البحث

عبارات مقترحة:

الله

أسماء الله الحسنى وصفاته أصل الإيمان، وهي نوع من أنواع التوحيد...

الغفور

كلمة (غفور) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فَعول) نحو: شَكور، رؤوف،...

الظاهر

هو اسمُ فاعل من (الظهور)، وهو اسمٌ ذاتي من أسماء الربِّ تبارك...

Исо худоми?

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Шамсуддин Ҳакимзода ، Шамсуддин Дарғомий
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات عيسى عليه السلام
Ийсо алайҳиссалом илоҳми? Ушбу саволга жавобни сиз мана бу мақолада топишингиз мумкин.

التفاصيل

« (Эй, Муҳаммад!) Сиз улар билан энг гўзал услубда баҳс қилинг» (Наҳл – 125) Исо Худоми? (илмий баҳс-мунозара) Бу илмий баҳс 1991 йилда Швециянинг маркази Стокгольм шаҳрида машҳур Ислом таҳлилчиси Аҳмад Дийдот билан Христиан илоҳиётчиси, пастер Стенли Шобергларнинг орасида ўтгандир. Баҳс қисқартириб берилмоқда. Стенли Шоберг: …Менга «Исо худоми» деб номланажак илмий баҳсга қатнашсангиз деган талабнома юборибдилар. Ваҳоланки, мен бу мунозаранинг ташаббускори эмасман. Бироқ, мен бу таклифни қабул қилдим. Чунки менинг на мусулмонлар билан, на бошқа диндагилар билан аразлашувим йўқ. Мен барча инсонлар қатори мусулмонларни ҳам севганлигим туфайли бу ерга келиб турибман. Муҳтарам Аҳмад Дийдот жаноблари мени баҳсга чорлаган эканлар. Бироқ, кимдир бировлар менинг бу баҳсга иштирок қилмаслигимни маслаҳат бериб, уйимга қўнғироқ қилишди. Нега энди қатнашмас эканман?! Шундай қилиб, ҳозир мен Ота – Худо, Ўғил – Худо ва Муқаддас Руҳга ибодат қилароқ, менга куч-қувват ва мадад беришларини илтижо қиламан! Мен бу учрашув кечасида Исонинг буюк номи шарафланиши учун ибодат қиламан! Менинг худойим ва халоскорим Исо-Тангрининг муқаддас ва бебаҳо номи ила сиғинаман! Омин! Хўш? Исо худоми? Бу саволга Библиядаги Исонинг ўзи эълон қилган оятлар билан жавоб беришга тўғри келади. Муқаддас Қуръонни билган иймони дуруст мусулмонлар муқаддас сатрларни эҳтиром қиладилар ва Инжилнинг Худодан келган хабар эканига иймон келтирадилар деб ўйлайман. Алқисса, Иоанн (Юҳанно) инжилининг биринчи бўлимининг биринчи оятларидаёқ мана бундай дейилган: « Энг аввал Сўз бор эди ва Сўз Худода эди ва Сўз Худонинг Ўзи эди. У орқали ҳаммаси бошланди ва нимаики бошланган эса, Усиз бошланган ҳеч нарса йўқ. Унинг ичида эса умр бор эди.» Худо дегани мана шу! …Ундан кейин мана бундай дейилади: Сўз тана (одам) бўлди ва меҳрга, ҳақиқатга тўлиб, биз билан яшаб турди. Биз Унинг шуҳратини, Отанинг ёлғиз гина Ўғлининг шуҳратини кўрдик!» Бу – Исо эди! Шунингдек, Юҳанно инжилининг 8-боб, 58-қўшиғида айтилгандир: «Ҳақиқатни айтаман сизларга: «Иброҳим бўлгандан илгари мен бор эканман» Бу жуда ажойиб! Библия Исонинг худо билан бир эканлигини салтанатли оҳангда эълон қилмоқда! Исо – бу худо кабидир! У билан бирдир! У (Исо-худо) Марямдан туғилиб, ер ҳаётига келгандан кейингина инсонга айланди. Исо Иброҳимга қадар ҳам абадий яшаб