.“Албатта амаллар”: Амал дейилганда барча амалларни: қалбда бажариладиган, тилда бажариладиган ва бошқа ташқи аъзолар билан бажариладиган амалларни ўз ичига олади. Демак, бу ердаги “амаллар” сўзи амалнинг барча турларини ўз ичига қамраб олар экан.Қалб амаллари дейилганда Аллоҳга таваккул қилиш, Унинг ўзига “инобат қилиш”, яъни қайта-қайта мурожаат қилиш, Аллоҳдан қўрқиш ва шунга ўхшаш қалбда кечадиган амал-лар назарда тутилади.Тил билан бажариладиган амаллар тилда нутқ қилиб бажариладиган амаллардир. Тилда бажариладиган амаллар бениҳоят кўпдир. Аъзо-лар ичида тилчалик кўп амал қиладиганини билмайман. Агар бўлса ҳам кўз ёки қулоқ бўли-ши мумкин.Ташқи аъзолар билан бажариладиган амаллар икки қўл, икки оёқ ва шу каби аъзолар бажарадиган амаллардир. “Албатта амаллар(нинг яроқли ёки яроқ-сизлиги, мақбул ёки номақбуллиги) фақат ният-ларга боғлиқдир”:  Ниятнинг шаръий тушунчаси — Аллоҳ таолога яқинлашиш мақсадида бирон бир ибо-датни қилишга азму қарор қилишдир. Ният-нинг ўрни қалбдир. У қалбда кечадиган амал бўлиб, ташқи аъзоларнинг ниятга алоқаси йўқ.   “Ҳар бир кимса учун (амали ила) ният қилган (яхшиликнинг савоби ёки ёмонликнинг жазос)и  насиб қилур”:Шу ўринда бир масала бор: юқорида зикр қилинган икки жумла, яъни  “Албатта амаллар фақат ниятларга боғлиқдир”  ва “Ҳар бир кимса учун ният қилгани  насиб қилур”  икки жумласи бир хил маънони англатадими, ёки бу иккиси-нинг маъноси бир-биридан фарқлими?   Аввало шуни билишимиз зарурки, аслини олганда бирон бир гап ўзидан олдинги гап мазмунини таъкидлаб келмасдан, балки алоҳида янги бир маънони англатиши лозимдир. Бу масалада уламолар икки тур фикр билдир-ганлар:Биринчиси: Бу икки жумла бир хил маъ-нода келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта амаллар фақат ниятларга боғлиқдир”, деб, сўнгра уни “Ҳар бир кимса учун ният қилгани  насиб қилур”, деган сўзлари билан таъкидлаганлар.Икккинчиси: Иккинчи жумла биринчиси-дан бошқача маънони англатади.Бу борадаги қоида шундан иборатки, агар бирон бир гапнинг алоҳида янги маънони ифодалаши билан унинг ўзидан олдинги гап мазмунини таъкидлаб келиши ўртасида икки-ланиш юзага келса, у ҳолда биз бу гапни алоҳида янги маънони англатиш учун зикр қилинганлик эҳтимолини устун қўямиз. Негаки, бу икки гап маъноси бир хил дейдиган бўлсак, у ҳолда матнда такрорлаш юзага келади ва бизда бу такрорлаш сабабини билишга эҳтиёж туғилади.Демак, бу масаладаги тўғри фикр — бу икки жумла бир-биридан фарқли маъноларни ифода этади. Биринчи жумла ният қилинган нарса, яъни амал учун айтилган бўлса, иккинчи жумла амалнинг ким ёки нима учун қилинганлиги, яъни  бу амалдан Аллоҳнинг розилиги истал-ганми ёки бирон бир дунёвий мақсад учун қилинганлиги назарда тутилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг иккинчи жумладан кейин: “Кимда ким Аллоҳ ва унинг Расулини мақсад қилиб ҳижрат қилса, у ҳолда (чиндан ҳам)  Аллоҳ ва Расули сари ҳижрат қилган бўлур”, — деган сўзлари ҳам шу нарсага далолат қилади. Демак, бу фикрга кўра матнда такрорланиш йўқ.Ҳадисдаги бу ниятдан мақсад — одат-ларни ибодатлардан  ва ибодатларни ўзини ҳам бир-биридан ажратиш.Одатларни ибодатлардан ажратиш-нинг мисоли:1-    Кимдир  шунчаки кўнгли тусаганидан бир овқатни еса, бошқа бир киши Аллоҳ тао-лонинг: “Ва еб-ичингизлар” [Аъроф: 31], — деган буйруғига бўйсуниб таом ейди. Улардан иккин-чи кишининг ейиши ибодат бўлса, биринчиси-нинг ейиши одатдир.2-    Кимдир салқинлаш мақсадида ювинса, бошқа бир кимса жанобатдан покланиш мақса-дида ювинади. Бу ювинишнинг биринчиси одат бўлса, иккинчиси ибодатдир. Шу боис, жанобат етган бир инсон салқинлаш мақсадида денгизга шўнғиб, сўнг намоз ўқиса, унинг бу ювиниши ғусл ўрнига ўтмайди. Чунки ғусл қилиш учун ният зарур. Ҳолбуки, бу кимса ибодатни ният қилмасдан, балки шунчаки салқинлашни мақсад қилган эди.  