البحث

عبارات مقترحة:

الغفار

كلمة (غفّار) في اللغة صيغة مبالغة من الفعل (غَفَرَ يغْفِرُ)،...

البصير

(البصير): اسمٌ من أسماء الله الحسنى، يدل على إثباتِ صفة...

الحفيظ

الحفظُ في اللغة هو مراعاةُ الشيء، والاعتناءُ به، و(الحفيظ) اسمٌ...

Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва салламга нусратнинг юз василаси

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Шамсуддин Дарғомий ، Шамсуддин Ҳакимзода
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات محمد صلى الله عليه وسلم - حقوق النبي صلى الله عليه وسلم
Тубанда биз унга ота онамиз, мол дунёмиз ва ҳатто жонимизни қурбон қилишга тайёр бўлган, шахсийятига қабиҳона ҳужум бўлаётган расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан шаҳодатимизнинг тасдиғи ва муҳаббатимизнинг рамзи сифатида баъзи бир ишларни таклиф қиламизки, шояд ҳар ким ўз мавқеига яраша, масъулиятини ҳис қилиб, имкон қадар уларни амалга оширишга ҳаракат қилса...

التفاصيل

Бисмиллаҳир Роҳмаанир Роҳийм Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва салламга нусратнинг юз василаси Оламлар роббиси Аллоҳга ҳамдлар ва барча пайғамбарларнинг улуғи, шарафлиси пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлғай! Муаззам исломимизнинг энг аввалги рукни “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Унинг элчиси ва қулидир" деб гувоҳлик бермоқдир. Икки калимадан иборат бу шаҳодатнинг тенг ярми бўлган “Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси" деган қисми тубандаги ишларни бажариш асносидагина амалда рўёбга чиқажак: Биринчидан: пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган барча нарсаларни тасдиқлаш. Бу хабарларнинг аввалгиси у жанобнинг Қуръон ва Суннатдан иборат ваҳйни (Ислом динини) барча инсу жинсга еткизиш учун Аллоҳ таоло томонидан юборилган ҳақ пайғамбар эканлигидир. Зеро, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бу диндан бошқасини қабул қилмагай. Иккинчидан: у зотга комил итоатда ва ҳукмларига рози бўлиш. Суннатларига тўла амал қилиб, бўйсуниб, суннатдан бошқа амалларни тарк қилиш. Учинчидан: ҳар ким у зотни ота онасидан ва ҳатто ўзидан ҳам кўпроқ севишлиги, ҳурматлашлиги ва ҳар лаҳзада у зотни мудофаа қилишга тайёр туришлиги. Бас, иймонининг саҳиҳлигини изҳор қилиш ва иймон калимасининг иккинчи қисмини рўёбга чиқариш учун ҳар бир мусулмон банда мана шу маъноларни бажо қилиш йўлида ҳаракат қилиши лозим бўлади. Илло, тубандаги оятда зикри келган мунофиқлар каби шаҳодатларимиз мақбул бўлмагай! Аллоҳ № улар ҳақида айтган эдики: “(Мунофиқлар дедилар: эй, Муҳаммад!) Биз сенинг Аллоҳ элчиси эканлигингга гувоҳлик берамиз, Аллоҳ билар сен Унинг элчиси эканлигингни". Аммо, Аллоҳ эса мунофиқлар ғирт ёлғончи эканлигига гувоҳлик беради"[1] Бу оятдан кўриниб турибдики, мунофиқларнинг шаҳодатлари қабул бўлмади. Чунки, улар бу шаҳодатни амалда рўёбга чиқармаган эдилар. Тубанда эса, биз унга ота онамиз, мол дунёмиз ва ҳатто жонимизни қурбон қилишга тайёр бўлган, шахсийятига қабиҳона ҳужум бўлаётган расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан шаҳодатимизнинг тасдиғи ва муҳаббатимизнинг рамзи сифатида баъзи бир ишларни таклиф қиламизки, шояд ҳар ким ўз мавқеига яраша, масъулиятини ҳис қилиб, имкон қадар уларни амалга оширишга ҳаракат қилса... - Ҳар шахсдан матлуб нарсалар: 1. Расуллуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг барча оламлар Роббисининг элчиси эканлиги ва бу элчиликнинг асоси Қуръону Карим эканлиги хусусидаги ҳамда у зотнинг пайғамбарчилигининг ростлиги ҳақидаги қатъий далиллар устида тафаккур қилиш. 2. Қуръон Суннат ва Ижмоъдан пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламга итоат ва иқтидо қилишнинг вожиблиги ҳақидаги далилларни ўрганиш. 