البحث

عبارات مقترحة:

الشكور

كلمة (شكور) في اللغة صيغة مبالغة من الشُّكر، وهو الثناء، ويأتي...

الوتر

كلمة (الوِتر) في اللغة صفة مشبهة باسم الفاعل، ومعناها الفرد،...

المؤمن

كلمة (المؤمن) في اللغة اسم فاعل من الفعل (آمَنَ) الذي بمعنى...

Тайсирул аллом шарҳу умдатил аҳком 02: Намоз китоби 02: Жамоат намозининг фазилати ва фарзлиги ҳақидаги бобдан қазо намозлари ва Намозда имомга ўтиш ҳақидаги бобгача

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон Оли Бассом ، Иброҳим Асарий
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات دواوين السنة - الصلاة - الجماعة
Ушбу рисола шайх Абдуллоҳ Оли Бассом раҳимаҳуллоҳнинг “Тайсирул Аллом шарҳу умдатил аҳком” китобидан таржима қилинган. Унда жамоат намозининг фазилати ва фарзлиги, аёлларнинг жамоат намозига чиқишлари, суннат намозлари ва бомдод намози суннатининг фазилати, бомдод намози суннатининг фазилати, азон ва иқомат, қиблага юзланиш, намозда саф тортиш ва намозда имомга ўтиш боблари ҳақида сўз юритилади.

التفاصيل

Намоз китоби (02) Жамоат намозининг фазилати ва фарзлиги ҳақидаги бобдан қазо намозлари ва Намозда имомга ўтиш ҳақидаги бобгача Жамоат намозининг фазилати ва фарзлиги ҳақидаги боб Эллик бешинчи ҳадис Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Эллик олтинчи ҳадис Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Эллик еттинчи ҳадис Шарҳ: Уламолар ихтилофи: Уламоларнинг далиллари: Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Эллик саккизинчи ҳадис Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Эллик тўққизинчи ҳадис Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Олтмишинчи ҳадис Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Олтмиш биринчи ҳадис Шарҳ: Уламолар ихтилофи: Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Олтмиш иккинчи ҳадис Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган ҳукмлар: Олтмиш учинчи ҳадис Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган ҳукмлар: Олтмиш тўртинчи ҳадис Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган ҳукмлар: Фойда: Олтмиш бешинчи ҳадис Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган ҳукмлар: Олтмиш олтинчи ҳадис Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган ҳукмлар: Олтмиш еттинчи ҳадис Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Олтмиш саккизинчи ҳадис Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган ҳукмлар: Олтмиш тўққизинчи ҳадис Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган ҳукмлар: Етмишинчи ҳадис Шарҳ: Уламолар ихтилофи: Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Етмиш биринчи ҳадис Шарҳ: Уламолар ихтилофи: Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Етмиш иккинчи ҳадис Шарҳ: Уламолар ихтилофи: Ҳадисдан олинадиган ҳукмлар: Етмиш учинчи ҳадис Етмиш тўртинчи ҳадис Шарҳ: Уламолар ихтилофи: Ҳадислардан олинадиган фойдалар: Етмиш бешинчи ҳадис Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Етмиш олтинчи ҳадис Шарҳ: Уламолар ихтилофи: Ҳадисдан олинадиган ҳукмлар: Етмиш еттинчи ҳадис Етмиш саккизинчи ҳадис Шарҳ: Уламолар ихтилофи: Ҳадисдан олинадиган фойдалар:  Намоз китоби (02) Жамоат намозининг фазилати ва фарзлиги ҳақидаги бобдан қазо намозлари ва Намозда имомга ўтиш ҳақидаги бобгача Ушбу рисола шайх Абдуллоҳ Оли Бассом раҳима-ҳуллоҳнинг “Тайсирул Аллом шарҳу умдатил аҳком” кито-бидан таржима қилинган. Унда намоз вақтлари, намоздаги макруҳ амаллар, намоз ўқиш қайтарилган вақтлар ва қазо намозлари ҳақидаги боб ҳақида сўз юритилади.  