البحث

عبارات مقترحة:

الودود

كلمة (الودود) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فَعول) من الودّ وهو...

الجبار

الجَبْرُ في اللغة عكسُ الكسرِ، وهو التسويةُ، والإجبار القهر،...

القيوم

كلمةُ (القَيُّوم) في اللغة صيغةُ مبالغة من القِيام، على وزنِ...

Савил қолсин севги байрами

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Шамсуддин Ҳакимзода
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات الأعياد الممنوعة - عيد الحب
Севги байрами деган одатнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган насоро роҳиби Валентин ҳақида уч турли ривоят келган. Биринчи ривоятда айтилишича, мийлодий 270-йилнинг 14-февралида Рим императори Клавдий иккинчи империянинг давлат дини ҳисобланган бутпарастликдан насронийликга даъват қилган роҳиб Валентинни ўлимга ҳукм қилади.

التفاصيل

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Савил қолсин севги байрами ёхуд Нуронийянинг тавбаси! Нуронийя билан Муборак ўрта мактабнинг битирувчи синфида ўқишади. Бир куни Нуронийя синфга одатдан ташқари шод-хуррам ҳолатда кириб келди. Кўзлари чақноқ, ёноқлари қизил, қўлида қип-қизил гул.  Уни кўкрагига босиб, оҳиста силайди. Ўзича ҳиргойи қилади. Муборак бу ҳолдан таажжубланиб сўради: - Ҳа, дугонажон, намунча ҳурсандсиз? Бунинг сабабини билсак бўладими? - Ўзингни гўлликка солма, дугона, сенда бунақа гуллардан олам-олам бўлса керак? - Берганлар бўлди, лекин мен қабул қилмадим. - Вой, нега?! Ахир бошқа кун қабул қилсанг ҳам бугун – севги байрами куни қабул қилмасмидинг! Болларга ачинаяпман. - Болаларнинг ҳиссиёти учун эътиқодимни оёқ ости қилайинми? - Қўйсангчи, бунинг эътиқодга нима алоқаси бор. - Жуда бор-да! Сен ўзинг бу куннинг қандай кун эканини биласанми? - Бўлмасамчи, бугун севги-муҳаббат, садоқат, романтика, ҳиссиётлар куни! Бугун Валентин куни! - Баракалла! Нима учун Валентин куни деб аталади? Валентиннинг ким эканлигини биласанми ўзи? - У қайсидир замонда яшаган... Ҳм-м, хуллас лотинча исмда дугонажон. Муборак Ғарб урф-одатларига муккасидан кетган, қилаётган ишларининнг моҳиятига тушунмасдан, худди маймунлар ва тўтиқушлардек тақлидан яшаётган замондош дугоналарининг аҳволига ачинди ва оғир хўрсиниб, мана бундай деди: - Ҳамма бало шундаки, дугонажон, сен ва сен каби минглаб манқурт табиат тенгқурларимиз қилаётган ишларингнинг ва ҳатто айтаётган сўзингизнинг ҳам маъносига тушунмайсизлар. Куни кеча янги йил деб, насоролар пайғамбари Исо алайҳиссаломнинг туғилган кунини нишонладингиз! Бугун эса, “Валентин байрами” деб, бир насоро руҳонийси чиқарган бемаъни одатни байрам қилаяпсизлар. - Йўғ-э! – дея капалаги учиб кетди Нуронийянинг – наҳотки, бу насоролар одати бўлса?! - Ҳа, дугонажон. Бўлганда ҳам диний одатлари. Бизнинг пайғамбаримиз эса, бошқа диндагиларга ўхшамасликни қаттиқ тайинлаб “кимда-ким (бошқа диндаги) бир қавмга ўхшаса, бас ўшалардандир” деганлар. Агар эътиқод нуқтайи назаридан қарайдиган бўлсак, сен дугонажон, ҳозир шу туришингда қип-қизил насроний бўлдинг-қолдинг! Нуронийя шаддод бўлса ҳам, барча замондош ёшлар каби юрагида