البحث

عبارات مقترحة:

القوي

كلمة (قوي) في اللغة صفة مشبهة على وزن (فعيل) من القرب، وهو خلاف...

المؤخر

كلمة (المؤخِّر) في اللغة اسم فاعل من التأخير، وهو نقيض التقديم،...

البر

البِرُّ في اللغة معناه الإحسان، و(البَرُّ) صفةٌ منه، وهو اسمٌ من...

Уч асос

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Муҳаммад ибн Сулаймон Ат-Тамимий ، Абдулқодир Тоҳир Ҳасан
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات متون العقيدة
Ушбу мухтасар китобчада инсонга билишлиги вожиб бўлган амаллар, жумладан банда ўз парвардигорини танишлиги, Аллоҳ таоло буюрган ибодатнинг турлари, банда ўз динини, пайғамбарини билишлиги ва шунга ўхшаш муҳим масалалар мавжуд.

التفاصيل

Бисмиллахир Рохманир Рохийм Биринчи: Илм тахсил килмок, Оллох ва пайгамбарини танимок,  ислом динини далиллар билан ўрганмок. Тавккулнинг  далили: «Агар мўмин бўлсангизлар, ёлгиз Оллохгагина таваккул килинглар (суянинглар)» (Моида:23). Биринчи боскич: ислом. Иккинчи боскич: иймон. Учинчи боскич: эхсон.  Бисмиллахир Рохманир РохиймМаълумингиз бўлсинки, турт масалани урганиш бизга вожибдир; Биринчи: Илм тахсил килмок, Оллох ва пайгамбарини танимок,  ислом динини далиллар билан ўрганмок.Иккинчи:  Ўша илмга амал килмок.Учинчи:    Ўша илмга (бошкаларни) чакирмок.Тўртинчи: Ўша илмга чакириш йўлида етган озорлар-га сабр килмок. Оллох таолонинг ушбу сўзи юкоридагиларга далил бўлади: «Мехрибон ва рахмли Оллох номи билан (бошлайман), Аср (вакти)га касамки, (барча) инсон зиён-бахтсизликдадир. Факат иймон келтирган ва яхши амаллар килган, бир-бирларига хак (йўл)ни тавсия этган ва бир-бирларига (мана шу хак йўлида етган озорларга) сабр-токат килишни тавсия этган кишиларгина (нажот топгувчидирлар)». Шофеъий -ул зотга Оллохнинг рахмати бўлсин- шундай дейдилар: «Оллох таоло хужжат сифатида ўз бандалари устига факат шу суранигина нозил килганда хам уларга етарли бўлган бўлур эди».Бухорий -ул зотга Оллохнинг рахмати бўлсин- эса: «сўзламок ва амал килмокдан аввал билмок(ўрганмок) хакидаги боб», дея бунга далил ўларок ушбу оятни: «Бас (Эй Мухаммад), хеч кандай илох йўк, магар Оллохгина бор эканлигини билинг ва ўз гунохингиз учун хамда мўмин-мўминалар (нинг гунохлари) учун магфират сўранг» келтириб, шу сўзни илова киладилар: «сўз ва амалдан илгари илм (билим хосил килиш) дан сўз бошлади».Шуни унутмангки, Оллох сизни ўз рахматига олсин, хар бир муслим ва муслимага куйидаги уч масалани билмок ва уларга амал килмок вожибдир;Биринчи: Оллох бизни яратиб, бизга ризк-рўз ато этди, бизни бехуда ташлаб кўймади. Аксинча, бизга бир пайгамбар юбордики, ким унга итоат килса жаннатга киради ва ким унга осийлик килса дўзахга киради. Бунга далил Оллох  таолонинг ушбу сўзидир: «Дархакикат, биз худди Фиръавнга пайгамбар юборганимиз каби сизларга хам устингиздан гувох бўлган бир пайгамбарни юбордик. (Ўшанда) Фиръавн пайгамбарга осийлик килгач биз уни каттик (азоб билан) ушладик» (Муззаммил:15-16)Иккинчи: Оллох таоло ибодатда ўзи билан бирга бирортанинг (гарчи у курбат хосил килган (Оллохга якин бўлган) фаришта ёки Ўзи томонидан юборилган пайгамбар бўлса хам) шерик бўлишига рози бўлмайди. Бунинг далили: «Албатта (барча) масжидлар Оллохникидир. Бас, (масжидларда) Оллох билан бирга бирон кимсага дуо-илтижо килманглар!» (Жин: 18).