Жамоат намозининг фазилати ва фарзлиги ҳақидаги бобШариатимиз кўп ибодатларни жамоавий тарзда адо этишга буюради. Бу эса унинг нақадар доно шариат эканини кўрсатади. Негаки, мусулмонлар бундай йиғилишларда ўзаро алоқаларини яхшилашади, бир-бирларини яқиндан танишади, шунингдек, биргаликда маслаҳатлашиб, муаммоларини ҳал қилишади ва фикр алмашишади. Шубҳасиз, бу каби йиғилишларда улкан ва чексиз манфаатлар бор. Билмаган одамга таълим бериш, заиф-бечораларга ёрдам кўрсатиш, қалбларда ўзаро меҳр-оқибат пайдо қилиш, исломнинг куч-қувватини намоён қилиш ва исломий шиор ва анъаналарни ёйиш шулар жумласидандир.Ушбу йиғинларнинг дастлабкиси масжидда жамоат бўлиб намоз ўқишдир. Бу маҳалладош мусулмонларнинг бир кунда беш бор масжидларида йиғилишларига сабабчи бўлади. Натижада, улар ўртасидаги ўзаро алоқалар мустаҳкамлашади, бир-бирлари билан яқиндан танишишади ва бирдамлик ва биродарлик ришталари кучаяди. Эллик бешинчи ҳадисعَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رضي الله عنهما: أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ – صلى الله عليه وسلم – قَالَ: ((صَلاةُ الْجَمَاعَةِ أَفْضَلُ مِنْ صَلاةِ الْفَذِّ بِسَبْعٍ وَعِشْرِينَ دَرَجَةً)).Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Жамоат намози якка ҳолда ўқилган намоздан йигирма етти даража афзалдир”[1]. Шарҳ:Ибн Асир роҳимаҳуллоҳ айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жамоат намозининг савобини йигирма етти улуш ё йигирма етти баробар ёки шунга ўхшаш сўзлар билан таъбир қилмадилар. Негаки, у зот жамоат намози савобда ёлғиз ҳолда ўқилган намоздан кўра йигирма етти баробар устун бўлади деган маънони кўзда тутганлар. Маълумки, араб тилида даражада деб бир нарсанинг юқори томонга қараб юксалишига, устивор бўлишига айтилади”.Ушбу ҳадисда жамоат билан ўқилган намоз якка ҳолда ўқилган намоздан афзаллиги, жамоат намозида улкан фойда ва кўп манфаатлар бўлгани учун якка ҳолда ўқилган намоздан савобда йигирма етти даража устун ва афзал экани баён қилинмоқда. Қолаверса, мусулмонларни бирдамликка чорлаш каби шариатимизда кўзланган мақсад ва уларнинг манфаатига доир ишларни рўёбга чиқаришда бу икки амал ўртасида катта фарқ бор. Шубҳасиз, ким шундай улкан ютуқни қўлдан бой берса ўзини катта ажр-савобдан маҳрум қилган бўлади. Ҳадисдан олинадиган фойдалар:1 – Ушбу ҳадисда жамоат намозининг фазилати баён қилинган.2 – Якка ҳолда ўқилган намознинг савоби жамоат билан ўқилган намозга қараганда кам бўлади.3 – Жамоат намози билан ёлғиз ўқилган намознинг савоби ўртасида катта фарқ бор.4 – Якка ҳолда ўқилган намоз дуруст саналади ва зиммадан соқит бўлади. Негаки, ҳадисдаги “йигирма етти даража афзал” деган сўз ҳар иккала намознинг фазилати (ажри) борлиги, бироқ бири иккинчисидан кўпроқ эканига далолат қилади. Бу ҳукм жамоат намозига чиқмасликка узри бўлмаган кишига тегишли. Аммо масжидга бирон узр