тургандир ва то абад Худо билан бирга яшай беражак! Аҳмад Дийдот: Аувзу биллаҳи минаш Шайтонир-рожийм Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм! Марямнинг ўғли Масиҳ (Исо) фақат бир пайғамбардир холос. Ундан илгари ҳам кўп пайғамбарлар ўтгандир. Унинг онаси эса, ҳақгўй аёл эди. Уларнинг иккиси ҳам (барча одамлар сингари) овқат ер эдилар. («Моида сураси.75-оят) Муҳтарам раис жаноблари, муҳтарам оға-инилар ва опа-сингиллар! Қудрати чексиз Аллоҳ таоло бу оятда бизнинг эътиборимизни жуда ҳам муҳим бир масалага бурмоқда. Бу муҳим нарса Марям ва унинг ўғли Исонинг барча инсонлар сингари овқат ейишлиги ҳақидаги ҳақиқатдир. Мана шу ҳақиқатни баён қилиш билан бирга Аллоҳ таоло бизга ошқозонига озиқ-овқат истеъмол қилган махлуқотлар ҳеч қачон худо бўла олмаслигини ва уларга мутлақо ибодат қилиш мумкин эмаслигини таъкидламоқда. Рим Католик Черковининг вакиллари Биби Марямни худонинг онаси деб ибодат қилсалар, умумий христиан дунёси тирик худо деб Исога ибодат қиладилар. Аммо, менинг фикри ожизимча, худо озиқ-овқатга муҳтож бўлмайди. Ўзингиз ўйлаб кўринг, модомики, одам озиқ-овқатга муҳтож бўлар экан… ундан кейин табиий равишда… ҳожатхонага ҳам муҳтож бўлади. Бироқ ҳожатхона худо муҳтож бўладиган жой эмас! Ҳожатхонага қатнаган банда худо бўлолмайди, ахир! Энди, оятнинг давомига қулоқ солинглар: «(Эй Мухаммад!) далилларимизни уларга қандай баён қилганимизни кўргин. Кейин улар (ҳақиқатдан) қандай бурилиб кетаётганини (ҳам) кўргин.» Демак, Исо фақат Масиҳ ва Аллоҳнинг пайғамбарларидан бири холос. У ҳеч қандай худо эмас! Аллоҳ таъоло Қуръону Каримда Исо алайҳис салом ҳақида бундай деган: «Ўшанда фаришталар айтдилар: «Эй Марям! Филҳақиқат, Аллоҳ сенга Ўзи тарафидан бир Сўзни хушхабар қилиб беражак. Унинг номи Масиҳ Исо бин Марям бўлиб, дунё-ю охиратда ҳурматли ва (Аллоҳнинг) яқинларидан бўлажак!» Бу оятда Аллоҳ таоло Исонинг икки турли даражаси ҳақида хабар бераяпти: 1 – Масих 2 – Аллоҳнинг яқини. Ҳа. Исо алайҳис салом дарҳақиқат Аллоҳга яқин пайғамбарлардан бири. Аллоҳ таъоло ўша яқинлик белгиси сифатида унга «Масихлик» мўъжизасини бергандир. «Масиҳнинг» маъноси «силагувчи» демак. Яъни Исонинг силашлиги оқибатида Аллоҳ изни билан кўр кўзлар очилиб, ўликлар тирилгандир. Бу масалага кейинчалик бафуржа тўхталамиз. Шундай қилиб, Исо алайҳис салом Масих ва Аллоҳнинг яқини. Бироқ, асло худо эмасдир! Биласизларми, мен дунёнинг кўплаб мамлакатларида мана шу хусусда кўп баҳс-у мунозараларни ўтказдим. У мунозара пайтида доим мен христиан биродарларга мана бундай деб мурожаат қиламан: «Барака топкурлар! Менга бир яхшилик қилинглар-чи! Агар Исонинг худолиги чин бўлса менга Библия китобларидан Исонинг ақалли бир гина «мен – худоман» деган сўзини топиб беринглар-чи! Ёки Библияларнинг бирон жойидан Исонинг «менга ибодат қилинглар» деган сўзини топиб беринглар-чи!» Пастер Стенли менга ўзининг Библиясини очиб, далил