Учинчи: Пайгамбарга итоат килган ва Оллохни  ёлгиз деб билган кишига Оллох ва Росулига душманлик килган кимсалар (гарчи улар энг якин кариндош бўлсалар хам) билан дўстлашмоги хеч дуруст эмас. Бунга далил: «Оллохга ва Охират кунига иймон келтирадиган кавмнинг Оллох ва унинг пайгамбарига душманлик килаётган кимсалар билан – гарчи улар ўзларининг оталари ёки ўгиллари ёки ака-укалари ёки кариндошлари бўлсаларда – дўстлашаётганликларини топмассиз. (Оллох) Ана ўшаларнинг дилларига иймонни битиб кўйгандир ва уларни ўз томонидан бўлган Рух-Куръон билан кувватлантиргандир. Уларни остларидан анхорлар окиб турадиган, улар мангу коладиган  жаннатларга киритур. Оллох улардан рози бўлди ва улар хам Оллохдан рози бўлдилар. Ана ўшалар Оллохнинг хизбидирлар. Огох бўлингизким, албатта Оллохнинг хизбигина нажот тонгувчилардир!» (Мужодала:22).Шуни билингким, Оллох сизни ўз тоатига муваффак килсин, Иброхим алайхиссалом миллати - дини бўлмиш ханифийят - ёлгиз Оллохнинг ўзигагина холис килиб ибодат килмокликдир. Оллох барча инсонларни шунга буюрган ва уларни ана шунинг учун яратган. Бу борада Оллох таоло шундай дейди: «Мен жин ва инсни факат Ўзимга ибодат килишлари учунгина яратдим». («Менга ибодат килишлари учун» деган сўзнинг маъноси: мендан ўзгаларни кўйиб ёлгиз ўзимга сигинишлари учун). Оллох буюрган энг буюк нарса тавхид бўлиб, Оллохни ибодатда яккаламок (ва унга бирор нарсани шерик килмаслик)дир. Оллох кайтарган энг буюк нарса эса ширк бўлиб,  Оллох билан бирга бошкасига ибодат килмокликдир. Бунга далил: «Оллохга ибодат килинглар, ва Унга бирор нарсани шерик килмаглар» оятидир.Агар сизга: инсон билмоги зарур бўлган уч асос (пойдевор) нима? дейилса, Банданинг ўз Раббисини, динини ва пайгамбари Мухаммад саллоллоху алайхи ва салламни танимогидир, деб айтинг. Агар сиздан: раббинг ким? деб сўралса, айтингки: менинг раббим Оллох, У мени ва бутун оламларни ўз неъматлари билан тарбият килгандир. Хамда Ул менинг маъбудим, мен учун Ундан ўзга маъбуд йўк. Бунга далил: «Барча хамду-сано бутун оламлар тарбияткунандаси Оллох учундир». Оллохдан бошка бутун борлик оламдир, мен хам ўшал оламнинг бириман.Агар сизга: раббингни нима билан танидинг? деган савол тушса:  Унинг кўйган аломат-белгилари ва махлукотлари билан танидим деб жавоб кил. Кеча ва кундуз, Куёш ва Ой унинг аломат-белгиларидандир. Етти кат осмон ва етти кат ер хамда улардаги ва  уларнинг ораларидаги нарсалар Оллохнинг махлукотларидир. Буларнинг далили Оллох таолонинг ушбу сўзларидир: «Кеча ва кундуз, Куёш ва ой у(Оллох)нинг аломат-далилларидандир. Агар сизлар Оллохга ибодат килгувчи бўлсанглар, куёшга хам, ойга хам сажда килманглар, (балки) уларни(нг барчасини) яратган зотга - Оллохга сажда килинглар!». «Албатта парвардигорингиз Оллох шундай зотдирки, осмонлар ва ерни олти кунда яратиб, сўнгра аршга кўтарилди. У кечани(коронгуликни) кундузга ўрар, кеча кундузни шошилиб кувиб юрар. У Куёш,ой ва юлдузларни ўз амрига бўйсиндирган холда (яратди). Огох бўлингизким, яратиш ва амр этиш унгагина хосдир. Барча оламлар парвардигори Оллох буюкдир» (Аъроф:54).