сабабли чиқолмаган киши тўлиқ ажр олиши саҳиҳ далилларда айтилган. Эллик олтинчи ҳадисعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ – رضي الله عنه – قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ – صلى الله عليه وسلم -: ((صَلاةُ الرَّجُلِ فِي جَمَاعَةٍ تُضَعَّفُ عَلَى صَلاتِهِ فِي بَيْتِهِ وَفِي سُوقِهِ خَمْساً وَعِشْرِينَ ضِعْفاً وَذَلِكَ: أَنَّهُ إذَا تَوَضَّأَ , فَأَحْسَنَ الْوُضُوءَ. ثُمَّ خَرَجَ إلَى الْمَسْجِدِ لا يُخْرِجُهُ إلا الصَّلاةُ لَمْ يَخْطُ خَطْوَةً إلا رُفِعَتْ لَهُ بِهَا دَرَجَةٌ وَحُطَّ عَنْهُ خَطِيئَةٌ. فَإِذَا صَلَّى لَمْ تَزَلْ الْمَلائِكَةُ تُصَلِّي عَلَيْهِ مَا دَامَ فِي مُصَلاهُ: اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَيْهِ اللَّهُمَّ اغْفِرْ لَهُ اللَّهُمَّ ارْحَمْهُ وَلا يَزَالُ فِي صَلاةٍ مَا انْتَظَرَ الصَّلاةَ)).Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кишининг жамоат билан ўқиган намози(нинг савоби) уйида ёки бозорда ўқиган намозига қараганда йигирма беш баробар кўпайтириб берилади. Агар банда яхшилаб таҳорат олса, сўнг масжидга фақатгина намоз учун чиқса, босган ҳар бир қадами сабабли бир даража мартабаси кўтарилади ва битта гуноҳи ўчирилади. Қай бир банда намоз ўқиб, модомики, намозгоҳида ўтирар экан, фаришталар: “Ё Аллоҳ, Унга раҳматингни тушир, гуноҳларини кечир, унга раҳм қил”, деб дуо қилади. У модомики, намоз ўқишни кутиб ўтирар экан, намозда деб эътибор қилинади”[2]. Шарҳ:Ушбу ҳадисда жамоат билан ўқилган намоз якка ҳолда ўқилган намоздан афзаллиги ва ажру савоби йигирма беш баробар кўп бўлиши айтилмоқда. Намозга яхшилаб таҳорат олиб, сўнг уйидан холис ният билан фақатгина намоз ўқиш учун масжидга чиққан кишигина бундай улкан савобга эришади. Шунингдек, босган ҳар бир қадамига бир даража мартабаси кўтарилади ва битта гуноҳи ўчирилади.Агар банда масжидга жамоат билан намоз ўқиш учун келиб, намозни кутиб ўтирар экан, фаришталар унинг ҳаққига Аллоҳдан раҳмат тилаб: “Ё Аллоҳ, уни кечиргин, уни раҳм айлагин”, деб дуо қилишади.Жамоат намозининг якка ҳолда ўқилган намоздан афзаллиги сабабларидан бири – банда модомики, жамоат билан намоз ўқиш ниятида масжидда кутиб ўтирар экан, унга намоз ўқиганда бериладиган миқдорда савоб берилади. Чунки уни масжидда фақат намозни жамоат билан ўқишгина ушлаб турганди.Албатта, бу амалга бериладиган савоблар ўта улкан бўлиб, унга маҳрум ва бахтсиз кимсаларгина бепарво бўлишади. Ҳадисдан олинадиган фойдалар:1 – Масжидда жамоат билан ўқилган намоз афзал бўлиб, унинг савоби якка ҳолда ўқилган намоздан бир неча баробар кўп бўлади. Жамоат намозига бериладиган ажр-савоб жамоат аталишига яроқли ҳар қандай сондаги жамоат билан ҳосил бўлади. Бироқ жамоатнинг сони қанча кўп бўлиши унга бериладиган савобнинг шунча кўп бўлишига сабаб бўлади. Бунга далил Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган қуйидаги ҳадис: “Кишининг бошқа бир киши билан бирга ўқиган намози ёлғиз ўзи ўқиган намозидан афзал. Икки киши билан ўқиган намози эса бир киши билан ўқиган намозидан афзалроқдир”[3].2 – Якка ҳолда ўқилган намознинг савоби жамоат намозининг савобидан кам ва даражаси қуйи саналади.3 – Жамоат намозига чиқиш намознинг дуруст бўлиш шартларидан ҳисобланмайди. Бинобарин, якка