Шунинг учун ҳам айрим уламолар: “Ғофил бандаларнинг ибодатлари одат, сергак зикр аҳлининг одатлари ҳам ибодатдир”, — деганлар. Ғофил бандаларнинг ибодатлари одат эканига мисол: бундай кишилар одатига кўра таҳорат олиб намоз ўқир экан, бу амали билан Аллоҳнинг амрига бўйсунаётганини кўнглидан кечирмайдилар. Сергак кишиларнинг одатлари ҳам ибодат эканига мисол, бундай инсонлардан бири таом ер экан, Аллоҳнинг амрига буйсу-наётгани кўнглидан кечиради, ўз жонини ҳало-катдан сақлаш ва одамларнинг ёрдамига муҳтож бўлиб қолишдан тийилишни мақсад қилади. Оқибатда, унинг аслида одат бўлмиш бу амали ибодатга айланади. Яна бир мисол,  бир инсон янги кийим кияр экан, одамлар ичида бу кийими билан кеккайиб-гердайишни мақсад қилади. Албатта бундай кимса ажр-савоб олмайди. Бошқа бир инсон борки, янги либос кияр экан, одамларга Аллоҳнинг унга берган неъматини танитиш ва ўзининг беҳожатлигини билдириш-ни мақсад қилади. Албатта бундай одам савобга муяссар бўлади. Учинчи бир мисол, бир киши жума куни энг кўркам кийимларини кияди, чунки у бу кунда мана шундай қилишга одат-ланган. Бошқа бир одам эса жума куни энг кўркам либосларини кияр экан, Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишни мақсад қилади ва шундай қилиб унинг бу амали ибодат-га айланади.   Ибодатларни бир-биридан ажратиш-нинг мисолиБир киши икки ракаат намоз ўқир экан, нафл намозни ният қилади. Бошқа бир киши икки ракаат намоз ўқир экан, фарз намозни ният қилади. Шакл жиҳатдан бир хил бўлган бу икки амал ният билан бир-биридан ажралади. Бири нафл бўлса, иккинчиси фарздир. Шунингдек, қолган барча амалларни ҳам шунга қиёс қилиб олишингиз мумкин.Демак, ниятдан мақсад — ибодатларни одатлардан ажратиш, ёхуд нафл ва фарз сингари ибодатларни бири-биридан ажратиш экан.Шуни билингки, ниятнинг ўрни қалбдир. Шу боис, ният нутқ қилинмайди. Негаки, сиз кўз ишораси ва дилда яширинган сир-асрорларни билувчи Зотга ибодат қиласиз. Аллоҳ таоло бандаларининг қалбларидаги нарсаларни тўла-тўкис билувчи Зотдир. Сиз токи ниятингизни сўзламагунча дилингиздаги нарсаларни билмай-диган зот ҳузурида турмоқчи эмассиз-ку, ахир? Аксинча, сиз кўнглингизда кечган кечинмалар, сизнинг беқарор ҳолатингизу, ўтмишу-ҳозирин-гизни биладиган Зот ҳузурида турмоқчисиз. Шунинг учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам у зотнинг асҳоби киромлари разияллоҳу анҳумлардан ҳам ниятни талаффуз қилганликлари хусусида ҳеч нарса ривоят қилинмаган. Шунга биноан, хоҳ сирли, хоҳ ошкора тарзда бўлсин ниятни талаффуз қилмоқ бидъат ҳисобланиб, ундан қайтарилади. Бироқ, бунга қарши ўлароқ, ниятни талаффуз қилиш тил билан қалбнинг бир-бирига мос келишига ёрдам беради, деган сабабни рўкач қилишган ҳолда  айрим уламолар: “Ният ошкора нутқ қилинади”, — десалар, баъзи уламолар: “Ният сирли талаффуз қилинади”, — дедилар.Во ажаб! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу амални қилганми эдилар?! Агар бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатларидан бўлганида, албатта уни қилган ва одамларга баён қилган бўлур эдилар!Айтишларича, Нажд ўлкасидан келган бир киши Масжиди Ҳаромда пешин намозини ўқи-моқчи бўлиб турса, намозга иқомат айтилибди. Шу пайт у билан ёнма-ён турган, ниятни талаф-фуз қилиш керак, деб ўйлайдиган бир киши овоз чиқариб ният қила бошлабди: “Эй аллоҳ, албатта мен тўрт ракаатли пешин намозини Масжиди Ҳаромнинг имоми орқасида холис Аллоҳ учун ўқишни ният қилдим”. Ният қилиб бўлиб такбир айтмоқчи бўлганида Нажддан келган омий одам унга қарата: “Шошма, эй биродар, ахир санани:  кун, ой ва  йилни айтишни унутдинг-ку?!”, — деса, ҳалиги одам ҳайрон бўлиб турганмиш! Шу ўринда бир масала бор:Бир киши эътироз билдириб шундай деса: “Ахир, “талбия” айтувчининг “Лаббайка Алло-ҳумма умратан (Эй Аллоҳ, Сенга умра билан лаббай айтаман)”, “Лаббайка Аллоҳумма ҳажжан (Эй Аллоҳ, Сенга ҳаж билан лаббай айтаман)”, ёки “Лаббайка Аллоҳумма умратан ва ҳажжан (Эй Аллоҳ, Сенга умра ва ҳаж билан лаббай айтаман)”, деган сўзи ниятни талаффуз қилиш эмасми?”