Раб (парвардигор) маъбуд деганидир. Бунинг далили ушбудир: «Эй инсонлар, сизларни ва сизлардан илгари ўтганларни яратган роббингизга ибодат килингларки, шояд унинг жазосидан сакланарсиз. У зот сизларга Ерни кароргох, осмонни том килиб кўйди ва осмондан  сув тушириб, унинг ёрдамида сизларга ризк килиб мевалар чикарди. Бас, билиб туриб ўзгаларни Оллохга тенглаутирманг» (Бакара:21-22).Ибн Касир –Оллохнинг у зотга рахмати бўлсин-: шу нарсаларни яратгувчи зотгина ибодатга хаклидир, деганлар.Оллох таоло буюрган ибодатлар: ислом, иймон ва эхсон, дуо, кўркув, умид, таваккул, (савобни) умид килиш ва (азобдан) кўркмок, хокисорлик, тавба килиш, мадад сўраш, курбонлик ва назр килиш ва булардан бошка Оллох буюрган ибодатларнинг барчаси Оллох таолога хосдир. Бунга далил: «Албатта (барча) масжидлар сажда Оллохникидир. Бас, (масжидларда) Оллох билан бирга бирон кимсага дуо-илтижо килманглар!» (Жин:18).Бу ибодатлардан бирортасини Оллохдан ўзгага йўллаган кимса мушрик ва кофир бўлади. Бунга далил: «Ким ўзи учун хеч кандай хужжат бўлмаган холда Оллох билан бирга бошка илохга илтижо килса, бас унинг хисоб-китоби парвардигорининг хузурида бўлур. Албатта кофир бўлган кимсалар нажот топмаслар» (Муъминун:117).Хадисда: «дуо ибодатнинг ўзгинаси» дейилган. Бунга (оятдан хам) далил (бор): «Парвардигорингиз: Менга дуо-илтижо килинглар, (килган дуоларингизни) мустажоб килурман, деди. Албатта Менга ибодат килишдан кибр-хаво килган кимсалар якинда бўйинларини эгган холларида жаханнамга кирурлар» (Гофир:60).Кўркув(нинг ибодатнинг бир тури эканлиги)га далил: «Бас агар мўъмин бўлсанглар, улардан кўркмангиз, мендан кўркингиз!» (Ол Имрон:175).Умиднинг далили: «Бас, ким парвардигорига  рўбарў бўлишдан (жаннатда унинг юзига карашни) умидвор бўлса, у холда яхши амал килсин ва парвардигорига ибодат килишда бирор кимсани (унга) шерик килмасин» (Кахф:110). Тавккулнинг  далили: «Агар мўмин бўлсангизлар, ёлгиз Оллохгагина таваккул килинглар (суянинглар)» (Моида:23).«Ким Оллохга таваккул килса, бас, Оллохнинг ўзи унга етарлидир» (Талок:3).Рагбат (Оллохнинг савобини хохлаш), рахбат (Оллохнинг жазосидан кўркиш) ва хушу (хокисорлик)нинг  далили: Оллох таоло  шундай дейди: «Дархакикат улар (пайгамбарлар) яхши амалларни килишга шошилар ва бизга рагбат ва рахбат билан дуо-илтижо килар эдилар» (Анбиё:90)Хашят (бу хам кўркув маъносида, бирок бунинг маъноси чукуррок) нинг  далили: «Уардан кўркманглар мендан кўркинглар» (Моида:3).Инобат(тавба килиш ва Оллохга кайтиш) нинг  далили: «Парвардигорингизга   кайтинглар ва унга  бўйинсунинглар»    (Зумар:54).  Истиона (мадад сўраш) нинг  далили: «Сенгагина ибодат киламиз ва Сендангина мадад сўраймиз» (Фотиха:5).Хадисда айтилган: «мадад сўрамокчи бўлсанг Оллохдан сўра».