البحث

عبارات مقترحة:

الخلاق

كلمةُ (خَلَّاقٍ) في اللغة هي صيغةُ مبالغة من (الخَلْقِ)، وهو...

الأول

(الأوَّل) كلمةٌ تدل على الترتيب، وهو اسمٌ من أسماء الله الحسنى،...

البارئ

(البارئ): اسمٌ من أسماء الله الحسنى، يدل على صفة (البَرْءِ)، وهو...

Қабр азобидан нажот топганлар

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Умар ибн Сулаймон Ал-Ашқар ، Шамсуддин Ҳакимзода
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات الإيمان باليوم الآخر - البرزخ
Бу мақола Умар Сулаймон Ашқарнинг “Ал Қиёматус суғро” китобидан таржима қилинди.

التفاصيل

Қабр азобидан нажот топганлар        Баъзи бир улуғ амалларни қилган ва катта мусибатга мубтало бўлган мўминлар қабр фитнаси ва азобидан омонда бўладилар. Бундай амниятга мушарраф бўладиганлардан баъзилари тубандагилардир:      1 –Шаҳидлар      Миқдом ибн Маъдикараба розияллоҳу анҳу ривоят қилиб деди: “Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Шаҳид учун Аллоҳ ҳузурида етти хислат бор бўлиб улар: ·        Уни аввалги дафъасидаёқ мағфират қилар ·        Жаннатдаги ўз ўрнини кўрар ·        Қабр азобидан озод қилинар ·        Энг катта қўрқинчдан омонда бўлар ·        Бошига виқор тожи қўйиларки,  ундаги биргина ёқут Дунё ва ундаги барча нарсадан яхшидурю ·        Етмиш икки ҳурул ийнга уйлантирилар ·        Хеш – ақраболаридан етмиш кишини шафоат қилар”   (Термизий ва Ибн Можжа ривояти. “Мишкотул масобиҳ”: 2\358)     Имом Насоий ўзининг “Сунан” китобида Рошид ибн Саъддан, у эса Росулуллоҳнинг саҳобаларидан биридан мана бундай ривоят қилди: “Бир киши деди: “Ё, Росулуллоҳ! Нега барча мўминлар қабрларида фитналанадилару, биргина шаҳид (фитналанмайди?)”. Дедилар: “Унга фитна жиҳатидан боши узра кўтарилган қиличнинг ялтираши кифоя қилгандир”.   2 – Аллоҳ йўлини лозим тутган ҳолда ўлган киши       Фазола ибн Убайд Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадисда у зот дедиларки: “Аллоҳ йўлини лозим тутган ҳолда ўлган кишидан бошқа барча маййитларнинг амали хотималанади,  Аммо, унинг амали эса Қиёмат кунига қадар ўсаверади ва ўзи қабр азобидан омонда бўлади.” (Термизий ва Абу Довуд ривояти. “Мисбоҳул масобиҳ”: 2/355)   3 – Жума куни ўлган киши     Абдуллоҳ ибн Амр Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бундай дедилар: “Қайси бир мусулмон Жума куни вафот қилса,  Аллоҳ уни қабр фитнасидан сақлар” (Аҳмад, Термизий ривоятлари. Албоний: “Аҳкомул жаноиз”)   4 –Қорин оғриғидан ўлган киши     Абдуллоҳ ибн Ясор ривоят қилган ҳадисда айтилади: “Мен Сулаймон ибн Сард ва Холид ибн Арфата билан ўтирган эдим. Улар бир одамнинг қорин оғриғидан ўлганлигини эслаб қолишди ва унинг жанозасига қатнашишга иштиёқ қилишди. Шунда улардан бири иккинчисига: “Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимни қорни(нинг оғригани) ўлдирса, ҳаргиз қабрда азобланмагай деган эмасмидилар?” деди. Иккинчиси “Ҳа. Деган эдилар” деди.