البحث

عبارات مقترحة:

المقيت

كلمة (المُقيت) في اللغة اسم فاعل من الفعل (أقاتَ) ومضارعه...

الأعلى

كلمة (الأعلى) اسمُ تفضيل من العُلُوِّ، وهو الارتفاع، وهو اسمٌ من...

العظيم

كلمة (عظيم) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فعيل) وتعني اتصاف الشيء...

Мўғил татар қиссаси 08-қисм

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Абу Абдуллоҳ Шоший ، Шамсуддин Дарғомий
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات التاريخ وتقويم البلدان - البلدان والممالك
Ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: Жалолиддин Мангубердининг Эронга ҳукумрон бўлиши ва Аббосийлар халифалигини ағдаришга ҳаракат қилиши; Аббосийлар хилофатига Зоҳирнинг волий бўлиши ва унинг даврида аҳволнинг яхшиланиши; Жалолиддин Мангуберди Халат шаҳрини қамал қилиб, унинг халқини қирғин қилиши; Чингизхоннинг ўлими; Ҳижрий 624 ва 627 йиллар орасида мусулмонларнинг ҳолати; Мусулмонларнинг байтул Мақдисни насронийларга топшириши; Ҳижрий 628 йилда содир бўлган ҳодисалар; Мўғул-татарларнинг Ироққа ҳужум қилишдан бош тортиши; Мўғул-татарларнинг Жалолиддин Мангуберди давлатига ҳужум қилиши ва унинг ўлдирилиш қиссаси; Мўғул-татарларнинг Азарбайжонни босиб олиши; Мусулмонларнинг мўғул-татарлар олдида енгилишига олиб келган сабаблар;

التفاصيل

Мўғул татар қиссаси 8- қисм Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ўтган суҳбатимизда: Мангубердининг Эронга ҳукмронлиги ва Аббосийлар халифалигини ағдаришга ҳаракати Аббосийлар халифа Зоҳирнинг волий бўлиши ва унинг даври Мангубердининг Халат шаҳрига қамали ва  қирғини Чингизхоннинг ўлими Ҳижрий 624 ва 627 йиллар орасида мусулмон- ларнинг ҳолати Мусулмонларнинг байтул Мақдисни насроний- ларга топшириши Ҳижрий 628 йилда содир бўлган ҳодисалар Мўғулларнинг Ироқ ҳужумидан бош тортиши Мўғулларнинг Мангуберди давлатига ҳужуми ва унинг ўлими Мўғулларнинг Азарбайжонни босиб олиши Мўғуллардан енгилишимиз сабаблари Валлоҳу таъала аълам....  Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.  Мўғул татар қиссаси 8- қисм Бисмиллаҳир роҳманир роҳимБарча мақтовлар Оллоҳга хосдир. Унга ҳамду сано ва истиғфорлар айтамиз, Ундан ёрдам сўраймиз, нафсларимиз ҳамда ёмон амалларимиздан паноҳ тилаймиз. Оллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен шериксиз, ягона Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бераман.  Ўтган суҳбатимизда:–        Ҳижрий 620 йилда содир бўлган энг муҳим воқеалар;–        Мўғулларнинг Россияда Болгарлар қаршисида мағлубиятга дучор бўлиши; –        Аксарият мусулмон диёрларидан чигиртка балосининг чиқиши;–        Ибн Ҳоким Анадолнинг Грузия мамлакатига ҳоким бўлиш илинжида насронийликни қабул қилиши;–        Ғиёсиддин ибн Хоразмшоҳнинг Эрон ва унинг атрофидаги ҳудудларга ҳукмрон бўлиши ва Аббосийлар халифаси уни заифлаштиришга ва унинг давлатини парчалашга ҳаракат қилиши; –        Ҳижрий 621 йилда содир бўлган энг муҳим воқеалар;–        Форс минтақасининг Ғиёсиддин билан Саъдуддин ибн Дакла ўртасида тақсимланиши;–        