Истиъоза (панох сўраш) нинг  далили: «(Эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам) айтинг: тонг парвардигоридан панох сўрайман» (Фалак:1) «(Эй Мухаммад) (барча) инсонларнинг парвардигоридан панох сўрайман деб айтинг» (Ан-нос:1).Истигоса (ёрдам-куткарув сўраш) нинг  далили: «Парвардигорларингиздан ёрдам сўраганингизда сизларга ёрдам берганини (эсланглар)» (Анфол:9).Курбонликнинг  далили: «Айтинг (эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам ):  Албатта менинг намозим, курбонлигим, хаёту мамотим бутун оламларнинг парвардигори Оллох учундир. У зотнинг биронта шериги йўк» (Анъом:162-163).Суннатдан  далил: Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам  дедилар: «Оллохдан ўзгага курбонлик килган кимсага Оллохнинг лаънати бўлсин».Назр-ниёзнинг (факат Оллох учун, унга аталиб килинмоги зарурлигининг) далили: «Улар (хаёти дунёда ўз зиммаларига олган) назрларини тўла адо килурлар ва ёмонлик-дахшатлари кенг ёйилгувчи бўлган кун (киёмат)дан кўркурлар». (Инсон:7).Иккинчи асос: ислом динини далиллари  билан ўрганмокдир. Яъни Оллохга тавхид ила бўйинсуниш, Оллохга (буюрган ва кайтарган ишларида) итоат килиш ва ширкни ва ширк ахлини тарк этишдир.   Ислом дини уч даража (боскич)дан иборат:  ислом,  иймон ва эхсон. Хар бир боскич ўз асосига эга. Биринчи боскич: ислом.  Исломнинг беш асоси бор:1-             Оллохдан ўзга маъбуд йўк ва Мухаммад Оллохнинг росули деб гувохлик бериш. (шаходат калимасини айтмок).2-             Намозни адо этмок.3-             Закотни бермок.4-             Рамазон ойи рўзасини тутмок.5-             Байтуллохга хаж килмок.Шаходат калимасининг  далили: «Оллох, фаришталар ва илм ахллари адолат  билан хукм килувчи ёлгиз Оллохдан ўзга хеч кандай тангри йўк, факат Унинг ўзи бархаклигига гувохлик бердилар. Хеч кандай  (хак) тангри йўк, факат унинг ўзи бор. У кудратли, хикмат эгасидир». (Оли Имрон:18). Шаходатнинг маъноси: ёлгиз Оллохдан ўзга биронта хак маъбуд йўк, дегани бўлиб, «ла илаха» (хеч кандай илох йўк) Оллохдан ўзга сигинилаётган барча  нарсаларни инкор килиш, «иллаллох» (факат Оллох бор) ибодатга лойик Оллохнинг ёлгиз ўзи, деб икрор килиш демокдир. Оллохнинг мулкида шериги бўлмагани каби, унинг ибодатида хам шериги йўк. Куйидаги оятлар калимайи шаходат маъносига ойдинлик киритади: «Эсланг (эй Мухаммад) Иброхим (алайхис-салом) отаси ва кавмига (карата шундай) деган эди: «Албатта мен сизлар ибодат килаётган бутлардан покдирман. Магар мени яратган зотгагина (ибодат килурман). Бас, албатта У мени (хак йўлга) хидоят килажак». (Зухруф:26-27).  «Айтинг (эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам): «Эй ахли китоб (яъни яхуд ва насоролар) бизга хам, сизга хам баб-баробар бўлган бир сўзга келингиз- ёлгиз Оллохгагина ибодат килайлик, Унга хеч нарсани шерик килмайлик ва бир-бировларимизни Оллохдан ўзга худо килиб олмайлик. Агар улар (ахли китоблар бу даъватдан) юз ўгирсалар, у холда сизлар (эй мўминлар): «гувох бўлинглар, биз мусулмонлар-ягона Оллохга итоат килувчилармиз», деб айтингиз! (Оли Имрон:64).