.Мазкур  эътирозга жавоб шуки, бу ниятни талаффуз қилиш ҳисобланмай, балки бу умра ва ҳаж маросимини ошкор қилиш, уни танитиш-дир. Шунинг учун ҳам айрим уламолар: “Ҳаж ва умра ибодатида талбия айтиш намоздаги “так-биратул эҳром (намозни бошлаш пайтида айти-ладиган такбир)”га ўхшайди”, деганлар. Бу фикрдан келиб чиққан ҳолда, намозни бошлаш асносида такбиратул эҳромни айтмасангиз намозга кирмаган ҳисобланганингиздек, агар талбия айтмасангиз эҳромга ҳам кирмаган ҳисобланасиз. Шу боис, баъзи инсонлар эҳромга кириш асносида айтишга одатланган: “Аллоҳум-ма, инни урийду нусукал умрати (ҳажжи) фа яссирҳу лий (Эй Аллоҳ, мен умра (ҳаж) ибодатини адо қилмоқчиман, Сен уни менга осон қил)”, деган ниятни айтиш суннатдан эмас. Чунки бу  зикр ҳисобланиб, уни айтиш учун далилга муҳтож бўлинади ва бундай далил мавжуд эмас. Демак, бундай зикрни айтган одамларга инкор қилинади. Бироқ, ётиғи билан, юмшоқлик билан тушунтирилади. Унга: “Эй биродар, бу зикрни Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва саллам ҳам, у зотнинг асҳоблари ҳам айтишмаган, шундай экан, уни сиз ҳам айтманг”, дейилади.Агар у: “Бу ниятни фалончи фалон кито-бида айтган”, деса, сиз унга жавобан: “Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган гап муҳим ва мўътабар”, деб айтинг.“Ҳар бир кимса учун ният қилгани  насиб қилур...”Мана бу амалнинг кимга атаб қилинга-нининг ниятидир. Одамлар бу ниятда бир-бирларидан кескин фарқ қиладилар. Иккита инсон ёнма-ён туриб намоз ўқир экан, ажр-савобдаги улар орасидаги масофа кунчиқар билан кунботар ўртасича, ёки осмон билан ерчалик бўлиши мумкин. Негаки, улардан бири ихлосли, бошқаси эса бундай эмас.Шунингдек, иккита инсоннинг илм олиш йўлида тавҳид, фиқҳ, тафсир ёки ҳадис ўрганаёт-ганини кўрасиз. Улар бир китобдан, бир устозни қўлида таҳсил олишади. Ҳолбуки, улардан бири жаннатдан ўта йироқ, иккинчиси эса жаннатга яқин бўлади. Чунки улардан бири келажакда қози бўлиш, қозининг катта маоши ва юқори мартабаси бўлгани учун фиқҳ илмини ўрганса, бошқа бири олим бўлиш, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматига таълим бериш учун фиқҳ илмини ўрганади. Улар иккиси ўртасида катта фарқ бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Кимда ким аслида Аллоҳнинг розилиги истаб ўрганиладиган бир илмни фақат дунёнинг ўткинчи бир матосига эришиш учун таълим олса унга жаннатнинг бўйи ҳам насиб қилмайди” . Демак, Аллоҳ учун ниятни холис қилинг экан.Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва саллам бунга ҳижрат қилувчи кимсани мисол қилиб шундай дедилар:“Кимда ким Аллоҳ ва унинг Расулини мақсад қилиб ҳижрат қилса”Ҳижрат сўзининг луғавий маъноси “тарк қилиш, ташлаш” демакдир. Бу сўзнинг шаръий маъносига келсак, бу жиҳатдан “куфр диёридан ислом диёрига кўчиб ўтиш” маъносини англа-тади.Шу ўринда бир масала бор: ҳижрат қилиш фарзми ёки суннатми?Жавоб шуки, куфр диёрида динига очиқчасига амал қила олмаган ҳар бир мўмин кишига ҳижрат фарз. Унинг мусулмонлиги ҳижратсиз тўла бўлмайди. Негаки, фарз усиз амалга ошмайдиган иш ҳам фарздир. Мусул-монларнинг Маккадан Ҳабашистонга ва Макка-дан Мадинага қилган ҳижратлари бунга мисол бўлади.“Кимда ким Аллоҳ ва унинг Расулини мақсад қилиб ҳижрат қилса”Бунга мисол Макка фатҳ қилинишидан олдин Аллоҳ ва Расулини истаб, яъни Аллоҳнинг савобини ва Унга етишни мақсад қилиб Макка-дан Мадинага ҳижрат қилган кишидир. Оллоҳ таоло шундай дейди: “Агар Аллоҳни, Унинг пайғамбарини ... истайдиган бўлсангизлар” [Аҳзоб: 29]. Демак, Аллоҳни истаб, яъни Аллоҳнинг розилиги, Унинг динига ёрдам беришни истаб ҳижрат қилади. Албатта бу яхши мақсад. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни истаб, яъни у зотга ҳамроҳ бўлиш, суннатига амал қилиш, суннатни ҳимоя қилиш ва унга одамларни даъват қилиш, ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳимоя қилиш ва у зотнинг динига ёрдам бериш мақсадида ҳижрат қилади. Мана бу унинг Аллоҳ ва Расули сари қилган ҳижратидир.  Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда шундай дейди: “Кимки Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ яқинлашаман” .Агар банда Аллоҳни истаса, албатта Аллоҳ таоло унинг бу истаги эвазига қилган амалидан каттароқ инъом билан уни сийлайди.Шу ўринда бир масала бор, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин у зот сари ҳижрат қилишимиз имкони борми?Жавоб шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва салламнинг шахсан ўзларининг ҳузурига ҳижрат қилиш масаласига келсак, бунинг имко-ни йўқ. Негаки, у зот тупроқ остидалар. Шу боис, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шахсини мақсад қилиб Мадинага ҳижрат қилин-майди. Энди, у зотнинг суннати ва шариат-ларига ҳижрат қилишга келсак, бу динимизда тарғиб қилинган ишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатларига ёрдам бериш ва уни ҳимоя қилиш мақсадида бирон бир юртга ҳижрат қилиш бунга мисол бўлади. Демак, Аллоҳ сари ҳижрат қилиш ҳар вақт ва ҳолатда мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сари ҳижрат қилиш,  ҳаётлик даврларида у зотнинг шахсан ўзига ва шариа-тига мумкин бўлса, вафотларидан кейин эса, фақат шариатини мақсад қилиб ҳижрат қилиш мумкин. Бу маъно Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига ўхшаш: “Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз!” [Нисо: 59]. Ихтилофлашилган ҳукм борасида доимо Аллоҳга, (яъни Қуръони Каримга) мурожаат қилинади. Пайғамбар алайҳиссаломга келсак, ҳаётлик даврларида шахсан ўзларига, вафот-ларидан сўнг эса у зотнинг суннатига мурожаат қилинади. Кимки бир юртдан бошқа бир юртга ҳадис ўрганиш мақсадида сафар қилса, бу унинг Аллоҳ ва Расули сари қилган ҳижратидир. Кимки бир аёлга унаштирилса-ю, аёл: “Агар менинг юртимга келмасанг сенга турмушга чиқмайман” — деб туриб олса ва унга уйланиш мақсадида бир ўлкадан бошқасига ҳижрат қилса, у ҳолда бундай кимса нимани мақсад қилган бўлса шунга ҳижрат қилган бўлади.  “Кимда ким мол-дунёга эришиш... мақсадида ҳижрат қилса”Бир инсон фалон юртда яхши тижорат қилиш имкони борлигини эшитиб, кўпроқ фойда қилиш ниятида ўша юртга борса, бу унинг мол-дунёга эришиш сари қилган ҳижратидир. Унга фақат ният қилган нарсасигина насиб қилур. Агар Аллоҳ таоло унга ҳеч нарсага эриш-масликни ирода қилса, у ҳолда ҳеч нарсага эришмас.Ушбу ҳадисни муҳаддислар икки имоми — Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибнил Муғийра ибн Бардизба Бухорий ва Абул Ҳусайн Муслим ибнил Ҳажжож ибн Муслим Қушайрий Нисопурийлар ҳадис  китоб-ларининг энг ишончлиси бўлмиш “Икки саҳиҳ ҳадислар тўпламида” ривоят қилганлар.“Икки саҳиҳ ҳадислар тўплами”дан мақсад — Саҳиҳи Бухорий ва Саҳиҳи Муслим китоблари-дир. Бу икки асар ҳадис илмида ёзилган китоб-ларнинг энг саҳиҳ ва ишончлиси. Шу боис, айрим муҳаддислар: “Имом Бухорий ва Муслим иттифоқ қилган ҳадислар фақат гумонни ифода қилибгина қолмай, балки қатъий илмни ифода қилади”, — деганлар.