3. Ҳар бир одам Аллоҳ № расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатини даҳрлар оша сақлаб келаётганлигини билиши. Аммо, бу нарса (ўз ўзидан бўлмади, балки) ҳар бир асрдаги илм аҳлларининг ҳаракати ва саҳиҳ ҳадисларни носаҳиҳларидан ажратишлиги ҳамда бу умматни бошқа умматлардан ажратиб турадиган даражада дақиқ усуллар билан жамлашлиги натижасида вужудга келди. 4. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суврат ва сийратидаги улуғ сифатларини зикр қилиш сабабли у зотнинг муҳаббатини қалбларга сингдириш, таржимайи ҳоллари ва шамойилларини ўқиб ўрганиш ҳамда у зотнинг суврат ва сийратида барча башарий камолотлар мужассам бўлганлигини билиш. 5. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам барча инсонлардан афзаллигини тасаввур қилиш. Чунки, айнан ана шу зот бизларга Аллоҳнинг динини мукаммал сувратда етказиб берганлар, умматга насиҳат қилганлар ва амонатни тўла адо этганлар. 6. Ўзимиз эришган барча дунёвий ва ухровий яхшиликни Аллоҳ №дан кейин у зотга боғлашлик. Чунки, у яхшиликларга бизни расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бошлаганлар. 7. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни инсонлар орасидаги энг раҳмдили, умматларига энг куюмлиси деб тасаввур қилиш. Аллоҳ № айтганки: 8. “Пайғамбар мўминларга нисбатан ўзларидан ҳам авлороқдир"[2] 9. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг роббиси олдидаги улуғ манзилатларига, Аллоҳга энг маҳбуб инсон эканлигига ва Аллоҳ у зотни камоли эҳтиром билан ҳурмат қилишлигига далолат қилган оят ва ҳадисларни ўрганиш. 10. Аллоҳ № бизларга у зотни севишни буюрганлигини билиш ва буни лозим тутиш. Балки, биз у зотни ўзимиздан ҳам авлороқ севишлигимиз лозимдир. Зеро, у зот деганларки: “Сизлардан ҳеч бирингиз мен унга ўзидан, болаларидан ва ота оналаридан ҳам севимлироқ бўлмагунимча иймонли бўла олмас" 11. Яна шуни билиш муҳимки, Аллоҳ № бизларга расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан муомалада одобли бўлишни лозим қилган. Аллоҳ таоло деди: “Эй, иймон келтирган бандалар! Овозингизни пайғамбарнинг овозидан баланд кўтарманглар ва унга бир бирингизга гапиргандек бақириб гапирманглар!"[3] 12. Аллоҳ №нинг расулуллоҳни ҳар қандай таҳқир ва азиятдан ҳимоя ҳамда мудофаа қилиш ҳақидаги буйруғига бўйин суниш. Аллоҳ таоло деди: “Аллоҳга ва расулига иймон келтиришлигингиз,............ва ҳурматини риоя қилишлигингиз учун" 13. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг нусратига ва у зот учун ҳар нарсага тайёр туришга ҳозиру ният бўлишлик. 14. Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламни севишлигини амалда рўёбга чиқарган одам учун охиратда у зот билан олий даражадаги шерикликда мужассам бўлган улуғ савоб ато қилинишлигини аниқ билишлик. Зеро, расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам “мен Аллоҳ ва расулини севаман" деган кишига жавобан: “сен севган одаминг билан бирга бўлгайсан" дедилар. 15. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг бизнинг устимиздаги ҳаққи адо қилиб бўлмас даражада буюк бўлгани ва савоби улуғ бўлгани сабабли азон вақтида, жумъа кунларида ва у зотнинг муборак исми зикр қилинган ҳар бир лаҳзада салавот ва саломлар айтишга ҳарис бўлишлик. 16. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳиҳ сийратларини ўқиш, нафақат ўқиш балки, ҳар бир ҳодиса олдида тўхтаб, тафаккур қилиб, ибрат олиш ва олинган тасаввурларни ҳаёт воқеълигига боғлашлик. 17. Эътиборли илм аҳллари тадқиқ қилган саҳиҳ ҳадисларни ўқиш, уларни фаҳмлаш орқали суннатни таълим олиш ва у таълимот зимнидаги мўътабар аҳкомлар, беқиёс ахлоқлар, Аллоҳга тўлиқ бўйсуниш ва комил ибодат қилиш усулларини ўзлаштириш. 18. У жанобнинг барча суннатларини бошқа ҳар қандай таълимотдан авло билиш ва у суннатларга тамомий сувратда тобеъ бўлиш. 19. У зотга барча мустаҳаб амалларда эргашишга ҳарис бўлиш. Пайғамбарга саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир нарсада эргашаётганимизни изҳор қилиш учун мустаҳаб амални умримизда бир марта бўлса ҳам адо қилишга тиришиш. 