ҳолда ўқилган намоз дуруст саналади. Бироқ унинг савоби жамоат намозиникидан бир неча баробар оз бўлади.4 – Ҳадисда зикр қилинган мартабанинг юксалиши, гуноҳларнинг кечирилиши ва фаришталарнинг мағфират сўраб дуо қилиши яхшилаб таҳорат олиш, уйдан холис ният билан масжидда намоз ўқиш учун чиқиш ила ҳосил бўлади. Бинобарин, улардан бири бўлмаса ёки бирига путур етса, у ҳолда зикр қилинган ажру-савоб ҳосил бўлмайди.5 – Намозни кутиб ўтирган кишига намоз ўқиётган кишининг савоби берилади. Эллик еттинчи ҳадисعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ – رضي الله عنه – قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ – صلى الله عليه وسلم -: ((أَثْقَلُ الصَّلاةِ عَلَى الْمُنَافِقِينَ: صَلاةُ الْعِشَاءِ وَصَلاةُ الْفَجْرِ. وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِيهَا لأَتَوْهُمَا وَلَوْ حَبْوًا. وَلَقَدْ هَمَمْتُ أَنْ آمُرَ بِالصَّلاةِ فَتُقَامَ ثُمَّ آمُرَ رَجُلاً فَيُصَلِّيَ بِالنَّاسِ ثُمَّ أَنْطَلِقَ مَعِي بِرِجَالٍ مَعَهُمْ حُزَمٌ مِنْ حَطَبٍ إلَى قَوْمٍ لا يَشْهَدُونَ الصَّلاةَ فَأُحَرِّقَ عَلَيْهِمْ بُيُوتَهُمْ بِالنَّارِ)).Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мунофиқлар учун энг оғир намоз хуфтон ва бомдод намозидир. Агар улар бу икки намозда қандай буюк ажр борлигини билганларида эди, унга эмаклаб бўлса ҳам келган бўлардилар. Қасамки, мен намозни адо қилишга буюрсам-у, кейин бир кишини (ўрнимга) имом бўлишга буюриб, ўзим эса боғлам-боғлам ўтин кўтарган кишилар билан жамоат намозига келмайдиган эркакларнинг уйига бориб, уйларини ёқиб юборсам, деб қоламан”[4]. Шарҳ:Мунофиқлар ўз амалларини хўжакўрсинга қилишар, Аллоҳни камдан-кам эслашар эди. Хуфтон ва бомдод намозининг вақти эса мириқиб ором оладиган ва ширин уйқу келадиган қоронғу пайтда бўлгани учун мунофиқларнинг кўпчилиги бу намозларни жамоат билан ўқимас, намозхонлар ҳам уларни ўз сафлари орасида кўрмас эдилар. Зеро, бу икки намозни қалбида иймони бор ва охиратдаги ажр-савобдан умидвор инсонгина масжидда жамоат билан адо қилади. Хуфтон ва бомдод намозининг вақти юқорида айтилгандек нафсга малол келадиган пайтда бўлгани учун улар мунофиқларга энг қийин ва энг оғир намоз эди. Агар улар бу икки намозни масжидда мусулмонлар билан адо қилишнинг ажри нақадар буюклигини билганларида эди, унга худди гўдак эмаклаганидек эмаклаб бўлса ҳам келардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ялқовлик билан жамоат намозига чиқмайдиган кишиларни жазолашни истардим, деб қасам ичдилар. Улар жамоат намозига келмасликлари ўта ёмон иш бўлгани учун Пайғамбаримиз ўз ўринларига бир кишини имом бўлиб намозни адо қилишга буюриб, кейин ўзлари боғлам-боғлам ўтин кўтарган кишилар билан бундай кимсаларнинг уйларига бориб, уйлари билан ёқиб юборишни хоҳлардилар. Бироқ бошқа ҳадисларда зикр қилинганидек, уйда жамоат намозига чиқиши фарз бўлмаган аёллар ва ёш болаларнинг борлиги ўзлари хоҳлаган бу ишни амалга оширишдан ман қиларди. Негаки, жамоат намозига чиқмайдиган кишиларнинг уйларини ёқиб юборганларида бу азоб-уқубатга бегуноҳ инсонлар ҳам гирифтор бўлиб қолиши мумкин эди. Уламолар ихтилофи:Уламолар қодир бўлган эр киши фарз намозларни жамоат билан ўқишининг ҳукми хусусида ихтилоф қилишган. Ҳанафий, моликий ва шофеий мазҳаби уламоларининг фикрига кўра, намозларни жамоат билан ўқиш суннати муаккада. Ушбу мазҳаб уламоларининг айримлари эса уни фарзи кифоя дейишган.