тариқасида у ер бу ерини кўрстиб оввора бўлаяпти. Хўш? У ерда нима айтилибди? Исонинг « мен – худоман. Менга ибодат қилинглар» деган сўзлари ёзилибдими? Йўқ! Ундай сўзлар Библияда мутлақо йўқ! Юҳанно инжили фақат сизларга «энг аввало Сўз бўлган. Ва Худонинг Ўзи сўз эди…» деган каби унча аниқ бўлмаган тушунчаларни айтади. Мен христианларинг илоҳиётчи олимларидан сўрар эдим: Юҳанно бу сўзларни қаёқдан топган? Бу сўзларни ахир Юҳаннога қадар Грек файласуфлари айтиб юришган эди-ку! Грек файласуфлари ҳам ўз навбатида бу калималарни энг дастлабки Грек файласуфларидан бири бўлган Геродотдан ўрганишгандир. Демак, инжилдаги «Энг аввало Сўз бўлган» деган «оят» Худонинг ҳам Исонинг ҳам сўзи эмас! Мен Исони севаман. Бироқ уни худо деб қабул қилмайман! Чунки у ҳеч қачон «менда худолик хусусияти» бор деб айтмаган. Аксинча, худолик хусусиятларини имкони борича ўзидан йироқлаштирган. Исонинг ёнига бир одам келиб «Эй, баркамол Устоз!» деб мурожаат қилганда, у ўзининг ким эканлигини тубандагича билдирган: « Сен нега мени «баркамол» (бенуқсон) деб айтмоқдасан? Ёлғиз Аллоҳдан бошқа ҳеч ким баркамол бўла олмайди!» (Матфей инжили. 19/17) …Баркамоллик сифатини аниқлаб олиш учун мен ҳозир пастер Стенли жанобларига қараб: «сиз мутлақо баркамол, бенуқсон зотсиз!» десам, у ҳар бир тарбияли одам сифатида «Йўқ, жаноб Дийдот, мен барча инсонлар сингари майда-чуйда нуқсонлардан холи бўлмаган оддий инсонман» деб жавоб бериши тайин. Исо ҳам ўта тарбияли инсон сифатида ўшандай жавоб берган. Ҳа. Агар у ростдан ҳам худо бўлса, «мен бенуқсон эмасман» деб иккиюзламачилик қилмас эди. … Пастер яна бир гапида Инжилдан Исонинг «мен Иброҳимга қадар ҳам бор эканман» деган сўзини мисол келтириш билан Исонинг худолигини ва худо билан БИР эканлигини исботламоқчи бўлди. Библияларда метафоралар (кинояли гаплар) жуда кўп учрайди. Масалан, кунлардан бирида Исо яҳудийларни лол қолдириб «сизлар қурган ибодатхонани мен уч куннинг ичида қура оламан» дейди. Яҳудийлар «Мумкин эмас! Аввалгилар ўттиз йилда қурган нарсани сен қандай қилиб уч кунда қура олардинг?!» деб эътироз билдирадилар. Яҳудийлар Исонинг сўзини тўғри маънода тушунишди, лекин у кинояли гап эди. Яъни Исо ўз вужудининг ичидаги ибодатхонани назарда тутган эди. Худди мана шу каби, пастер Стенли «Исо айтди» деб, мисол келтирган Библиядаги «Иброҳим бўлмасдан илгари мен бор эдим» деган калима ҳам кинояли сўздир. Исо бу сўзи билан мен Иброҳимга қадар ҳам Аллоҳнинг азалий илмида бор эдим демоқчи бўлган. Библиядаги Иеремия пайғамбарнинг китобини очинглар: биринчи боб, бешинчи қўшиқда Худонинг мана бундай сўзлари келтирилган: «Сени онангнинг ичида Мен яратганга қадар ҳам Мен сени билар эдим. Сен туғилмасдан аввал Мен сени муқаддас қилдим ва сени халқларга пайғамбар қилдим» Ҳа. Бизларнинг барчамиз туғилмасдан аввал ҳам Аллоҳнинг азалий илмида бор эдик. Энди… фақат шу сабабли барчамиз худо бўлишимиз