20. У зотнинг суннатларидан бирортасини мазахлашликдан эҳтиёт бўлиш. 21. Муборак суннатлари халқлар орасига оммавийлашиб кетаётганлигидан севиниш. 22. Баъзи одамлар тарафидан баъзи суннатлар тарк қилинаётганлигидан маҳзун бўлиш. 23. У зотни танқид қилган ҳар қандай шахсдан нафратлниш. 24. У зотнинг аёллари ва зурриётидан иборат аҳли байтини севиш. Расулуллоҳга қариндошлиги ва исломга кирганлиги туфайли уларни севиш ва шу сабабли Аллоҳга тақарруб ҳосил қилиш. 25. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли байти ҳақида уч бора қайталаб: “мен аҳли байтим ҳақида огоҳлантириб, сизларга Аллоҳни эслатаман" деган васиятига амал қилиш. 26. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобларини севиш, эҳтиром қилиш ва уларнинг илми ва Аллоҳ ҳузуридаги маконати кейингилардан афзал деб этиқод қилиш. 27. Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг меросига алоқадор бўлганлари сабабли, уламоларни ҳурматлаш. Чунки, улар пайғамбарларнинг меросхўрларидирлар ва уларни ҳурматлашлик пайғамбарларни ҳурматлашликнинг аломатидандир. - Ҳар бир оила ва жамиятдан матлуб нарсалар: 28. Фарзанларни расулуллоҳни севиш руҳида тарбиялаш. 29. Фарзандаларни барча ҳолатларида пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш руҳида тарбиялаш. 30. Уларга сийрат китобларини намуна қилиш. 31. Уларга сийрат кассеталарини намуна қилиш. 32. Тарбия соҳасида муҳим бўлган филмлардан танлаб кўрсатиш. 33. Оиланинг барча аъзолари жамъланиб, ақалли ҳафтасига бир маротаба махсус сийрат дарсларини ўтказиш. 34. Оила бошлиғи (эр) оиласига муомалада пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламдан намуна олиши. 35. Болаларни пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламдан мерос дуоларни ёдлашга қизиқтириш. 36. Фарзанларни ўзларига ажратилган кундалик маблағларидан баъзи қисмини етимларга ғамхўрлик ва муҳтожларга ёрдам бериш каби юмушларга ишлатишга ўргатиш. 37. Фарзандларни ўзаро оғзаки муомалаларида пайғамбаримиздан мерос машҳур ҳикматли сўзларни истеъмол қилишга одатлантириш. Масалан: “иймонли киши зийрак бўлар", “иймонли киши икки карра алданмас" каби. 38. Оилада пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратларига оид илмий мусобақа ташкил қилиб туриш. 39. “Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг уйида бир кун" ва шу каби бошқа унвонлар остида мусулмон оилаларга расулуллоҳнинг оилавий ҳаётини ўргатадиган дастурларни тайёрлаш ва ижро қилиш. - Таълим тарбия соҳасида ишлаганлардан матлуб нарсалар: 40. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг уммати зиммасидаги беқиёс ҳаққини изҳор қилиш орқали талабаларнинг юракларига расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни севиш ҳиссини экиш. 41. Категориялар: Ақида Иймон Пайғамбар алайҳиссаломлар Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси Ақида Иймон Пайғамбар алайҳиссаломлар Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси Пайғамбаримиз ҳуқуқи ва у кишига нусрат Бу материал ... таржима қилинган (15) Саҳифа таржима қилинган тиллар (7) Форс тили فارسی Уйғур тили ئۇيغۇرچە Араб тили عربي Бангал тили বাংলা Инглиз тили English Испан тили Español Немис тили Deutsch Рус тили Русский Турк тили Türkçe Курд тили كوردی سۆرانی Француз тили Français Хитой тили 中文 Индонез тили Indonesia Албан тили Shqip Малаялам тили മലയാളം Ўзбек тили Араб тили - عربي Малаялам тили - മലയാളം Тайланд тили - ไทย Бангал тили - বাংলা Турк тили - Türkçe Инглиз тили - English Веб саҳифа масъулига коммент ёзинг Дўстингизга юборинг Веб саҳифа масъулига коммент ёзинг

المرفقات

2

Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва салламга нусратнинг юз василаси
Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва салламга нусратнинг юз василаси