«Мухаммадур  росулуллох» шаходатининг   далили: «(Эй инсонлар) сизларга ўзларингиздан бўлган, сизларнинг кулфат-машаккат чекишингиздан кийналувчи, сизларнинг (тўгри йўл-хак динга келишингизга) харис-ташна бўлган ва барча мўминларга мархаматли, мехрибон  пайгамбар келди» (Тавба:128).«Мухаммадур росулуллох» шаходатининг маъноси:  пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга у зот буюрган нарсаларда итоат килиш, гайб хакида берган хабарларини тасдиклаш, кайтариб-манъ килган нарсаларидан четланиш ва Оллохга  пайгамбаримизнинг шариатида келганидек ибодат килиш. Намоз ва закотнинг  далили ва тавхиднинг тафсири Оллохнинг ушбу сўзидир: «Холбуки улар факат ягона Оллохга, У зот учун динни холис, тўгри йўлдан огмаган холларида ибодат килишга ва намозни тўкис адо этишга хамда закотни (хакдорларга) адо этишга буюрилган эдилар. Мана шу (улар буюрилган нарсалар) тўгри диндир (яъни  ислом дини шудир). (Баййина: 5).Рўзанинг  далили:  «Эй мўминлар,такволи кишилар бўлишингиз учун  сизлардан илгари ўтганларга фарз килингани каби сизларга хам санокли кунларда рўза тутиш фарз килинди». (Бакара:183).Хажнинг далили: «Йўлга кодир бўлган кишилар зиммасида Оллох учун батуллохни хаж-зиёрат килиш фарздир. Кимда-ким  кофир бўлса (яъни хаж килишга моддий, соглик ва тинчлик томонларидан кодир бўла туриб хаж килмаса) Оллох бутун оламлардан бехожат бўлган зотдир» (Оли Имрон:97). Иккинчи боскич: иймон.У етмишдан ортикрок тармок (бўлак)лардан иборат бўлиб, энг олийси «ла илаха иллаллох» калимаси, энг куйи кисми эса йўлдан озор (берадиган нарса)ни олиб ташлаш, хаё-иффат хам иймоннинг бир кисмидир. Унинг асослари олтита бўлиб: 1-Оллохга, 2- фаришталарига, 3- (мукаддас) китобларига, 4-       пайгамбарларига, 5- охират кунига, 6- такдирнинг яхшию-ёмонига ишонмогингиздир. Ушбу олти асоснинг   далили: ­«Юзларингизни Машрик ва Магриб томонларига бураверишингиз яхшилик эмас, балки яхшилик Оллохга, охират кунига, фаришталарга, китобларга ва  пайгамбарларга иймон келтирган кишилардир» (Бакара:177).Такдирнинг  далили: «Биз хар бир нарсани кадар (ўлчов)  билан яратдик» (Камар:49). Учинчи боскич: эхсон. Унинг асоси битта. Оллохга, уни кўриб турганингиздек, агар сиз уни кўрмаётган бўлсангиз, у сизни кўриб турганидек ибодат килмогингиздир. Бунинг  далили: «Оллох такводор бўлган ва чиройли амаллар килгувчи зотлар  билан биргадир» (Нахл:128).« (Эй Мухаммад), сизни турган пайтингизда хам, намоз ўкувчилар ичида бўлганингизда хам кўриб турадиган Кудратли ва Рахмли зотга таваккул килинг. Албатта У зот эшитгучи ва билгучидир» (Шуаро:217-220).« (Эй Мухаммад), сиз кандай иш (билан) машгул бўлманг ва у (иш) хакида Куръондан бирон оят ўкиманг, (эй инсонлар), сизлар кандай амални килманглар, ўша ишларга киришган пайтингизда,  албатта Биз сизларнинг устингизда гувох бўлурмиз» (Юнус:61).