керакми?! Барчамиз яхши билганимиздек, Исо алайҳис салом бундан икки юз аср илгари яҳудий аёлидан туғилган. Табиий туғилиш билан. Ўша вақтга қадар у ҳаётда бўлган эмас! Менга айтинглар-чи, агар у ҳаётда бўлган бўлса қаерда эди?! «Отаси» билан биргамиди? қандай кўринишда эди? Ўттиз ёшли эркак суратида эдими? Ундан кейин нима бўлган? Ёки Худо уни бошқадан нутфага айлантириб, Марямнинг бачадонига солиб, тўққиз ойдан кейин бошқадан туғилдими?! Сизларнинг даъво қилишингиз бўйича, Исо илгари худо бўлиб, Худонинг ёнида худо бўлиб яшаб, еб, ичиб… нафас олиб юрган бўлади да, ундан кейин Худо уни кичрайтириб, Марямнинг бачадонига солиб: «Энди , ўғлим… сен Марямнинг бачадонида тўққиз ой яшайсан. Кейин у сени бошқадан туғади» деган бўлиб қолади-ку?! … Чигалликнинг барчаси сизлар Библияни Грек таржимонлари орқали олганингиз сабабли пайдо бўлган. Улар (Библияни грек тилига таржима қилган қадимги греклар) қадимий иврит тилидаги асил манбаъларни таржима қилаётганда муқаддас китоб ичига ўзларининг (бутпарастлик ва кўпхудолик) ақидаларини қўшиб юборишган. Агар сизларнинг олдингизда энг аввалги иврит тилида ёзилган асил нусха Инжил сақланиб қолган бўлиб, ўз ақидангизни ўшандан олганингизда эди, бу қадар бош айлантирган муаммоларга дучор бўлмас эдингиз. Шундай қилиб, ҳеч ким туғилмасдан илгари ҳаётга келмаган. Исо ҳам, Иеремия ҳам, Муҳаммад пайғамбар ҳам, пастер Стенли ҳам, Аҳмад Дийдот ҳам… Барчамиз илгари бор бўлганмиз. Лекин танамиз билан эмас. Биз Аллоҳнинг АЗАЛИЙ ИЛМИДА бор эдик. Стенли Шоберг: Энди, мана бу мисраларга қулоқ солинг: Инжил. «Флилиппияликларга мактуб». 6-7- қўшиқлар. Исо ҳақидаги бу мисралар жуда ҳам таъсирлидир: «У худо қиёфасида бўлса ҳам худога тенг бўлишни ўлжа деб ҳисобламаган. Бироқ, қул қиёфасини олиб, одамга ўхшаб ҳамда тури бўйинча одам сиёғида бўлиб, ўзини-ўзи хорлаган.» Бу – Инжилдир! Бу – биз ишонган Инжилдир! Ҳаворий Павелнинг Колоссадагиларга юборган мактубида (1/7) мана бундай ёзилган: « Барча (мавжудот) яралиб-тузилишидан илгари туғилган, кўринмаган Худога қиёфадош – У Ўзидир!» «Исо – Худо» деган сўзнинг маъноси - мана шу! Энди Библиядаги мана бу машҳур мисраларга қулоқ солинг. Павелнинг яҳудийларга мактуби. Биринчи боп, учинчи қўшиқ: «Бу (ўғил) Унинг (худонинг) донғининг ва бор эканлигининг савлат-сиймоси бўла туриб, ўзининг кучли сўзи билан барча нарсаларни ушлаб туриб, бизнинг гуноҳларимизни мағфират қилиб, буюкликда шонли Худо тахтининг ўнг томонига ўтирди!» Мана Исонинг Худо билан тенг эканлигининг далили! Бизнинг юрагимизда Исодан улуғ ҳеч ким йўқдир! У – подшоҳларнинг подшоҳидир! У – худодир! У – барча нарсаларнинг яратувчиси бўлган Худойи таоло билан баробардир! Библияда Исонинг худолик хусусиятига эга эканлиги ва Худонинг қудратидек қудратга молик эканлиги ҳақида ҳам айтилган. Мана, эшитинглар: «…Чунки, Отаси (Худойи таоло) ўликларни қандай тирилтирса ва жон ато қилса ўғли