Эронда мўғул-татарлар мусулмонларни қатл қилиши;–        Чигирткаларнинг чиқиши ва қурғоқчилик келиши, кабилар мавзумиз бўлган эди. Мангубердининг Эронга ҳукмронлиги ва Аббосийлар халифалигини ағдаришга ҳаракатиМўғуллар қиссаси ҳижрий 616 йил/мелодий 1219 йил бошланган эди, шу онгача зикр қилганларимиз атиги олти йил ичида содир бўлди. Сўнгра ҳижрий 622-623 йилларда, яъни мелодий 1225-1226 йилларда мўғулларнинг ҳаракати сусайди, Хоразм давлатининг ғарби ва Эроннинг шимолига ора-сира ҳужум қилишгагина чекланди. Бутун эътиборларини эгаллаб олган кенг минтақаларда мустаҳкам ўрнашишга қаратди. Лекин бу йилларда янги ҳодиса юз берди, ҳодисалар саҳнасига кутилмаганда Жалолиддин Мангуберди чиқди. Ҳиндистон Жалолиддинга торлик қилиб, у ерлар билан қаноатланмади. Шунингдек, Ҳиндистондаги ғурий шоҳлари билан алоқаси яхшиланмай, Эронга ўтишга қарор қилди.         Ҳижрий 622 йил/мелодий 1225 йил Жалолиддин қўлдан бой берган подшолигини ахтариб Эрондаги Хузистон (рус. Хузестан) ерларига кирди. У подшонинг ўғли эди ва шу сабаб Хоразмшоҳларга тегишли султонликни қайтариб олишни истади. Жалолиддин ва унинг қўшини ўта заиф бир ҳолатда эди, улар Хузистонни ва унинг халқини талон-тарож қилиб, от-улов ва ғаниматлар эвазига зарур бўлган кучни тўплаб олдилар[1]. Ўша кунларда Эроннинг шимолига укаси Ғиёсиддин, жанубига эса Саъдуддин ибн Дакла ҳоким эди.     Жалолиддин Мангуберди ота бир укаси Ғиёсиддинга қарши урушиш ниятида Саъдуддин ибн Дакла билан тил бириктирди. Жалолиддин Мангуберди Форс минтақасининг жанубидан шимолига қараб босиб, Эроннинг ғарбигача етиб келди ва уни эгаллади. Жалолиддин Мангуберди Ироқдаги Аббосийлар халифалигига яқин келиб қолганлигини кўрди, хилофат билан ўтмишдаги келишмовчиликларини ёдига олиб, хилофат устига лашкар тортишга қарор қилди.   Ўша вақтлардаги бошлиқлар сиёсатни тўғри баҳолашдан бебаҳра эдилар. Жалолиддин Басра шаҳрини –мусулмон шаҳарни– икки ой давомида қамал қилди, лекин уни ишғол қилиш насиб қилмагандан сўнг, уни ташлаб шимол тарафга қараб йўналди[2]. Боғдодга яқинлашди ва уни қамал қилди. Халифа Носир ўзидан ва шаҳаридан айрилиб қолишдан қўрқиб, шаҳарнинг қўрғонини кучайтирди ва қўшин ҳозирлади[3]. Лекин у жанг ва аскарий билимлардан бехабар, жанг қилишни ҳам билмайдиган киши эди. Шунда халифа Носир хунук, жирканч, манфур ва ақлга ҳам сиғмайдиган бир ишга қўл  урди. Ибнул Асир –раҳимаҳуллоҳ– унинг бу ишини шундай тасвирлайди: "Бир ишга қўл урдики, бу иш улкан гуноҳ бўлиб, барча гуноҳлар унинг олдида кичик бўлиб қоларди. Жалолиддинга қарши курашишга мўғуллардан ёрдам сўраб элчи жўнатди, ваҳолангки, у мўғуллар тарихи ва уларнинг мусулмонларга олиб борган қирғинларини жуда яхши биларди".         