Бу уч боскичнинг суннатдан  далили Жаброил алайхис-саломнинг машхур хадисидир: «Умар –розияллоху анху- айтадилар: Биз Росулуллох саллОллоху алайхи ва салламнинг хузурида ўтирган эдик, тўсатдан кийимлари оппок, сочи тим кора, афтидан мусофирга ўхшамайдиган ва бизга номаълум бўлган бир киши кириб келди. Юриб келиб Росулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг олдиларига чўккалаб ўтирди. Икки тиззасини У зотнинг тиззаларига жипслаштирди ва икки кафтини сонлари устига кўйди. Ва  деди: Эй Мухаммад, менга  ислом хакида хабар беринг. Росулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: Оллохдан ўзга хак худо йўклигига ва Мухаммад Оллохнинг расули эканлигига гувохлик бермогинг, намозни тўла этмогинг, закотни бермогинг, рамазон ойи рўзасини тутмогинг, йўлга кодир бўлсанг Байтуллохга хаж-зиёрат килмогинг. У: Тўгри айтдингиз, деди. Аввал ўзи сўраб, кейин яна ўзи тасдиклайди-я, деб унинг сўзидан ажабландик. (Ёт киши) деди: Менга иймон хакида хабар беринг. Росулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: Оллохга, унинг фаришталарига,  пайгамбарларига  ва охират кунига хамда такдирнинг яхшию ёмонига иймон келтирмогингдир. Тўгри айтдингиз, дея: менга эхсон хакида хабар беринг,  деди. Оллохга уни кўриб турганингдек, агар сен уни кўрмаётган бўлсанг, у сени кўриб турганидек ибодат килмоклигинг дедилар. Менга киёмат хабарини беринг  деди. Киёмат хакида сўралаётган киши сўровчидан билувчирок эмас дедилар. (Яъни: буни мен хам, сен хам билмаймиз). Ундай бўлса унинг аломат-белгиларидан хабар беринг деди: Чўри ўз хожасини тугмоклиги, яланг оёк, камбагал кўйчивонларнинг (бир-биридан баланд, гўзал) уйларни куришда баслашаётганларини кўрмоклигинг дедилар.Умар айтади: (номаълум киши) кетди, биз эса бироз тин олиб ўтирдик. Шунда Росулуллох саллаллоху алайхи ва саллам эй Умар бу сўроклаб келган ким, биласизми? деб сўрадилар. Оллох ва Росули билувчирок дедим. Бу Жаброил сизларга динингиз ишларини ўргатиш учун келди дедилар».Учинчи асос:  Пайгамбарингиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламни танимогингиз. Ул зот Мухаммад ибн Абдулло ибн Абдулмутталиб ибн Хошим, Хошим Курайшдан, Курайш араблардан,  араблар эса Исмоил ибн Иброхим Халилуллохнинг зурриётидан –Унга ва  пайгамбаримизга энг улуг ва афзал салот ва саломлар бўлсин.Пайгамбаримиз олтмиш уч (камарий хисоб  билан) йил умр кўрганлар. Бундан кирк йили  пайгамбарликдан аввал, йигирма уч йили эса  пайгамбарлик ва  (Оллох томонидан инсонларга) элчилик  билан кечган. «Икраъ» («ўкинг» ояти нозил бўлиши)  билан Набий бўлдилар. «Муддасир» оятлари нозил бўлиши  билан Росул бўлдилар. Тугилиб ўсган юртлари Маккадир, Мадинага эса хижрат килганлар. Оллох ул зотни ширк ибодатлари (кечирилмас гунох эканлиги)дан огохлантириш ва тавхид(ёлгиз Оллохгагина ибодат килиш)га чакириш  билан юборди. Бунинг  далили: «1-2. Эй (либосларига) бурканиб олган зот, туринг-да (инсонларни охират азобидан) огохлантиринг! 3. Ёлгиз  парвардигорингизни улугланг! 4. Либосларингизни пок тутинг! 5. Бутлардан йирок бўлинг! 6. Бераётган нарсангизни куп санаган холингизда эхсон килманг! 7. Ёлгиз парвардигорингиз учун (кофирлар томонидан етадиган озорларга) сабр килинг» (Муддассир:1-7). Туринг-да огохлантиринг! дегенининг маъноси: Ширкнинг окибати ёмонлигидан огохлантиради ва ёлгиз Оллохга ибодат килишга даъват килади.   