Имом Аҳмад ва издошларининг, шунингдек, муҳаддис уламоларнинг фикрига кўра, жамоат намозига чиқиш фарзи айн. Ҳатто зоҳирий мазҳаби уламолари бу масалада муболаға қилиб, намозни жамоат билан ўқишни унинг дуруст бўлиш шартларидан бири дейишган. Абул Вафо ибн Ақил Ҳанбалий ва шайхулислом Ибн Таймия ҳам шу фикрни ихтиёр қилган. Уламоларнинг далиллари:Жамоат намозига қатнашиш суннат деган уламолар “Жамоат намози якка ҳолда ўқилган намоздан йигирма етти даража афзалдир” ҳадисини далил қилиб келтиришган. Уларнинг фикрига кўра, ушбу ҳадис жамоат намозининг фазилати бўлгани каби якка ҳолда ўқилган намознинг ҳам фазилати борлигини кўрсатади. Бу эса жамоат намозининг суннат эканига далолат қилади. Негаки, агар намозни жамоат билан ўқиш фарз бўлганида якка ҳолда ўқилган намознинг фазилати бўлмас эди.Ушбу фикр эгалари шарҳланаётган Абу Ҳурайранинг ҳадисини ҳақиқатдан йироқ ва беўхшов таъвиллар билан изоҳлашган. Бу изоҳлар “Фатҳул Борий”, “Найлул автор” ва бошқа китобларда зикр қилинган.Жамоат намозига қатнашиш фарзи кифоя деган уламолар уни фарзи айн деган уламолар далилларининг айни ўзини келтиришган. Ушбу фикр эгалари жамоат намози фарзи кифоя дейишларининг сабаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни тарк қилган инсонларни ёқиб юборишни, яъни ўлдиришни истадилар. Негаки, фарзи кифояни тарк қилган одамларга қарши уруш қилинади.Уларнинг бу тарзда далил келтиришлари тўғри эмас. Негаки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жамоат намозига қатнашмайдиган кишиларни ўлдирмоқчи бўлдилар, уларга қарши урушмоқчи эмас. Бировни ўлдириш билан унга қарши урушиш ўртасида фарқ бор. Агар жамоат намозига қатнашиш фарзи кифоя бўлганида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва бошқа саҳобалар уни адо қилишлари билан бошқалар зиммасидан бу ҳукм соқит бўлган, жазоланишга ҳақли бўладиган вожибни тарк қилишмаган бўларди.Жамоат намозига қатнашиш қодир бўлган ҳар бир эр кишига фарзи айн деган уламолар саҳиҳ ва очиқ ҳадисларни далил қилиб келтиришган. Биз шарҳлаётган Абу Ҳурайранинг ҳадиси ҳам шулар жумласидан. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жамоат намозига чиқмаслик катта гуноҳ бўлгани учун уни тарк қилган кишиларни бу йўсинда жазоламоқчи бўлдилар.Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидга етаклаб келадиган бирон кишиси йўқ кўзи ожиз одамга намозларни уйда ўқишга изн бермагани ҳақида келган ҳадис ҳам ушбу фикрни қўллайдиган ҳадисларнинг бири саналади.Шариатимизда энг қийин ва энг хатарли вақтларда ҳам намозни жамоат тарзида ўқишга буюрилгани ҳам шуни тасдиқлайди.Жамоат намози якка ҳолда ўқилган намоздан афзаллигига далолат қиладиган ҳадислардан унинг фарз эмаслиги келиб чиқмайди. Биз жамоат намозига қаташмаган кишининг намози дуруст бўлмайди, деб айтмаймиз. Аммо бирон узрсиз якка ҳолда ўқиса, унинг намози дуруст саналади, бироқ оз савобга эришади ва жамоатга қатмашмагани учун гуноҳкор бўлади.