Саҳиҳи Бухорий асари Саҳиҳи Муслим асаридан саҳиҳроқдир. Негаки, Бухорий роҳи-маҳуллоҳ ривоятда ровийнинг ҳадисни ривоят қилган киши билан аниқ учрашганлигини шарт қилади. Муслим роҳимаҳуллоҳ эса, ровийнинг ҳадисни ривоят қилган киши билан учрашгани ўз исботини топмаган бўлсада, учрашиш имкони бўлиши билан бирга улар иккисининг замондош бўлишини шарт қилиш билан кифояланади. Муслим роҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳи”нинг бошида ровий шайхи билан аниқ учрашишини шарт қилган кишига ажабланарли тарзда эътироз билдиради. Бироқ, тўғри фикр — аниқ учра-шиши шартлигини айтган Бухорий зикр қилган фикрдир. Уламоларнинг айтишича, “Саҳиҳи Муслим” асаридаги ҳадислар жойлашув тартиби “Саҳиҳи Бухорий” никидан яхшироқ. Сабаби, Муслим роҳимаҳуллоҳ бир ҳадисни зикр қилиб, сўнгра уни ортидан ҳадис мазмунини қўллаб-қувватловчи бошқа ҳадислар ва ровийлар шажа-расини қўллаб-қувватловчи бошқа ривоятларни ҳам зикр қилган. Бухорий роҳимаҳуллоҳ эса бундай қилмай, балки бир ҳадисни бўлиб-бўлиб зикр қилган. Демак, ҳадисларни жойлашиш тартиби жиҳатидан “Саҳиҳи Муслим” асари афзал бўлса, ривоят ва ҳадисларнинг саҳиҳлик даражасида “Саҳиҳи Бухорий” асари афзалдир.Бухорий афзалми, ё афзал Муслим?Талашди ҳузуримда бир жамоатДедим: “Саҳиҳликда афзал БухорийТартибда устундир Муслим, ҳақиқат”.Уламолардан бири (Дорақутний): “Агар Бухорий бўлмаганида Муслим ҳеч нарсага эришмаган бўлур эди”, — деган эди. Негаки, Бухорий унинг шайхи бўлиб, Муслим ундан кўп таъсирланган.Демак, биз шарҳлаётган бу ҳадис қатъий илм ифода қиладиган саҳиҳ ҳадисдир. Бироқ, унинг қатъий илм ифода қилиши ақл билан маълум бўлмай, балки ҳадиснинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан аниқ ривоят қилинганлиги жиҳатидан қатъийдир. Ҳадисдан олинадиган фойдалар:1. Ушбу ҳадис ислом динининг таянч нуқталарини шакллантирувчи саноқли ҳадис-лардан биридир. Уламоларнинг айтишича, исломнинг асоси иккита ҳадисдир: бири ушбу ҳадис бўлса, икинчиси Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадис: “Кимки бизнинг дини-мизда бўлмаган амални қилса, унинг бу амали (мақбул эмас) қайтарилажак” . Биз шарҳлаётган ҳадис қалб амаллари-нинг асоси, ички амалларнинг мезони бўлса, мазкур Оиша разияллоҳу анҳонинг ҳадиси таш-қи аъзолар билан бажариладиган амаллар асоси-дир.Бунга мисол, бир инсон ниҳоятда ихлосли бўлиб, Аллоҳнинг савобини ва иззат-икром диёри бўлмиш — жаннатини истайди-ю, бироқ кўп бидъат ишларни қилиб юради. Агар унинг ниятига қарасак, нияти ғоятда яхши, бироқ унинг амалига қарасак, унинг шариатга муво-фиқ бўлмагани учун ёмон ва номақбул амал эканини кўрамиз. Бошқа бир мисол, бир йигит мукаммал тарзда намоз ўқий бошлади, бироқ аслида отасидан қўрққанидан, унга намоз ўқиётганини кўрсатиш учун риё қилиб намоз ўқияпти. Бу инсонда ихлос йўқ, шунинг учун бу амалига ажр-савоб олмайди. Бироқ, намозни тарк қилса отаси уни уришидан қўрқиб намоз ўқиётган бўлса, у ҳолда ўқиган намози билан Аллоҳга ибодат қилаётган бўлади.2. Ушбу ҳадис фойдаларидан яна бири — ибодатларни бир-биридан ва ибодатларни ода-тий ишлар, кундалик олди-берди муомалалар-дан ажратиш лозим. Негаки, Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта амаллар(нинг яроқли ёки яроқсизлиги, мақбул ёки номақбул-лиги) фақат ниятларга боғлиқдир”, — дедилар. Келинг, бунга намоздан мисол келти-райлик: бир одам пешин намозини ўқимоқчи бўлса, у албатта бошқа намозлардан ажратиш учун пешинни ният қилиши зурур. Борди-ю, унинг зиммасида иккита пешин намози бўлса, у ҳолда кечаги пешинни бугунгидан ажратиши лозим. Чунки, ҳар бир намоз учун алоҳида ният бўлиши зарур.Агар бир киши қуёш заволга оққач уйидан таҳоратли ҳолда чиқиб масжидга кириб борса, ҳолбуки ўқимоқчи бўлган намозининг на пешин, на аср ва на хуфтон намози эканини кўнглидан кечирмай, балки жорий вақтнинг фарз намозини ният қилса, шунинг ўзи кифоя қиладими ёки йўқми?Жавоб шуки, бу нарса биз ҳозиргина айтиб ўтган қоидага биноан кифоя қилмайди. Сабаби, бу одам пешинни тайин қилмади. Бу фикр Ҳанбалий мазҳабининг фикри.