Агарчи ҳамма ноҳақлик Жалолиддин томонда ва бутун ҳақиқат халифа томонда бўлса ҳам халифа мўғуллардан нажот сўраши керакмиди?! Халифа мўғуллар Жалолиддин ишини битириб, кейин бевосита унга ўтишини билмасмиди?! Мусулмонлар халифаси ҳокимлигини арзимаган вақтга чўзиш ва Жалолиддинга қул бўлишдан кўра мўғулларга қул бўлиб ўлишни хоҳладими?! Жалолиддин ҳам халифадан яхшироқ ишни қилгани йўқ. У мусулмонлар жамоасини парчалаб, кучини мусулмонларга кўрсатди ва "муштум зўр" бўлди. Мен Жалолиддинни Саддам Ҳусайнга ўхшатаман, – дейди доктор Сиржоний. Мўғуллар дастидан дунё ёниб кул бўлаётган бир пайтда, Жалолиддин Аббосийлар халифалигига уруш очди. Саддам Ҳусайн ҳам Афғонистон, Фаластин, Чеченистон ва Кашмирда уруш жўшиб турганда, Қувайтга уруш очган эди.        Жалолиддин ҳам сиёсий, ҳам ахлоқий жиҳатдан чегарадан чиққан бўлса, бу муаммоларни ҳал қилиш ва маънавий касалликларни даволаш, ҳаргиз хавфли ва даҳшатли кофирлар қувватини ислом ўлкаларига киритиш билан бўлмас эди. Аббосийлар халифаси гўё чўғдан сақланаман деб, оловдан ёрдам сўраган киши ёки уйига тушган ўғридан қутиламан деб, ўша минтақанинг энг катта қароқчисидан ёрдам сўраган кишидек эди. Қароқчи нима қилиши мумкин? У ўғрини уйдан ҳайдаб, уни ўзи эгаллайди, балки бутун бинони босиб олиши турган гапдир. Ва лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ!!Субҳаналлоҳ, ўша вақтда мўғуллар бошқа ишлар билан банд бўлганидан халифага ёрдам қўлини чўзмади. Жалолиддин ҳам Боғдодга кира олмасдан уни тарк қилиб, бошқа ўлкага қараб юрди. Жалолиддин ва у билан бирга бўлган Хоразм армиясининг босқинлари мусулмон ўлкаларга бўлиб, ваҳшийлик ва бузғунчиликдан иборат эди. Улар гўёинки мўғуллардан қаҳри қаттиқликни таълим олгандек, бир неча йиллар давомида мўғуллар зулмидан эзилган халқларга раҳм-шафқат қилиш ўрнига ислом диёрларида ўлдириш, асир олиш, талон-тарож ва  вайрон қилиш ишларини амалга оширдилар. У ҳам халқларни азоблашда ўз иштирокини бошлади, унинг султонлиги Форснинг жанубидан то Касбий денгизининг шимоли-ғарбий минтақаларигача етди. Бу минтақа анчагина кенг, бироқ унинг барча минтақалари изтироб ва ғалаёнли бўлиб, бунга қўшимча тарзда бу минтақалар аҳолиси қалбида адоват, нафрат беҳисоб даражада эди. Жалолиддин сиёсий хусумат, фирибгарлик ва беқарорликни отаси Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳдан мерос олган эди. Бундай сиёсат умматнинг бошига фақат оғир кулфатларни келтириши туган гап, кошки мусулмонлар буни англаб етсалар...               Аббосийлар халифа Зоҳирнинг волий бўлиши ва унинг даври Ҳижрий 622 йил рамазон ойининг охирги кунларида/мелодий 1225 йил октябр ойида золим, мустабид, фосиқ халифа Носир Лидийниллаҳ оламдан кўз юмди, у 47 йил халифа бўлган эди. Ундан кейин халифалик тахтига ўғли Зоҳир Биамриллаҳ ўтирди. У халифа бўлганда 52 ёшда эди, Ибн Касир –раҳимаҳуллоҳ– "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя"да Аббосийларга бу кишидан кўра ёши кекса инсон халифа бўлмаган[4], деб ёзади. У отасининг бутунлай акси бўлиб, солиҳ, тақводор инсон эди. Шу кунгача жуда нодир суратда амалга ошган икки Умардек адолат ва эҳсонни қоим қилганидан, ҳатто Ибнул Асир –раҳимаҳуллоҳ– "ал-Камил фит-Тарих" китобида у ҳақда шундай дейди: "Агар бирор киши халифа Умар ибн