иймон шуъласи бор, қалбининг аллақаерида бир оҳиста овоз “сен – мусулмонсан!” деб келар, ҳозир, Муборакнинг даккисидан кейин, гўё ўша овоз гумбурлаб такрорлангандек бўлди ва қўлидаги гулни улоқтириб юбориб, Муборакнинг қўлларидан ушлади ва: - Мени кечир, дугонажон! Мен масаланинг бу томонини мутлоқ ўйламаган эканман! Ҳиссиётларимиз бизни кўр қилган экан! Вой, худоймим-эй! Аллоҳ бизни кечирсин! Дугона, ҳозир биринчи дарс жисмоний тарбия–ку. Муаллим яна шахмат ўйнатиб хит қилади. Юр ундан кўра, ҳув анави ўриндиққа ўтирайлик, илтимос, менга севги байрами тарихини айтиб бер. Икки дугона етаклашиб, мактаб боғи ичкарисидаги ўриндиққа оҳиста чўкдилар ва Муборак ҳикоясини бошлади:     Севги байрами деган одатнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган насоро роҳиби Валентин ҳақида уч турли ривоят келган. Биринчи ривоятда айтилишича, мийлодий 270-йилнинг 14-февралида Рим императори Клавдий иккинчи империянинг давлат дини ҳисобланган бутпарастликдан насронийликга даъват қилган роҳиб Валентинни ўлимга ҳукм қилади. Иккинчи ривоятда айтиладики, император ҳарбийдаги одамларга уйланишликни чеклайдиган фармон чиқаради. Чунки, унинг аниқлашича, бўйдоқлар жонини Жабборга бериб, энг аввалги сафларда жанг қилганлари ҳолда, уйланган эркаклар жангда биринчи сафда бўлишдан ўзларини авайлаб қолар эканлар. Шунда руҳоний Валентин бу фармонга қарши чиқиб, ўзи бош бўлган ибодатхонада шахсан ўзи махфий равишда баъзи ҳарбийларнинг никоҳини ўқийди. Бу иш императорнинг қулоғига етиб боргач, саркаш руҳонийни аввал қамоққа, кейинроқ ўлимга ҳукм қилади. Қамоқда эса у қамоқхона бошлиғининг бемор қизини даволаб, иккисининг ўртасида муҳаббат пайдо бўлади. Ўлимни ижро қилиш куни етиб келганда Валентин қизга охирги ишқий мактубини ёзади. Ривоят қилишларича, ўша кун мийлодий 270-йилнинг 14-феврали экан. Учинчи ривоят эса мана бундай: Насроний даъватчилари қадимги Рим афсоналари асосидаги бутпарастлик дини билан яшаётган Европа ўлкаларини айланиб юриб, қишлоқлардан бирида ерли аҳолининг қон-қонига сингиб кетган анъананинг гувоҳи бўладилар. У анъана бўйича ҳар йилнинг ўн тўртинчи февраль куни қишлоқ йигитлари тўпланиб олишиб, ўша қишлоқда яшаган барча қизларнинг номини баъзи нарсаларга ёзишиб, у нарсаларни махсус сандиққа ташлайдилар ва аралаштириб, навбат билан олаверадилар. Кимга қайси қизнинг номи чиқса, дарҳол у қизга “она худонинг номи билан сенга мана шу мактубимни йўллагайман...” деб бошланган ишқий хат ёзади ва у қиз ўша йил давомида унинг маъшуқасига айланади ва келаси ўн тўртинчи февральга қадар у билан ишрат қилиб юраверади. Келаси йили ўша мавсумда ҳалиги одат яна такрорланиб, бахтига қайси қиз тўғри келса, ўшани “севиб” юраверишади. Насоро даъватчилари халқнинг қонига сингиб кетган бу одатни чиқариб юбориш мушкул деб ўйлашади ва унинг ўрнига ҳийла ишлатишади. Яъни, улар насороликни қабул қилган халқнинг бу одатларини инкор қилмайдилар. Балки, аста-секинлик билан, йигитларнинг мактубидаги “она худо номи билан” деган жумлани ўша вақтларда халқ орасида шов-шув