البحث

عبارات مقترحة:

الرحيم

كلمة (الرحيم) في اللغة صيغة مبالغة من الرحمة على وزن (فعيل) وهي...

الحسيب

 (الحَسِيب) اسمٌ من أسماء الله الحسنى، يدل على أن اللهَ يكفي...

الأول

(الأوَّل) كلمةٌ تدل على الترتيب، وهو اسمٌ من أسماء الله الحسنى،...

Исломни бузувчи амаллар

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات نواقض الإيمان - الإسلام
Исломимиз бизнинг энг қимматбаҳо бойлигимиз уни асрайлик, шундай экан Исломга зид бўлган уни бузадиган амалларни билиб олмоғимиз лозим.

التفاصيل

Абдулазиз ибн Абдуллох ибн Боз рохимахуллох Исломни бузувчи амаллар Мусулмон дўстим, билингки, Аллох субхонаху ва таъоло ислом динига кириш ва уни махкам ушлашни барча одамларга фарз килиб, унга хилоф бўлган нарсадан огохлантирди. Аллох таъоло ўз пайгамбари Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламни шу динга даъват этиш учун юборди ва унга эргашган киши хидоят топган, юз ўгирган киши эса адашган эканидан хабар берди. Аллох таъоло кўп оятларда, уламолар эса «Муртадлик хукмининг боби» да муртадлик сабаблари, ширк ва куфр турларидан огохлантирдилар. Дархакикат, мусулмон баъзида моли ва конини халол киладиган кўплаб бузувчи амал турларини килиш билан Ислом динидан чикиб, муртад бўлиши мумкин. Бу бузувчиларнинг энг хатарлиси ва энг кўп содир бўладигани ўнтадир (Шайх Сулаймон Тамимий ва бошка илм ахллари буни ўз асарларида баён килдилар). Биз куйида сиз саломат колишингиз ва бошкаларни хам огохлантиришингиз керак бўлган ўнта бузувчини мухтасар килиб, баъзи изохлар билан эслатиб ўтамиз. 1. Аллох таъолога ибодат килишда шерик килиш. Аллох таъоло деди:   «Аллох ўзига шерик килинишини кечирмайди. Ундан бошка барча гунохларни хохлаган бандаси учун кечиради» (Нисо: 48 ва 116). «Албатта, Аллох Аллохга шерик килган кишига жаннатни харом килди ва унинг жойи жаханнамдир. Золимларнинг ёрдамчилари йўкдир» (Моида: 72). Вафот этган кишилардан эхтиёж ва ёрдамларни сўраш, уларга курбонликлар сўйиш ва назрлар килиш хам шулар жумласидандир. 2. Аллох билан ўзи ўртасида воситачилар килиб, уларга дуо, таваккул килган ва улардан шафоат сўраган киши кофир бўлади. 3. Мушрикларни кофир деб хисобламаган, ёки уларнинг кофир эканлигида шубха килган, ёки уларнинг йўллари ва окимларини тўгри деб хисоблаган киши кофир бўлади. 4. «Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан бошка кимсанинг йўли расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг йўлидан кўра мукаммалрок, хукми расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хукмидан кўра гўзалрок»- деб эътикод килган киши кофирдир. Тогут (Золим махлуклар)ларнинг хукмларини расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хукмларидан афзал кўрган кишилар шу бузувчи остига кирадилар.  5. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам олиб келган таълимотларнинг баъзисини, гарчи ўзи унга амал килса-да, ёмон кўрган киши кофир бўлади. Аллох таъоло деди: Аллох таъоло деди: «... Сабаби, улар Аллох нозил килган нарсаларни ёмон кўрдилар. Натижада, Аллох уларнинг килган амалларини бекор килди» (Мухаммад: 9). 6. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам олиб келган дин ва шу диндаги савоб ва жазолар устидан масхара килган киши кофир бўлади. «Айтинг: «Сизлар Аллох, Аллохнинг оятлари ва пайгамбари устидан масхара килаяпсизларми? (Энди) узр айтманглар. Иймон келтиргандан сўнг кофир бўлдинглар» (Тавба: 65-66). 7. Сехр. Эрнинг хотинига байлантириш, ёки одамни ёктирмаган нарсасига шайтоний йўллар билан яхши кўрадиган килиш учун килинган ишлар. Бу ишларни килган ёки бу ишларнинг бўлишига рози бўлган хар бир киши кофир бўлади. Аллох таъоло деди: «У (икки фаришта) кимга таълим берсалар: «Биз бир имтихонмиз, сен кофир бўлма»- дер эдилар» (Бакара: 102). 8. Мусулмонларга карши душманларига ёрдам бериш куфрдир. Аллох таъоло деди:   «Сизлардан у (яхуд ва насоро) ларни дўст тутган одам – улардан биридир. Шубхасиз, Аллох золим  халкларни хидоят килмайди» (Моида: 51). 9. «Баъзи одамларнинг расулуллох соллаллоху алайхи ва саллаам олиб келган шариатдан чикиш хукуклари бор»- деб эътикод килган киши кофирдир. Аллох таъоло деди:   «Исломдан бошка  динни талаб килган одамдан килган амаллари кабул килинмайди ва у охиратда зиёнкорлардан бўлади» (Ол Имрон: 85). 10. Аллохнинг динидан юз ўгириш: уни ўрганмаслик ва унга амал килмаслик. Аллох таъоло деди:   «Роббисининг оятлари билан  эслатилгандан сўнг, улардан юз ўгирган кишидан кўра золимрок одам борми? Биз жиноятчи кимсалардан интиком олгучидирмиз» (Сажда: 22). Бу бузувчилар амалларда жиддий, хазиллашиб ёки кўркиб айтган кишилар ўртасида фарк йўкдир. Факат бундан мажбурланган кишиларгина мустаснодир. (Юкорида эслатиб ўтганимиздек), бу ўнта бузувчи энг хатарли ва мусулмонлар хаётида кўп содир бўлади. Шунинг учун хам, мусулмон булардан эхтиёт бўлиши ва кўркиши керак. «Одамлар курган тузум ва конунлар Ислом шариатидан кўра афзалрок, ёки Ислом низомини хозирги – йигирманчи асрда татбик килиш мумкин эмас, ёки уни татбик килиш мусулмонларнинг колоклигига сабаб бўлади, ёки Ислом банда билан Аллох ўртасидаги шахсий алокаларга хос бўлиб, унинг инсон хаётининг бошка тармокларига алокаси йўк», бундан ташкари, «ўгрининг кўлларини кесиш, ёки уйланмаган зонийни савалаш каби жазоларни кўлламаслик керак»- деб эътикод килиш хам тўртинчи кисмдаги бузувчилар каторига киради. Бундан ташкари, бу кисмга: «Гарчи шариат хукмидан афзал деб тушунмаса-да, муомалалар, жиноятлар ва бошка ишларда шариат хукмларидан бошка конунлар билан хукм килиш жоиз»- деб эътикод килиш хам киради. Банда бу эъ- тикоди билан Аллох харом килган нарсаларни халол килган бўлади. Зеро, харомлиги диндан экани маълум бўлган зино, маст килувчи ичимликлар, судхўрлик ва Ислом шариатидан бошка хукмлар билан хукм килиш мусулмонлар иттифоки билан куфр ишдир. Аллох субхонаху ва таъолодан газабининг сабабчилари ва аламли азобларидан панох сўрайман. Аллох пайгамбаримизга, унинг оиласи ва сахобаларига салавот ва саломлар йўлласин!