Абдулазиздан сўнг хилофатга бу инсондек киши волий бўлмади, деса рост сўзлабди"[5]. У отаси томондан тортиб олинган ерларни эгаларига қайтарди, халқнинг зиммасидаги катта солиқларни бекор қилиб, инсонларга ўз ҳуқуқларини қайтариб берди, мазлумларни маҳбусликдан озод қилиб, фақирларга садақалар берди, ҳатто унинг ҳақида бундай издан чиққан, бузилган даврда тамоман ғариб эканлиги айтилди[6]. Унинг отаси Носирнинг халифалик замонида бир йилда халқ зиммасига солинган солиқ миқдори 80 минг динор эди[7].  Ибнул Асир –раҳимаҳуллоҳ–нинг ушбу сўзларидан ажабланасан киши: "Мен унинг халифалик даври қисқа бўлишидан қўрқаман, чунки замонамиз ва халқимиз унинг халифалигига лойиқ эмас, деб дўстларимга кўп айтардим"[8].Жамият шу даражада бузилган эди. Ибнул Асирнинг гумони рост чиқди, ҳижрий 623 йил 14 ражаб куни[9] (Ибн Касир 13 ражаб, жума куни[10], деб хабр берган)/мелодий 1226 йил 18 июл куни амирул муъминин халифа Абу Наср Муҳаммад ибн Носир Лидийниллаҳ (лақаби Зоҳир Биамриллаҳ) 9 ойдан кейин оламдан ўтди. Халифалик муддати 9 ойи 14 кун давом этган эди[11]. Лекин шунга қарамай, ровийларнинг зикр қилишича, у йўқолиб кетган адолатни янгилади, унутилган эҳсонни хотирлатди. Унинг даврида нарҳ-наво жуда паслади, Ироқда 9 ой ичида иқтисод жуда яхшиланди. Бу ҳолат оқил кишига сир бўлмаган аломатдир. Ер юзида ўзгармайдиган собит қонунларни ўрнатган Оллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. Халифа Зоҳирдан кейин халифаликка унинг катта ўғли (исми) Абу Жаъфар Мансур (лақаби) Мустансир Биллаҳ тахт вориси бўлди[12]... Мангубердининг Халат шаҳрига қамали ва  қирғиниЖалолиддин мусулмонларга қарши жанг қилишда давом этди. У ҳижрий 623йил 15 зулқаъда душанба куни[13] мусулмон Халат шаҳрини қамал қилиб, бир неча бор ҳужум уюштирди ва ундаги жуда кўп халқни ўлдирди. Хоразм армияси бу ўлкадаги барча нарсани талон-тарож қилиб, халқни маҳрум қилди, ҳатто муслима аёлларни ҳам асир қилиб ўзлаштириб олишди. Улар 23 зулҳижжа, яъни 22 декабр сешанба куни[14] қаттиқ совуқ бошланиб, қор учқунлай бошлагандагина Халат шаҳрини тарк қилди. Бундай ахлоқий, фаҳмий, сиёсий, ҳукмий ва бошқа нарсалардаги разиллик ва тубанликнинг мантиқий ечимини топиш ўта мураккаб. Агар бу ҳодисалар аксар манбаларда зикр қилинмаганда эди, ақлга тўғри келмайди, деган бўлар эдик, лекин...Ва лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ... Чингизхоннинг ўлимиҲижрий 624 йил рамазон ойининг ўрталарида/ мелодий 1227 йил 25 август куни муҳим ҳодиса юз берди, қонхўр, золим, ваҳший, жиноятчи мўғул хони Чингизхон –Оллоҳнинг лаънати бўлсин– 72 ёшида ўлди[15]. Унинг ҳаёти қонга, қон тўкишга, босқинчилик ва талон-тарожга тўлган эди. Шарқдан Кореядан бошлаб, ғарбдан Форс минтақасини ўз ичига олган жуда кенг мамлакатнинг ҳокими бўлди. У бу мамлакатини башариятнинг, хоссатан мусулмонларнинг қирғини эвазига барпо қилди. Лекин ҳамма айб мўғулларда эмас, мусулмонларни ўз ерларида душман хоҳлаган бузғунчилигини қилишига қўйиб берадиган даражада заифлик ҳолатига олиб борганлар, бу хунларга шерикдурлар.   