Бошқа бир фикрда айтилишича, бу нарса-нинг ўзи кифоя қилади, тайин бўлиб турган нарсага аниқлик киритишга ҳожат йўқ. Бу одам мутлақ намозни ният қилиши кифоя, қайси намоз экани вақтга қараб аниқ бўлади. Бу фикр Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳдан бир ривоятда айтилган. Демак, жорий вақт фарзини ният қилса кифоя. Мана шу фикргина одамларга амал қилиш имкони бўлган тўғри фикрдир. Негаки, одам гоҳида шошилиб келиб, бу намознинг пешин намози экани хаёлидан ўтмай такбир айтиб имом билан намозга киради. Бироқ, кирган  намози жорий вақт фарзи экани, уйидан шу намоз учун чиққани ўй-хаёлида бўлади. (Ҳанбалий) мазҳабга кўра унга: “Намозингни қайтадан ўқиб ол”, — десак, тўғри фикрга кўра: “Қайтаришга ҳожат йўқ”, — деймиз. Мана шу фикр қалбни хотиржам қилади. Сабаби, бундай ҳолатлар кўп учрайди. Ҳатто имом ҳам баъзан янглишиб, кираётган намозининг жорий вақт намози деган ўй билан кифояланиб такбир айтиб намоз бошлайди. Бундай кимса (Ҳанба-лий) мазҳабга кўра намозни қайтадан ўқиши керак. Тўғри фикрга кўра эса намозни қайтадан ўқимайди.3. Ҳадисдан олинадиган фойдалардан яна бири — Аллоҳ таолога ниятни холис қилишга тарғибдир. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом одамларни икки қисмга бўлдилар:Биринчи қисм одамлар амаллари билан Аллоҳнинг розилиги ва охират диёрини истаган кишилар.Иккинчи қисм одамлар эса буткул бунинг акси. Бу дегани — Аллоҳ таолога ниятни холис қилишга тарғиб демакдир.Ихлосга эътибор қаратиш ва унга тарғиб қилиш фарз. Чунки ихлос, бу одамларнинг яра-тилиш сабаби бўлмиш ўта муҳим бирламчи таянч нуқтасидир. Оллоҳ таоло шундай дейди: “Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибо-дат қилишлари учунгина яратдим” [Зориёт: 56].4. Ҳадисдан олинадиган фойдалардан бири Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг маҳоратли таълим бериш услубига эгалик-лари. Бу нарсани у зотнинг гапни турли услубда ва қисмларга ажратиб гапиришларида кўриш мумкин. Негаки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Албатта амаллар фақат ният-ларга боғлиқдир” , — деган сўзлари амал тўғри-сида бўлса, ундан кейинги: “Ҳар бир кимса учун ният қилгани  насиб қилур”, — деган сўзлари амалнинг ким ва нима учун атаб қилингани хусусида. Бу биринчиси.Моҳирона таълим бериш услубининг иккинчи томони шундаки, Пайғамбар соллал-лоҳу алайҳи ва саллам ҳижратни икки қисмга: шаръий ва шаръий бўлмаган (дунёвий) ҳижрат-га бўлдилар. Албатта бу чиройли таълим услу-бидир. Шунинг учун муаллим ўқувчига масала-ларни шунчаки кетма-кет равишда нақл қилмас-лиги керак. Чунки бу ҳолатда ўқувчининг маълумотларни эслаб қолиши қийинлашади. Аксинча, муаллим нақл қилмоқчи бўлган маълу-мотлар ичидан асос маълумотларни ажратиб, қоидалар тузиб ва қисмларга ажратиши мақ-садга мувофиқдир. Унинг шундай қилиши ўқув-чи қалбида илмнинг ўрнашишига ёрдам беради. Аммо масалалар пала-партиш равишда ўқувчига нақл қилинса, у ҳолда ўқувчи тез орада бу маълумотларни унутиб юборади.5. Ҳадисдан олинадиган фойдалардан бири матнда: “Аллоҳ, сўнгра Расули сари”, дейилмасдан, балки: “Аллоҳ ва Расули сари”, — дея Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг  Аллоҳ таоло билан бирга зикр қилини-шидир. Ҳолбуки, бошқа бир ўринда бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб: “Сиз ва Аллоҳнинг хоҳишингиз”, — деганида, у зот: “(Йўқ), балки ёлғиз Аллоҳнинг хоҳиши”[1] , — деган эдилар. Хўш, бу иккиси ўртасида қандай фарқ бор?Жавоб шуки, гап шариатга тегишли иш-лар ҳақида борар экан: “Аллоҳ ва Расули”, — деса бўлади. Негаки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан содир бўлган шариат, худди Аллоҳ таолодан содир бўлган шариат кабидир. Оллоҳ таоло шундай дейди: “Кимки пайғамбарга итоат этса, демак, Аллоҳга итоат этибди” [Нисо: 80].Бироқ, борлиққа, оламни бошқарувига оид ишларда ҳеч бир кимса Аллоҳга тенглашти-рилиши жоиз эмас. Чунки барча нарсалар ёлғиз Аллоҳнинг иродаси ва хоҳиши остидадир.Агар  бир одам: “Эртага ёмғир ёғадими?”, – деб сўраса ва бунга жавобан: “Аллоҳ ва Расули билади”, — дейилса, албатта бу хатодир. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу каби ишларни билмайдилар.Масала: Агар бир киши: “Бу ҳаромми ёки ҳалолми?” — деса ва бунга жавобан:  “Аллоҳ ва Расули билади”, — дейилса, бу жоиздир. Негаки, шаръий ишларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳукмлари Аллоҳнинг ҳукми билан тенг. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Кимки пайғамбарга итоат этса, демак, Аллоҳга итоат этибди” [Нисо: 80].Масала: Қай бири афзал: илм ўрганишми ёки Аллоҳ йўлида жиҳод қилишми?Жавоб шундан иборатки, ҳукмга таъсир қилувчи бошқа ҳар қандай ташқи омилларни ҳисобга олмаганда илм ўрганиш Аллоҳ йўлида жиҳод қилишдан афзалдир. Чунки барча одам-лар илмга муҳтож. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: “Нияти холис бўлган кишига нисбатан илм ўрганишга тенг келадиган нарса йўқ”. Хеч қачон жиҳод барча мусулмонларга фарзи айн бўлиши мумкин эмас. Сабаби Аллоҳ таоло шундай дейди: “Барча мўминлар (жангга) чиқишлари лойиқ эмас” [Тавба: 122]. Агар жиҳод фарзи айн бўлганида барча мусулмонларга фарз бўлган бўлур эди. Ҳолбуки, Оллоҳ таоло шундай дейди: “Ахир улардан ҳар бир гуруҳдан бир тоифа одамлар (жанг учун) чиқмайдиларми?! (Қолганлари эса Мадинада) динни ўрганиб, (жангга кетган) қавмлари уларнинг олдила-рига қайтган вақтларида, у қавмлар Аллоҳ-нинг азобидан сақланишлари учун уларни огоҳлантиргани (қолмайдиларми)?!” [Тавба: 122]. Лекин ҳукм шахс ва замонга қараб ўзгаради. Баъзан қайсидир шахсга: “Сен учун жиҳод қилиш афзал”, — десак, бошқа бир кишига: “Сени илм олганинг маъқул”, — деймиз. Агар инсон жасур, кучли, жисмонан тетик бўлса, айни пайтда зеҳни у даражада кучли бўлмаса, у ҳолда унинг жиҳод қилгани афзал. Негаки, жиҳод қилиш унга муносиброқ. Борди-ю, бир киши зеҳн-заковатли, Қуръонни ёд олган, баҳс ва мунозарага салоҳияти кучли бўлса, бундай шахснинг илм ўрганиши афзалдир. Бу ҳукмнинг шахс ҳолатига қараб ўзгариши эди. Ҳукмнинг замонга қараб ўзгаришига келсак, агар биз уламолар сероб бўлган, сарҳад ва жабҳалар жангчи қўриқчиларга муҳтож бўлган замонда яшаётган бўлсак, у ҳолда жиҳод қилиш илм олишдан афзал. Аксинча, биз жаҳолат кенг тарқаган, жамиятда бидъат-хурофотлар урчиган бир замонда яшаётган бўлсак, унда илм олиш афзалдир. Уч нарса борки, бу нарсалар илм ўрганишни кескин вазифага айлантириб қўяди:1– жамиятда турли бидъатлар бош кўтара бошлаши;2– илмсиз фатво берилиши;3– шаръий масалаларда илмсиз низо ва тортишувларнинг кўпайиши. Агар илм ва жиҳоддан бирини иккин-чисидан афзаллигини кўрсатадиган омил бўлма-са, у ҳолда илм афзал.6. Ҳадисдан олинадиган навбатдаги фойда, ҳижратнинг солиҳ амаллар жумласидан эканлиги. Чунки, ҳижрат билан Аллоҳ ва Расули мақсад қилинади. Зеро, Аллоҳ ва Расули мақсад қилинадиган барча амаллар солиҳ амаллардир. Шунингдек, сиз ҳижрат қилиш орқали Аллоҳга тобора яқинлашишни қасд қиласиз. Маълумки, Аллоҳга яқинлашиш ибодатдир.Масала: Ҳижрат қилиш фарзми ёки мустаҳабми?Жавоб: Бу масалада ҳар бир ҳолатнинг ўзига хос ҳукми бор. Агар инсон куфр диёрида динини ошкор қилишга қодир бўлса ва уни бундан ман қилувчилар бўлмаса, бу ҳолда ҳижрат қилиш мустаҳабдир. Аксинча, динини ошкор қилишга қодир бўлмаса, бундай шахсга ҳижрат қилиш фарз. Бу борадаги фарз билан мустаҳабни белгилаб берувчи қоида шундан иборат. Энди фисқу-фужурни ошкора қиладиган исломий мамлакатлардан ҳижрат қилиш ҳукми-га келсак, агар инсон мамлакат аҳлига қўшилиб фисқу-фасод ишларга қўл уришдан қўрқса, у ҳолда ҳижрат қилиш унга фарз. Борди-ю, бундай қўрқув-хавотир бўлмаса фарз эмас.  