Жамоат намозига қатнашиш намознинг дуруст бўлиш шартларидан, деб ғулув кетган уламолар эса Ибн Можа (793) ва Дорақутний (1/420) роҳимаҳумоллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган қуйидаги ҳадисга таянишган: “Ким азонни эшитса, сўнг намозга бирон узрсиз келмаса, унинг намози йўқ (ҳисобида)”.Тўғрироқ фикрга кўра, ушбу ҳадис саҳобий Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг сўзи бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат берилиши тўғри эмас. Пайғамбаримизга нисбат берилиши тўғри дейилган тақдирда ҳам бу борада келган бошқа саҳиҳ ҳадислар билан унинг ўртасини мувофиқлаштириш учун уни “Масжидда ўқилмаган намоз ажри комил бўлмайди”, деб изоҳлаш мумкин. Шариатимизда кўп ўринларда шундай услуб қўлланилган. Яъни бир нарсани йўқ дейилишидан унинг комил эмаслиги кўзда тутилади.Якка ҳолда ўқилган намознинг дуруст бўлишига “Жамоат намози якка ҳолда ўқилган намоздан йигирма етти даража афзалдир” деган ҳадис очиқ далил бўлади. Зеро, ҳадисда якка ҳолда ўқилган намозга ҳам ажр берилиши айтилмоқда. Ҳадисдан олинадиган фойдалар:1 – Балоғатга етган ҳар бир эр киши фарз намозларни жамоат билан ўқиши фарзи айн.2 – Бирон узрсиз жамоат намозига қатнашмаган киши жазо-уқубатга лойиқ гуноҳкор бўлади.3 – Зиён ва зарарнинг олдини олиш фойда ва манфаатларни жалб қилишдан устун туради. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни жамоат намозига чиқмайдиган кишиларни бу тариқа жазолашдан бегуноҳ инсонлар ҳам бунга гирифтор бўлиб қолиши мумкинлиги ман қилди.4 – Мунофиқлар ибодатларини бошқалар кўриши ва эшитиши учун бажарар эдилар. Шу сабабли инсонлар уларни кўрадиган намозларгагина қатнашар эдилар.5 – Хуфтон ва бомдод намозининг фазилати.6 – Бомдод ва хуфтон намозининг оғирлиги уларни жамоат билан адо қилишга деб йўйилади. Ҳадис оқимидан шу тушунилади. Уларнинг оғир бўлишининг сабаби унга қатнашишдан тўсувчи омилларнинг кучлилигидир.Аёлларнинг жамоат намозига чиқишлари ҳақида Эллик саккизинчи ҳадисعَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رضي الله عنهما عَنِ النَّبيِّ – صلى الله عليه وسلم – قَالَ: ((إذَا اسْتَأْذَنَتْ أَحَدَكُمْ امْرَأَتُهُ إلَى الْمَسْجِدِ فَلا يَمْنَعُهَا. قَالَ: فَقَالَ بِلالُ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ: وَاَللَّهُ لَنَمْنَعَهُنَّ. قَالَ: فَأَقْبَلَ عَلَيْهِ عَبْدُ اللَّهِ فَسَبَّهُ سَبّاً سَيِّئاً مَا سَمِعْتُهُ سَبَّهُ مِثْلَهُ قَطُّ وَقَالَ: أُخْبِرُكَ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ – صلى الله عليه وسلم – وَتَقُولُ: وَاَللَّه لَنَمْنَعَهُنَّ؟))وَفِي لَفْظٍ لمسلم ((لا تَمْنَعُوا إمَاءَ اللَّهِ مَسَاجِدَ اللَّهِ))Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилиб айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Биронтангизнинг аёли (намоз ўқиш учун) масжидга чиқишга рухсат сўраса, бунга тўсқинлик қилмасин”. Шунда Билол ибн Абдуллоҳ: “Аллоҳга қасамки, аёлларни масжидга боришларига йўл қўймаймиз”, деди. Ибн Умар унга юзланиб, уни жуда ёмон сўкди, илгари бундай сўкканини эшитмаганман. “Мен сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини айтсам-у, сен: Аллоҳга қасамки, аёлларни масжидга чиқармаймиз, дейсанми?!”, деди”[5].