Чингизхон ўлимидан сўнг, атроф бўрон сўнгани каби нисбий осойишта ҳолатга келди. Мўғуллар тақрибан Эроннинг ярмигача эгаллаган эди. Жалолиддиннинг мамлакати эса, Эрон ва Касбий денгизининг ғарбий минтақаларигача чўзилган эди. Уруш тўхтади ва ҳар иккала тараф эга бўлган жойларидан мамнун эдилар.     Ҳижрий 624 ва 627 йиллар орасида мусулмон- ларнинг ҳолатиУч йил ҳижрий 624-627 йил/мелодий 1227-1230 йиллар ораси нисбатан тинч кечди. Бу босқичда мусулмонлар ўрталаридаги хилоф, низо, нифоқ, адоват ва бузуқ ахлоқларида давом этди. Улар мўғул саркардаси Чингизхоннинг ўлими оқибатида мўғулларга етган катта мусибат замонидан фойдаланмади, сафларини бирлаштириб, Ислом ўлкаларини мўғуллардан озод қилмадилар, аксинча ўзлари билан ўзлари овора, бир-бирлари билан жанг қилдилар. Бундай ҳолат фақат Ироқ ва Эроннинг ғарбий минтақалари, Жалолиддин билан Аббосийлар халифаси орасида содир бўлмади, балки бутун ислом оламида юз берди. Ислом оламидаги барча минтақаларда фитна, жанжал, қўзғалонлар авжига чиққан эди, Шом ва Мисрда мусулмон амирлар ўртасида урушлар тўхтамади, гаплари бир жойдан чиқмади, ваҳолангки, бу минтақалар ҳокимлари Айюбийлардан ва улар орасида кучли қариндошлик ришталари бор эди. Шунга қарамай, баъзан ота-она бир, туғишган ака-укалар орасида уруш содир бўлди. Субҳаналлоҳ..... Мусулмонларнинг байтул Мақдисни насроний- ларга топширишиҲижрий 626 йил/мелодий 1229 йил ўта нохуш воқеа содир бўлди, бундан 40 йил олдин Салоҳиддин Айюбий –раҳимаҳуллоҳ– салибчилар қўлидан сулҳ йўли билан озод қилган байтул Мақдис насронийларга таслим қилинди. Шомдаги мусулмон амирлар Мисрга уруш қилишда ёрдам беришлари эвазига байтул Мақдисни насроний салибчиларга беришга қарор қилишди[16]. Ўша вақтдаги кулфат қай даражага борганини бир тасаввур қилинг-а! Оллоҳ таолодан қувват ортидан заифлик, азизликдан сўнг хорлик ва нусратдан кейинги мағлубиятдан паноҳ сўраймиз. Мусулмон ўлкалардаги бу ҳодисаларни кўрганингизда, бу бепоён минтақа- ларнинг нуфуси  ва бойликлари беҳисоб бўлган ҳолида мўғуллар уларни босиб олиш сабабини англаб етасиз. Бу Оллоҳ таолонинг борлиқдаги ўзгармас қонунидир. Қайси давлатнинг аҳволи мана шундай бўлса, уни тоғутлар эгаллаб олиши турган гап. Оллоҳ азза ва жалла фақат ва фақат ўзига ёрдам берганларга ёрдам беради,     "Агар сизларга Оллоҳ ёр бўлса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас. Ва агар сизларни ёрдамсиз қўйса, Ундан ўзга ҳеч бир зот ёрдамчи бўлмас"[17] Ҳижрий 628 йилда содир бўлган ҳодисаларҲижрий 628 йил/мелодий 1231 йил мўғул-татарлар Ислом оламига ваҳший юришини янгидан бошлади. Чингизхоннинг ўлимидан сўнг, мўғулларга унинг ўғли Ўқтой хоқон бўлди (ҳ.628/м.1229)[18]. Рум давлатининг бошлиқлари "Қайсар", Форс давлатининг бошлиқлари "Кисро" деганига ўхшаш, "Хоқон" ҳам мўғул бошлиқларининг лақаби эди. Ўқтой тўрт йил давомида Мўғулистон ва Хитой минтақаларида давлатни бошқарди, сўнгра у Ислом диёрларига яна қўшин