Балки, унинг бу юртда қолишида ислоҳот бўлса, мамлакат-нинг одамларни ўнглаш, амру маъруф ва наҳий мункар қилиш борасида унга эҳтиёжи борлиги сабаб унинг бу юртда қолиши фарздир. Ажабланарлиси айрим кишилар ислом диёридан куфр диёрига ҳижрат қиладилар. Агар ислоҳот-чи кишилар ислом юртидан ҳижрат қилсалар, фисқу-фасод аҳлини қайтарадиган ким қолади? Эҳтимол ислоҳотчи кишилар озлиги, фисқу-фасод аҳлининг кўплиги сабаб мамлакат янада кўпроқ тубанликка юз тутади. Бироқ, бу юртда қолиб имкон қадар Аллоҳнинг динига даъват қилса, аста-секин бошқа бировни ўнгланишига сабаб бўлади ва ўз ўрнида у ҳам ўзга бировни ислоҳ қилади. Бора-бора ана ўшалар саъй-ҳаракатининг самараси ўлароқ бутун мамлакат ҳолати ўнгланади. Агар аксар инсонлар солиҳ инсонларга айлансалар, бу нарса гарчи босим ўткизиш йўли билан бўлсада, кўпинча хукумат тепасидагиларнинг ҳам ўнгланишига олиб боради. Бироқ, минг афсуски, бу нарсани барбод қиладиган солиҳ кишиларнинг ўзларидир. Улар-нинг ихтилоф жоиз бўлган бирон бир диний масаладаги хилоф туфайли гуруҳ-гуруҳларга бўлиниб тафриқа қилаётганлиги ва гаплари қовушмай қолаётганига гувоҳ бўласиз. Амалий ҳаётда шу нарса юз беряпти. Хусусан, ислом дини батамом қарор топмаган мамлакатларда бу нарсани яққол кузатиш мумкин. Кўпинча, намозда икки қўлни кўтариш каби бир масала-ни, деб бир-бирлари билан ўзаро адоватлашиш, нафратлашиш ва уруш-жанжалгача борадилар. Сизларга Минода шахсан ўзим гувоҳ бўлган бир воқеани айтиб бермоқчиман. Бир куни Маъри-фий Тарғибот Бўлими мудири ҳузуримга Афри-кадан келган иккита тоифани бошлаб келибди. Бу икки тоифадан ҳар бири бошқа тоифани кофирга чиқарар экан. Нега денг?! Мудирни айтишича, бир тоифа: “Қиёмдаги суннат — намозхон икки қўлини кўксига қўйиши”, — деса, иккинчи тоифа: “Қиёмдаги суннат — намозхон икки қўлини ёнига ташлаб туриши”, — дер экан. Бу масала диндаги катта асосий масалалардан бўлмаган, иккинчи даражали фиқҳий бир масала. Улар бўлса: “Йўқ! Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимда ким менинг суннатим-дан юз ўгирса мендан эмас”[2], — деганлар. Сун-натдан юз ўгириш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам воз кечган куфрдир”, — дейдилар. Мана шундай нотўғри тушунчага биноан бир-бирларини кофирга чиқардилар.Хуллас, ислом унчалик кучли бўлмаган мамлакатлардаги айрим ислоҳотчи мусулмон-лар бир-бирларини бидъатчи ва фосиққа чиқарадилар. Агар улар иттифоқ бўлганларида, ихтилофлашган тақдирда ҳам ихтилоф жоиз бўлган масалаларни бағри-кенглик билан қабул қилишганларида, бир ёқадан бош чиқариб иш юритганларида эди, умматни ҳоли ўнгланган бўлур эди. Бироқ, уммат солиҳ кишилар, ислоҳотчи пешволарнинг ўрталарида дин маса-лаларида  бунчалик ихтилоф ва гина-кудурат-ларни кўргач улардан ва улардаги яхшиликлару ҳидоятдан юз ўгириши мумкин. Балки, бундан ҳам ёмони мусулмонларда ортга кетиш ва таназзулга юз тутиш ҳолати юз бериши мумкин. Аллоҳ паноҳ берсин, бу нарса чиндан ҳам содир бўлди. Қанча йигитлар дин — эзгулик, ҳидоят, бағрикенглик ва хотиржамлик деган эътиқод билан динга амал қила бошлашади. Кейинчалик солиҳ дин пешволари ўртасидаги кескин келиш-мовчиликлар, ҳасад ва гина-кудуратларни кўриб ҳафсалалари пир бўлади. Оқибат, орзу қилган матлабини тополмагач динга амал қилишни тарк қилишади. Хулоса қилиб айтганда, куфр диёридан ҳижрат қилиш билан фосиқ мусулмон диёридан ҳижрат қилиш ўртасида фарқ бор. Фосиқ мусулмон диёрларидан ҳижрат қилмоқчи бўлган инсонга: “Сабр қил ва Аллоҳдан ажр умид қил”, — дейилади. Хусусан, агар у ислоҳотчи илм аҳлидан бўлса, бу юртда қолишга янада ҳақли-роқдир. Аксинча, баъзан бундай киши хусусида: “Сенинг бу юртдан ҳижрат қилишинг ҳаромдир”, — дейилиши ҳам мумкин.[1] Имом Аҳмад (1\214) ва Ибн Можа (“Каффоратлар китоби”, “Сиз ва Аллоҳнинг хоҳишингиз”, — деб айтишдан қайтарилгани тўғрисидаги боб”, 2117-ҳадис) ривояти.[2] Бухорий (“Никоҳ китоби”, “Никоҳга тарғиб қилиш боби”, 4776-ҳадис) ва Муслим (“Никоҳ китоби”, “Уйланишга ошиққан кишининг уйланиши мустаҳаблиги тўғрисидаги боб”, 1401- ҳадис) ривояти.