бўлган руҳоний номига алмаштириб “руҳоний Валентин номи билан...” деган сўзга алмаштириб қўядилар. Шундан кейин у қишлоқ йигитлари ўз маъшуқаларига “руҳоний Валентин номи билан мен сенга мана шу мактубимни йўллагайман...” деб ёза бошлайдилар. Бу одат насоро дини ва Валентин тарихи билан бирга элдан-элга, даврдан-даврларга кўчиб, мана охири бизнинг Ўзбекистонимизга ҳам етиб келди, дугонажон. Бундай сўзларни умрида биринчи марта эшитаётган Нуронийя ҳайрону-лол ҳолатда, аммо, дугонасидан миннатдор бўлиб турарди. Энди, у қилаётган ишларининг ва сўзлаётган сўзларининг маъно-моҳиятини ва у ишларга Ислом Динининг муносабатини билишни ҳоҳларди. Шунинг учун, фурсат бўлиб қолганда диний ва дунёвий илмлар билимдони бўлган дугонасига устига-устак саволлар бера бошлади: - Қадимги юнонлар ва Римликлар муҳаббат худосига сиғинишарди деб эшитувдим. Демак, Валентинни насоролар худди ўшалардек муҳаббат худосига айлантириб олишибди да, а? - Ишларининг моҳияти шунга яқин. Лекин, ўзлари бундай эътиқод қилмайдилар. Улар Исо алайҳиссаломни худо деб биладилар. Ҳатто, ўша Валентиннинг ўзидан ҳам Римликларнинг бош худоси Юпитер ҳақида сўрашганда, “йўқ, Юпитер – бу одамлар ўйлаб чиқарган худо. Ҳақиқий худо эса, Исо масиҳдир!” деб жавоб берган экан. Яна уни “авлиё Валентин” дейишади. “Авлиё” сўзининг маъноси “Аллоҳнинг дўсти” дегани.            Пайғамбарни Аллоҳ деб эътиқод қилган одам қаёқдан авлиё бўлсин! - Ҳа-я! Айтгандек, дугонажон, негадир ўзимизнинг баъзи қори акалар ҳам қайси бир куни телевизордан гапираётиб, “авлиё Валентин” деган иборани қўллашди. - Барча одамлар хато қилгувчидир. Уларнинг хатоларини Аллоҳ кечирсин! Нуронийя руҳиятида ажиб енгиллик сезиб ўрнидан турар экан, баногоҳ ўзи ирғитиб юборган гуллар орасида оқариб турган бир парча қоғозни кўриб, қўлига олди. Мактуб экан. Атрофларига қўлига камон ушлаган гўдак тасвирлари туширилган. У миттигина, қип-қизил юракни кўзлаб турибди. Нуронийя хатнинг мазмунига қараб ҳам қўймасдан, дугонасига суратни кўрсатди: - Мана бунга нима дейсан? - Бу қадимги Римликлар тасаввуридаги муҳаббат худосининг рамзи. - Вой, ў-ў ў-ўл! Бу ҳам диний маънодаги нарсами? Биз учун оддий нарсаларку, булар! - Ҳаётингга бефарқ, ғарбга тақлидан яшайверсанг, эртагаёқ черковга бориб чўқиниш ҳам оддий нарсага айланиб қолади. - Вой, ундай дема-е! Черковга бормай ўлай! ...Уҳ, раҳмат дугонажон! Сен бугун менинг ҳаётимда бурилиш ясадинг! - Аллоҳнинг Ўзи шуни ҳоҳлаган экан – бўлди. Аллоҳ ҳоҳламаса бўлмас эди. Нуронийя Муборакнинг елкасидан самимий ва меҳр билан қучди: - Отинча дугонамдан айланай! Биласанми, мен сенга то ҳозирга қадар бошқача... қандайдир... қолоқ... замондан орқада қолган қиз деб қарардим. Энди билсам, сен биздан ўн, ўн беш йилга ўзиб кетибсан! Бугундан бошлаб, сен менинг кумиримсан! Мени кечиргин-а?! - “Кумир” эмас, “намуна”. Аммо, барча мусулмонлар учун мутлоқ намуна фақат пайғамбаримиздир. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло “сизлар учун Аллоҳнинг элчисидан гўзал намуналар бордир” деган. Агар менда қандайдир ўзингга ёққан хислат кўрган бўлсанг, мен уни барча мусулмонлар каби пайғамбаримиздан олганман. - Дугонажон, мен албатта пайғамбаримизнинг хулқларини ўрганаман! Аммо, ҳозир менга севги байрамига Ислом динимизнинг нуқтайи назарини айтиб бер? -Биринчидан, Биз – мусулмонлар ҳар намозимизда суврайи Фотиҳани ўқиймиз. Унда: اهدِنَا الصِّرَاطَ المُستَقِيمَ (6) صِرَاطَ الَّذِينَ أَنعَمتَ عَلَيهِمْ غَيرِ المَغضُوبِ عَلَيهِمْ وَلاَ الضَّالِّينَ деган оят бор. Унинг маъноси, “(Эй, Аллоҳим!) Бизларни, ғазабга дучор бўлмаган ва адашмаган зотларга инъом қилган йўлинг бўлмиш — Тўғри йўлга йўллагайсан” деганидир. Ислом олимлари бу оятдаги адашганларни насоролар, ғазабга учраганларни эса яҳудийлар деганлар. Ана, кўрдингми?! Биз ўзимиз ҳар намозимизда Аллоҳ таолога “бизларни насороларнинг йўлидан бошқа йўлга бошла!” деб илтижо қилсаг-у, жойнамоз билан бирга виждонимизни ҳам йиғиштириб қўйиб, бошқа пайтларда ғирт адашган насороларнинг йўлидан юрсак! Дугонажон, биласанми, бу виждонсизликгина эмас, иккиюзламачилик ҳамдир! Наҳотки, биз Аллоҳни алдамоқчимиз?! Ахир У барча нарсадан хабардор Зот-ку! Иккинчидан, Ислом Динимизда бир йилда икки донагина байрам тан олинади: Рамазон ва Қурбон байрамлари. Ундан кейин, ҳар Жума кунлари хурсандчилик кунларидир. Бас. Учинчидан, юқорида айтиб ўтганимдек, пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам “кимда-ким (бошқа диндаги) бир қавмга ўхшаса, ўзи ҳам ўшалардандир” деганлар. Ўзинг қара ўртоқ, биз – ўзбеклар ўзимизни мусулмонлармиз деймиз-у, урф-одатларимизга қара: наврўзни байрам қиламиз, ваҳоланки, қадимий оташпарастларнинг байрами! Янги йилни байрам қиламиз, ваҳоланки, насоролар бу кунни Исонинг туғилган куни деб байрам қиладилар! Мана, севги байрами деяпмиз, ҳолбуки, бу ҳам насоро руҳонийси Валентинга нисбат берилган ва аввало бутпарасталарники бўлиб, ундан кейин насоролаштирилган байрам! Кийинишдаги ўхшашлигимизни-ку, айтмай қўя қолай! - Бўлди, дугонажон, тафтингдан бутун шаҳарга ўт тушай деяпти-я! – деб, Нуронийя дугонасининг инжиган юрагига мутойиба билан таскин бермоқчи бўлди ва уни алаҳситиш учун савол берди: - Бунча маълумотларни қаёқдан оласан, дугона? Буларни ҳатто, адабиёт, тарих ўқитувчиларимиз ҳам билмайди. Сен айтган масалаларни-ку, маҳалламиз имоми Қудратулло тоға ҳам айтолмаса керак. Ҳа – ҳа – ҳа. - Булар масала эмас, ўртоқ, оддий ҳақиқатлар. - Хуллас, ўша оддий ҳақиқатларни қайси хазинадан олгансиз? Балки, бизга ҳам айтарсиз, секретлардан? - Ҳозирги замонда “интернет” деган хазина бор эканлигини мендан яхши биласан-ку. - Қайси сайтни ўқийсан? “Сим – Сим, очил” деган сўзнинг ўрнига қайси иборани қўлланади, дейман-да? - Islamhous.com, islamnuri.com, islam.uz, ва бошқа сайтлар бор. Кўпроқ шуларни ўқийман. - Арабча бўлса керак-а? Мен сенга ўхшаб арабча ўқий олмайман да. - Нафақат арабча. Дунёнинг олтмишдан ортиқ тилларида исломий маълумот тарқатади. Ўзбекча бўлими ҳам бор.     Шу пайт иккинчи дарсга кириш учун қўнғироқ чалиниб қолди. Дугоналар етаклашиб, синфга йўл олдилар.       Энди уларнинг йўллари бир эди