البحث

عبارات مقترحة:

المتكبر

كلمة (المتكبر) في اللغة اسم فاعل من الفعل (تكبَّرَ يتكبَّرُ) وهو...

النصير

كلمة (النصير) في اللغة (فعيل) بمعنى (فاعل) أي الناصر، ومعناه العون...

الحي

كلمة (الحَيِّ) في اللغة صفةٌ مشبَّهة للموصوف بالحياة، وهي ضد...

Ҳайит кунининг одобларидан

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Абу Закарийё Ал-Маданий
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات صلاة العيدين
Қуйида ҳайит куни одобларига оид баъзи одоблар зикр қилинади

التفاصيل

Ислом Нури   Маколалар   Ийд куни одобларидан  Азиз биродарим, барча ибодатларимизда биз учун энг гўзал намуна бўлган пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва салламдан ўрнак олганимиздек, хайит куни киладиган амалларимизни хам ул зот килганларидек килишга харакат килайлик. Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва саллам ийд куни эрталаб гусл килар эдилар. Сўнгра чиройли кийимларини кийяр ва хушбўйланар эдилар. Намозгохга чикишларидан аввал бир нечта хурмо ердилар. Хурмони  ток ердилар. Агар хурмо топа олмасангиз бирор ширинлик енг. Намозгохга пиёда юриб, бир йўлдан борсалар бошкасидан кайтиб келардилар. Хайитдан олдинги куни куёш ботишидан бошлаб то хайит намози ўкигунларича такбир айтар эдилар. Аллох таъоло деди: «Бу санокни тўлдиришингиз ва хидоят килгани сабабли  Аллохни улуглашингиз учундир» (Бакара: 185) Такбирлари: «Аллоху Акбар, Аллоху Акбар, Ла илаха иллаллоху, Валлоху Акбар, Аллоху Акбар ва Лиллахил-хамд» эди. Бу такбирни уйда хам кўчада хам хатто бозорларда хам баралла айтиш суннатдир. Намозгохга боришда хам келишда хам шошмасдан, вакор билан, бировларга озор бермасдан юринг. Харом нарсаларга карашдан кўзингизни сакланг. Масжидга эртарок бориб аввалги сафларда намоз ўкишга харакат килинг. Намоз бошлангунига кадар такбир айтишда астойдил бўлинг. Намоздан сўнг имомнинг хутбасига кулок тутинг, хутба тугагач ён атрофингиздаги мусулмон биродарларни «Аллох биздан хам, сиздан хам тоатларни кабул айласин» деб муборакбод килинг. Бу кунда ота-она, кариндош-уруг ва ёр-биродарларни зиёрат килиш максадга мувофикдир. Хайитни чиройли килиб, шод-хуррамлик билан ўткизиб олганингиздан кейин, пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва салламнинг ушбу сўзларига биноан шаввол ойидан олти кун рўза тутинг: «Кимки  рамазон рўзасига шавволдан олти кунни эргаштириб рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади» Бу рўзани тезрок тутиб кўймойчи бўлсангиз иккинчи хайит кунидан бошлаб тутишингиз мумкин. Биринчи хайит куни рўза тутиш харомдир. Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва саллам хар икки хайитнинг биринчи кунларида рўза тутишдан кайтарганлар. Бу олти кунни шавволнинг кейинги кунларида тутилса хам бўлади. Уни тутишда пайдар-пайлик шарт эмас. Рамазон рўзасидан карзи бор опа-сингилларимиз аввало карзларини тутиб, кейин шаввол рўзасини тутганлари яхши. Аммо казоларини тутишлари сабабли Шаввол тугаб колиш эхтимоли бўлса, казоларини кечиктириб, Шавволнинг олти кунини тутишлари афзал. Чунки, Шаввол рўзаси факат Шавволда тутилади уни казо килиб бўлмайди. Рамазоннинг казосини келгуси рамазонгача тутиб берсалар бўлаверади.   Парвардигоримиз  Аллохдан бу улуг айёмларни келгуси йилларда хам баракотлари ила бизга кайтаришини, хаммаларимизни келгуси рамазонга сог-саломат, мустахкам иймонла еткизишини ёлбориб сўраймиз, Эй Аллох дуойимизни кабул эт!  Аллох йўлидаги биродарингиз Абу Закариё Ал-Маданий