тортишни, Россия ерларини тўлиқ эгаллаб, Европа минтақасига ўтишни фикр қилди... Мўғулларнинг Ироқ ҳужумидан бош тортишиЎша вақтлар Ўқтой Аббосийлар хилофатига уруш очишдан воз кечди, бунинг бир неча сабаблари бор эди:Биринчи: Боғдоднинг ўта мустаҳкам қўрғонлангани, ўша пайтлар Боғдод дунёдаги энг мустаҳкам қўрғонли шаҳарлардан бири эди. Зеро, бу шаҳарнинг ёши 500 йилга яқин бўлиб, нуфуси уч милион ёки ундан ортиқроқ эди. Иккинчи: Ироқ, Шом ва Мисрдаги мусулмонларни оёққа турғизиб юборишни хоҳламади, хилофат гарчи заиф ҳолатда бўлсада, мусулмонлар учун ўта муҳим аҳамият касб этарди.Учинчи: Ўқтой ўз босқинининг охриги қадамини Аббосийлар хилофати бўлишини фикр қилди, унга қадар Боғдоднинг атрофини ўраб турган минтақаларни эгаллаб, сўнгра бутун Ироқни забт этмоқчи бўлди.      Мўғулларнинг Мангуберди давлатига ҳужуми ва унинг ўлимиЯнги хоқон Ўқтой Ислом оламига юриш қилишда мўғул қўшинига моҳир лашкарбоши Шўрмағонни (рус. Чормаган) бош қилди ва беҳисоб, улкан қўшин тўплади. Сўнгра Ислом диёрларига қараб отланди. Мўғуллар илк ҳужумни бошлаган диёр, Жалолиддин Мангуберди қўл остидаги Эроннинг ғарбий минтақаси бўлди[19]. Шўрмағоннинг 30 минг қўшини билан Жалолиддин қўшинлари орасида қаттиқ жанг содир бўлди, бу жангда Жалолиддин аччиқ мағлубиятга учради ва отаси қилган ишни қилди, яъни қочиб қолди! Аскарларидан тўлиқ ажралиб, Ироқнинг шимолига етиб келди. Мўғул қўшини бу ерлардаги "хўлу-қуруқ бор нарсани еб битирди" ва жуда қисқа вақт ичида Эронни тўлиқ эгаллади.   Жалолиддин Мангуберди Ироқнинг шимолига ёлғиз, қочоқ бир аҳволда етиб келди. У мўғуллардан қочиб, якка ўзи қишлоқлар ичига кирган ва бир неча ой ғоиб бўлган эди. Унинг тирик ё ўликлигини ҳеч ким билмас эди. У Акрод қишлоқларидан бирида бир деҳқоннинг уйига келади. Деҳқон сен кимсан? – деб сўрайди. Султон деҳқоннинг хузурида омонлик ва эҳтиромни қасд қилиб, мен Хоразм шоҳиман, – дейди. Деҳқон буни эшитган заҳоти: Э, хуш келибсиз! – деб, унга эҳтиром кўрсатиб, едириб, ичириб меҳмон қилади. Жалолиддин уйқуга кетганида, уни болта билан чопиб ташлайди[20], сўнг унинг калласини Ироқнинг шимолий минтақаси ҳокими Ашроф Одилга тақдим қилади. Чунки Жалолиддин илгари Ашроф Одил билан узоқ муддат уруш қилган эди. Шундай қилиб, Жалолиддин Мангуберди қиссаси ҳижрий 628 йил шаввол ойининг ўрталарида/мелодий 1231 йил август ойида фожиали ва мудҳиш суратда якун топади[21].Муттафақун алайҳи ҳадисда, Абу Мусо ал-Ашъарий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ –соллаллоҳу алайҳи ва саллам– дедилар: "Оллоҳ таоло золимни маълум вақт қўйиб қўяди. Токи (бир куни) уни (азоб билан) ушлаганида, қўйиб юбормайди (саломат қўймайди)", дедилар, сўнг қуйидаги (ҳуд сураси, 102-ояти)ни ўқидилар: "Раббингиз (аҳли-эгалари) золим бўлган шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши-азоби аламли ва қаттиқдир"[22]. Расулуллоҳ –соллаллоҳу алайҳи ва саллам– нақадар рост сўзладилар. Жалолиддин қочиб кетганидан кейин, бутун Форс минтақаси мўғулларга таслим