Ёлгиз парвардигорингизни улугланг! яъни: Унинг ўзига ибодат килиш билан. Либосларингизни покланг! яъни: Амалларингизни ширкдан покланг. Бутлардан йирок бўлинг! Яъни: Бутлардан ва бутларга сигинадиганлардан йирок бўлинг.Ўн йил давомида инсонларни тавхидга даъват килдилар. Бундан кейин ул зот Самога олиб чикилди. Ул зотга (ва умматига) беш вакт намоз фарз килинди. Маккада уч йил намоз ўкидилар. Сўнгра Мадинага хижрат килишга буюрилдилар. Хижрат - ширк амаллари килинадиган юртдан исломга амал килинадиган юртга кўчиб ўтиш демакдир. Хижрат килиш Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламнинг умматига фарз, унга амал килиш киёмат кунига кадар давом этади. Хижратнинг куръондаги  далили: «Албатта Мусулмонлар  билан бирга хижрат килмасдан кофирлар кўл остида яшашга рози бўлиш  билан  ўзларига зулм килган киимсаларнинг жонларини олиш чогида фаришталар уларга: «Кандай холда яшадингиз?» -деганларида. «Биз бу ерда ночор бечоралар эдик», дейдилар. (Шунда фаришталар): «Хижрат килсанглар Оллохнинг ери кенг эди-ку?! (Нега динларингизни саклаб колиш учун бу юртдан хижрат килмадинглар?)» -дейишди. Бундайларнинг жойлари жаханнамдир. Кандай ёмон жой у! 98-99. Факат бирон чора топишга кодир бўлмай, хижрат йўлини излаб топа олмай чорасиз колган кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни Оллох шояд афв этса. Зотан Оллох афв этувчи, магфират килгувчи булган зотдир» (Нисо:97-99). «Эй иймон келтирган бандаларим, шубхасиз, менинг ерим кенгдир, бас, менгагина ибодат килинглар» (Анкабут:56).Имом Багавий –рохматуллохи алайхи- айтадилар: бу оятнинг нозил бўлиш сабаби  Маккадаги хижрат килмаган мусулмонлар хакидадир. Шунга карамасдан Оллох уларга иймон исми билан хитоб килган. Хижратга суннатдан далил Росулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг ушбу сўзларидир: «тавба узилмагунча хижрат хам узилмайди. Тавба эса куёш ўзининг ботадиган томонидан чиккунига кадар узилмайди». Пайгамбаримиз  саллаллоху алайхи ва саллам Мадинага келиб жойлашгач колган ибодатларга буюрилдилар. Бунга мисол: Закот, рўза, хаж, жиход, азон, амри маъруф ва нахий мункар ва бошка исломий ибодатлардир.Шу йўсинда ўн йилни ўтказганларидан кейин вафот этдилар, ул зотга Оллохнинг солавот ва саломи бўлсин. Бирок у кишининг Оллох томонидан олиб келган дини бокий колди. Мана шу ислом ул зот олиб келган диндир. Хеч бир яхшиликни колдирмасдан умматни унга йўлладилар, бирор ёмонликни колдирмасдан умматни ундан огох килдилар. Ул зот йўллаган яхшилик тавхид ва Оллох суйиб рози бўладиган барча ишлар ва ул зот огохлантирган ёмонлик ширк ва Оллох суймайдиган хамда хохламайдиган ишлардир. Оллох ул зотни инсонларнинг хаммасига элчи килиб юборди ва ул зотга итоат килишни инсон ва жинларнинг барчасига фарз килди. Бунга далил: «(Эй Мухаммад) айтинг: Эй инсонлар мен сизларнинг барчангизга Оллохнинг элчисиман» (Аъроф:158). Оллох ўз динини бул зотни вафот топтиришдан аввал тўла килди ва бу оятни нозил килди: «Бугун сизларга динингизни комил (килдим), неъматимни тўла килдим ва сизлар учун Исломни дин килиб танладим» (Моида:3).Росулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг вафот килганларига далил: «(Эй Мухаммад) албатта сиз ўлгувчидирсиз, улар хам ўлгувчидирлар. Сўнгра албатта сизлар парвардигорларингиз  хузурида хусуматлашасиз-лар» (Зумар:30-31). Инсонлар ўлганларидан кейин яна кайта тириладилар. Бунга далил: «Сизларни ундан (яъни ердан) яратдик, унга (ерга) кайтарамиз ва яна сизларни ундан иккинчи бор чикарамиз» (Тоха: 55). «Оллох сизларнинг (отангиз Одамни) ердан ундириб ўстирди (яъни:яратди). Сўнгра вафот (килганларингизда) У зот сизларни яна ерга кайтарур ва (киёмат койим бўлганда) сизларни чикариб олур» (Нух: 17-18).Инсонлар кайта тирилганларидан сўнг хисоб-китоб килиниб амаллларига яраша жазо-мукофот оладилар. «(Оллох) Ёмон ишларни килганларни килмишларига яраша жазолагай ва яхши ишлар килганларни эса жаннат билан мукофотлагай!» (Нажм: 31). Кайта тирилишни инкор килган кимса кофир бўлади. Бунинг далили: « Кофир бўлганлар (ўлганимиздан сўнг) кайта тирилмаймиз деб даъво килдилар. (Эй Мухаммад), Ёлгиз парвардиоримга касам бўлсин, сизлар албатта (кайта) тириласизлар, сўнгра бу дунёда килган амалларингиздан огох этилажаксизлар. Бу иш Оллохга осондир, деб айтинг» (Тагобун:7).Оллох  пайгамбарларнинг хаммаларини (итоат килганларга) жаннат башоратини берувчи, осий бўлганларни (дўзах азобидан) огохлантирувчи килиб юборди. Бунинг далили: «Оллох,  пайгамбарлардан кейин инсонлар учун Оллохга (карши) хужжат бўлиб колмаслиги учун  пайгамбарларни башоратчи ва огохлантирувчи килиб юборди» (Нисо:165).Уларнинг аввали Нух алайхис-салом, охиргилари эса Мухаммад саллалоху алайхи ва салламдир. Уларнинг аввали Нух алайхис-салом эканликларига далил: «Биз Нух ва ундан кейинги  пайгамбарларга вахий килганимиздек сизга хам вахий килдик» (Нисо: 163). Оллох таоло Нухдан то Мухаммад саллалоху алайхи ва салламгача ўтган умматларнинг хар бирига уларни Оллохнинг ёлгиз ўзига ибодат килишга буюрадиган ва тогутга ибодат килишларидан кайтарадиган элчини юборган. Бунинг далили: «Биз хар бир (яшаб ўтган) умматга: «Оллохга ибодат килинглар ва тогутдан четланинглар» дея буюрадиган элчини юборганмиз» (Нахл:36).Оллох таоло бандалариниг барчасига тогутга кофир бўлишни ва Оллохга иймон келтиришни фарз килган. Ибн Каййим - Оллох рахмат килсин - шундай дейди: «Тогут –банданинг ибодатда, эргашишда ва буйинсунишда хаддидан ошишидир. Шу нуктайи назардан тогутлар бехисобдир. Уларнинг катталари бешдир: 1- Шайтон лаънатуллохи алайхи. 2- Бир кимсаки, унга ибодат килинади ва у бунга рози бўлади. 3- Инсонларни ўзига ибодат килишга чорлаган кимса. 4-  Оз бўлсада гайб илмидан хабардорман деб даъво килган кимса. 5- Оллох нозил килган шариатдан бошкаси (инсонлар томонидан кўйилган конунлар) билан хукм килган хоким. Тогутларга кофир бўлиш ва Оллохга иймон келтиришнинг далили: «Динда мажбурлаш йўк, тўгри йўл залолатдан ажраб бўлди. Ким тогутдан юз ўгириб, Оллохга иймон клтирса у хеч ажраб кетмайдиган мустахкам халкани ушлабди» (Бакара:256).  Мана шу «ла илаха иллаллох»нинг маъносидир. Хадисда айтилишича: «Ишнинг боши Ислом, устуни Намоз ва унинг энг чўккиси Оллох йўлида жиход килиш».Валлоху аълам.