البحث

عبارات مقترحة:

العالم

كلمة (عالم) في اللغة اسم فاعل من الفعل (عَلِمَ يَعلَمُ) والعلم...

القيوم

كلمةُ (القَيُّوم) في اللغة صيغةُ مبالغة من القِيام، على وزنِ...

الحيي

كلمة (الحيي ّ) في اللغة صفة على وزن (فعيل) وهو من الاستحياء الذي...

Қасидаи Шамсийя

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Шамсуддин Ҳакимзода ، Шамсуддин Дарғомий
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات فضائله صلى الله عليه وسلم
Бу қасидада Шамсуддин Ҳакимзода Пайғамбаримиз Муҳаммад Саллоллоҳу алайҳи ва саллам сифатларини баён қилади, у кишининг ҳаётлари, Аллоҳнинг ҳузуридан олиб келган динлари нақадар буюк эканини таъкидлайди

التفاصيل

Лаббайка ё, Муҳаммад, Саъдайка ё, Муҳаммад! Ассолату вассалому, Алайка ё, Муҳаммад! Дунё фасод бўлганда, Ер гуноҳга тўлганда, Ширк олови ловуллаб, Тавҳид нури сўнганда... Муваҳҳидлар авлоди, Мушриклара дўнганда, Тош санамлар илоҳий Мақомлара қўнганда... Ақидалар кирлашиб, Олов ва сув “тиллашиб”, Денгизларнинг ичинда, Дўзах ути ёнганда... Одамийлар илоҳнинг Бирлигидан тонганда, Кўплар ҳатто даҳрийлик Шаробига қонганда... Залолатнинг йўллари, Бўлиб узундан узун. Жаҳолатнинг измида Қолганда дунёйи дун... Инсон бунда хор бўлиб, Чеккани озор бўлиб, Қартайган бу ҳаётни Қоплаганда қора тун – Инсоният бахти чун Бино булдинг Муҳаммад! Зулматларни ёритган Зиё булдинг Муҳаммад! Лаббайка ё, Муҳаммад, Саъдайка ё, Муҳаммад! Ассолату вассалому, Алайка ё, Муҳаммад! *  *  * Аллоҳ сени ҳур қилди, Зотингни машҳур қилди: Насаблари акобир – Кубро бўлдинг Муҳаммад! Лаббайка ё, Муҳаммад, Саъдайка ё, Муҳаммад! Ассолату вассалому, Алайка ё, Муҳаммад!             *   *   * Зулматларни ёритган Эй, оламлар чироғи! Боболаринг бобосидур Улуғ набий Иброҳим. Шундан бери сен улуғлар, Зурёдининг зурёди. Соф – мусаффо сақлаб келди Насабингни Илоҳим! Бобо Аднон шажаридан, Ҳошимийлар бир бутоқ. Шул бутоқда очилган гул – Раъно бўлдинг Муҳаммад! Лаббайка ё, Муҳаммад, Саъдайка ё, Муҳаммад! Ассолату вассалому, Алайка ё, Муҳаммад!           *   *   * Сен келганда қонунсизлик Қонун эди ҳаётда. Очун эса бир ёввойи Очун эди ҳаётда. Бунда ожиз оҳу эди, Қоплон эди қовийлар. Ё, чумчуқни зор қақшатган Лочин эди ҳоётда. Жаҳаннаму Сақар эди, Жоҳилийят олови. Одамларни ёқар эди, Жоҳилият олови. Инсонларни жаҳаннамий, Урушларга қўзғотиб, Томирларда оқар эди Жоҳилийят олови.         *   *   * Баъзи инсон олий эди, Баъзи инсон хор эди. Куч – қуввати бўлганларга Салтанат ҳам бор эди. Ҳақиқатнинг мезонини Ўлчаюрди қовийлик. Бунда адл қўлдан - қўлга Ўтгувчи сайёр эди... Бунда аёл…эркаклар чун Мато эди бўлгани! Машаққатли ҳаёт учун Ато эди бўлгани! Унинг истак ҳоҳишлари Ҳеч ким учун муҳиммас, У эркакнинг лаззатига Фидо эди бўлгани!         *   *   * Идрокларин гумонларга Ўрар эди одамлар. Мақсадларин санамлардан Сўрар эди одамлар. Эргашмасдан покиза дил, Зийрак ақлу салимга, Ҳар нарсани хурофотдан Кўрар эди одамлар… “Оилада туғилган қиз Бахтсизликдан нишона, Қиз фарзандга дучор бўлгай Бахтсиз бўлган пешона” Деган ваҳму, гумонлару, Хурофотга ишона, Мурғак қизни тириклайин Кўмар эди одамлар!          *   *   * Сен туғилдинг поклаш учун, Шундай қаттол ҳаётни. Бериш учун инсонларга Аршдан келган нажотни. Қолмадинг ҳеч жаҳолотнинг Манфур, золим дастида. Ўсавердинг Парвардигор Риояси остида. Унинг Ўзи доим сени, Ҳидоятга бошлади. Кўкрагингдан шайтонларнинг, Ризқин олиб ташлади. Шунинг учун сен залолат Ботқоғига ботмадинг. Вужудингни исёнларнинг Қучоғига отмадинг. Шуурингда “Аллоҳ – Маъбуд” Деган фикрат бор эди. Сафо қалбинг ширкни қабул Қилишдан безор эди. Пок вужудинг бу ҳаётдан Зору безор бўларди. Юрагингга ҳар бир гуноҳ Тикон – озор бўларди. Сиғмай қолдинг кенг бўлса ҳам Макка шаҳрин борига. Нафрат билан тўлиб тошдинг Бу ҳаёт инкорига. Жисму жонга ҳаловату, Хилват излаб охири, Чиқиб кетдинг ... тоғин “Ҳиро” номли ғорига.           *   *   * Сен ширк учун бўйин эгмай Ғолиб кетдинг Муҳаммад! Вужудингга комил ишонч Солиб кетдинг Муҳаммад! Исмоилнинг дини ила Ибодатлар қилароқ, Мағорада узоқ кунлар Қолиб кетдинг Муҳаммад.            *   *   * Аллоҳ сени шул маконда Набий қилди, салламно! Ҳузуридан оятларни Ваҳий қилди, салламно! Ваҳийларни Руҳул Қудс Олиб келди, салламно! Яратгандан воситачи Бўлиб келди, салламно! Ийсо айтган башоратга Ижро бўлдинг Муҳаммад! То Қиёмат пайғамбари Худо бўлдинг Муҳаммад! Лаббайка ё, Муҳаммад, Саъдайка ё, Муҳаммад! Ассолату вассалому, Алайка ё, Муҳаммад!           *   *   * Аллоҳ сени расул қилиб, Ўз илмига бойлади. Уммий эдинг алломайи Аҳли жаҳон айлади. Ҳам руҳоний қувват бериб, Муқаддас даргоҳидин, Оламшумул эврилишу Инқилобга шайлади.           *   *   * Сен келганда қонунсизлик Қонун эди ҳаётда. Очун эса бир ёввойи Очун эди ҳаётда. Бунда ожиз оҳу эди, Қоплон эди қовийлар. Ё, чумчуқни зор қақшатган Лочин эди ҳоётда.           *   *   * Шу ҳаётга сен илоҳий Қонун олиб келдинг-ку, Гўё ўлик бир жасадга Жонин олиб келдинг-ку. Нафратланиб қовий бўлган “Қоплонларнинг” зулмидан, Зор қақшаган мазлумларнинг Ёнин олиб келдинг-ку.             *   *   * Ё, Муҳаммад! Жоҳилият оловига Иймон сувин сочароқ, Ширк амалин улоқтириб, Тавҳидга йўл очароқ, Аёлларни ҳақир қилган Тузумдан воз кечароқ, Мазлум қулнинг қўлларидан Кишанларни ечароқ... Ҳар қадамни мардонавор Ташлаб ўтдинг ҳаётдан! Йигирма уч йилда шуғлу, Шоғилинг шул дин бўлди. Босиб ўтган сўқмоқларинг, Оловли йўлдин бўлди. Гоҳо сурат, сийратларинг Сокини ҳолдин бўлди. Гоҳида сен саркардага Ўхшаб ўтдинг ҳаётдан. Парвардигор ўз динига Нусратли йўл берса ҳам, Минглаб умматларинг сенга Байъатла қўл берса ҳам, Аллоҳ Ислом давлатига Дунёни мўл берса ҳам... Сен остингга фақат бўйра Тўшаб ўтдинг ҳаётдан. Умматимни дунё йўлдан Оздирар деб ўйладинг. Охиратни афзал билиб, Насиҳатлар сўйладинг. То қиёмат умматимга Ибрат бўлиб қолсин деб, Қулдай ошаб, фақат қулдай Яшаб ўтдинг ҳаётдан.             *   *   * Олтмиш учда Аллоҳ сени, Ҳузурига чорлади. Ҳаёт – мамот ҳақиндаги, Суннатин такрорлади. “Ҳаётингга ота-онам Фидо бўлсин” деганлар, “Во, ҳасрат, о, Муҳаммад” деб, “Расулим” деб зорлади. Парвардигор розосига Фадо бўлдинг Муҳаммад! Аллоҳ сендан, сен Аллоҳдан Ризо бўлдинг, Муҳаммад! Лаббайка ё, Муҳаммад, Саъдайка ё, Муҳаммад! Ассолату вассалому, Алайка ё, Муҳаммад!