бўлди, фақат Эроннинг кичик ғарбий минтақасигина қолганди, у ерлар шиаларнинг Исмоилия тоифаси қўл остида эди. Мўғулларнинг Азарбайжонни босиб олишиҲижрий 629 йил/мелодий 1232 йил Шўрмағон босқинчиликни давом эттирди ва Азарбайжонни қайтадан эгаллади. Сўнгра у урушни тўхтатишга ва бу минтақаларда султонлигини мустаҳкамлашга қарор қилди. Ҳижрий 629-634/мелодий 1232-1237 йиллар 5 йил мобайнида уруш тўхтади. Бу даврда бирорта мусулмон ҳаракат қилмади, мўғулларга бош кўтармади. Ваҳолангки, Форс ва Азарбайжондан бошқа ерлар: Ироқ, Мосул, Миср, Ҳижоз, Шом ва бошқа ўлкаларда сонминг мусулмонлар бор эди. Лекин улар мўғулларга қарши оёққа туриш фақат Форс ва Азарбайжондагиларга хос, омма мусулмонларнинг иши эмас, деб билишди. Мўғуллардан омонда бўлган шаҳарлар, мўғуллар зулмида қолган ўлкаларга ёрдам қўлини чўзишлари вожиблигини ва бир кун келиб ўзларининг бошларига ҳам шундай кунлар келишини ҳис қилмадилар.     Форс, Азарбайжон ва Хоразм давлатидаги мусулмонлар ажам (араб бўлмаган) бўлиб, саҳиҳ исломий тушунчалардан бироз узоқроқ, дин асосларидан сал бехабарроқ эди, десак, Ироқ, Шом, Миср ва Ҳижоз мусулмонлари аксарият араблар эди, улар бу нарсаларни яхшироқ билардилар, лекин араблар ажам биродарларини қўллаб-қувватламади, улар ўзларининг мўмин биродарларини бегоналардек кўрдилар. Зеро, Оллоҳ таоло марҳамат қиладики:  "Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир"[23] Араб миллатига мансуб мусулмон, биродари ҳисобланган турк, афғон, чечен, ҳинд ёки ўзбекнинг аҳволини ҳис этмаслиги, ўта манфур ва хунук иш бўлиб, ислом уммати белини синдирадиган амалдир. Ислом дини ирқчилик, миллатчилик, ранг, жинс ва насаб билан эмас, балки фақат Оллоҳ ва Расулига иймон, саҳиҳ ақида билан бирлашади.  Имом Аҳмад Абу Назро –раҳимаҳуллоҳ–дан мурсал санад билан ривоят қилган ҳадисда,  Расулуллоҳ –соллаллоҳу алайҳи ва саллам–: "Эй одамлар! Огоҳ бўлинг! Албатта, Роббингиз бирдир. Албатта, отангиз бирдир. Огоҳ бўлинг! Арабнинг ажамдан (яъни араб бўлмаган кишидан), ажамнинг арабдан, шунингдек қизил танлининг қора танлидан, қора танлининг қизил танлидан тақводан бошқасида афзаллиги йўқ",  – дедилар[24].Диннинг олтин қонуни – исломда ирқчилик ва миллатчиликка ўрин йўқ, инсонлар орасидаги фарқ фақат тақво биландир.       Мўғуллардан енгилишимиз сабаблариДарсларимизда зикри ўтган, мусулмонлар ўртасидаги маънавий касалликларни мухтасар кўринишда зикр қиламиз: Биринчи: Мусулмонлар қалбларига дунё муҳаббати ўрнашиши. Агар қалбга дунё муҳаббати кирса, ундан охират, шариъат ва барча фазилатлар муҳаббати кўтарилади.Иккинчи: Мусулмонлар ўртасида кенг тарқалган буғзу-адоват, ўзаро жанжал ва тортишувлар. Бунинг оқибатида қариндош-уруғ, оға-инилар орасида урушлар юзага келди.Учинчи: Жиҳодни ва унга тайёргарликни тарк қилиш, мусулмонларда жанггавор руҳдаги тарбиянинг йўқлиги. Қайси қавм жиҳодни тарк қилса, хор бўлади.Тўртинчи: Ҳарбий сармоя, фикр, сиёсий мулоҳаза, жанг малакаси ва жанг учун қурол-аслаҳа тадбири йўқлиги. Ўша дамда Ислом умматида ҳарбий тадбирнинг бирор тури мавжуд эмасди.Бешинчи: Ирқчилик ва миллатчилик. Бошқа миллатдаги мусулмонларни биродар, деб билмаслик.Аслида бу маънавий касалликлардан биттаси умматни ҳалокатга бошлашга кифоя. Ўша даврда уммат ичида бу касалликларнинг барчаси жамланган эди. Шундай экан, умматнинг ҳолати қандай бўлиши мумкин? Бу маънавий касалликлар ислом умматида содир бўлган мўғул истелосини шарҳлайди.    Шўрмағон 5 йил ўзини анчагина ростлаб олди, сўнг янги мўғул юришига қадам қўйди, лекин бу сафар унинг босқини янги минтақаларга, ўзгача услуб ва сиёсат билан бўлди. Бу босқиннинг тафсилотлари қандай бўлди? Ислом олами уларни қандай қаршилаб олди? Мўғуллар Ироққа ҳужум қилишга киришдими? Ваҳший мўғул юришида салибчилар қандай ўрин тутди? Бу саволларга ечимни келаси дарсларимизда топамиз, иншааллоҳ.  Валлоҳу таъала аълам....  Оллоҳ субҳанаҳу ва таолодан унинг ер юзида жорий қилган қонунларини билдиришини, манфаатли бўлган илмни таълим бериб, таълим бергани билан фойдалантиришини ва тарихни бизларга ибрат қилишини сўраймиз, албатта у Оллоҳнинг қўлида ва у бунга қодир зотди. Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.[1] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/425-426)[2] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/426)[3] Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/131-132)[4] Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/132-133, 135)[5] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/441)[6] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/441)[7] Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/135), Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/441)[8] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/441)[9] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/456)[10] Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/147-148)[11] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/456), Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (140)[12] Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/149-150), Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (140) [13] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/461)[14] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/461)[15] Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/158-159), Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (168), Рошидуддин "Жомиъут-таварих" (28)[16] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/482)[17] Оли Имрон-160[18] Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (140)[19] Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (145)[20] Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/191)[21] Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (145), Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/191)[22] Бухорий (4345), Муслим (4687), Байҳақий (6961) ривоятлари[23] Ҳужурот: 10[24] Аҳмад ривояти (5/411, 23536)

المرفقات

2

Мўғил татар қиссаси 08-қисм
Мўғил татар қиссаси 08-қисм