Муслим келтирган ривоятда: “Аллоҳнинг чўриларини Аллоҳнинг масжидларидан ман қилманглар”, дейилган. Шарҳ:Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллар намоз ўқиш учун масжидга чиқишларининг ҳукмини баён қилиб, шундай деганлар: “Биронтангизнинг аёли масжидга чиқиш учун рухсат сўраса, уни масжидда ўқиладиган жамоат намозининг фазилатидан маҳрум қилмаслик учун бунга тўсқинлик қилмасин”. Абдуллоҳ ибн Умар ушбу ҳадисни айтиб берган пайтда унинг фарзандаларидан бири ўша ерда эди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг замонларига қараганда ўша замонга келиб, аёллар кўпроқ ясан-тусан қила бошлаганини кўрган Ибн Умарнинг ўғлини рашки келиб: “Аллоҳга қасамки, аёлларни масжидга чиқармаймиз”, дейди. У бу сўзларини шариат ҳукмига эътироз билдириб эмас, балки аёлларни фитнадан сақлаш учун айтганди. Отаси эса ўғли ушбу сўзлари билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларига эътироз билдирмоқда деб ўйлади. Ўғлининг Аллоҳ ва Расулининг ҳукмига қарши чиққанидан ғазабга тўлиб, уни қаттиқ сўкади ва шундай дейди: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг (аёлларни масжидга чиқишдан тўсманглар деган) сўзларини айтсам-у, сен, Аллоҳга қасамки, уларни масжидга чиқармаймиз, дейсанми?!” Ҳадисдан олинадиган фойдалар:1 – Аёл киши масжидга намоз ўқиш учун чиқишга изн сўраса, унга рухсат бериш мустаҳаб.2 – Бошқа саҳиҳ ҳадисларда айтилганидек, аёл киши масжидга ясан-тусан қилиб чиқмаса ва бунинг ортидан фитна хавфи бўлмасагина рухсат берилади.3 – Аёлнинг эридан масжидга чиқишга рухсат сўраши ва эр хоҳласа рухсат бериб, хоҳламаса бермаслиги фақат намозга тегишли. Аммо ҳайит хутбаларини эшитиш учун масжид ва намозгоҳларга келишлари вожиб, бунга изн сўраши шарт эмас. Бунга келгусида келадиган Умму Атийянинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни икки ҳайит намозида эндигина балоғатга етган (одатда уйдан кўчага чиқмайдиган) қизларни ва ҳайз кўрган аёлларни ҳам чиқаришга буюрдилар”, деган ҳадиси далил бўлади.4 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эътироз билдирган одамга қаттиқ дашном бериш лозим.5 – Шариатда келган бирон далилни ўзи тўғри деб санаган маъно билан изоҳламоқчи бўлган одам уни одоб, ҳурмат-эҳтиром ва чиройли йўсинда тушунтирмоғи лозим.Суннат намозлари ва бомдод намози суннатининг фазилати ҳақидаги бобФарз намозлардан олдин ва кейин ўқиладиган суннат намозлар борлиги саҳиҳ ҳадисларда келган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу намозларни мунтазам равишда ўқиганлар ва умматини ҳам шунга тарғиб қилганлар.Банда учун суннат намозларида буюк манфаатлар бор. Кўп ажр-савобга эришиши, Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги даражаси юксалиши, гуноҳларига каффорат бўлиши, фарз намозларда йўл қўйган хато-камчиликлари ўрнини тўлдириши шулар жумласидан.Шунинг учун суннат намозларига алоҳида эътироб қаратиш, уларни имкон қадар қолдирмай ўқишга ҳаракат қилиш лозим.Дарвоқе, мазкур сўзлар муқимлик пайтида ўқиладиган суннат намозларига тааллуқлидир. Аммо сафарда фарз намозларидан олдин ва кейин ўқиладиган суннат намозларига келсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарда бомдоднинг икки ракаат суннатидан бошқа суннат намозларини ўқиганлари нақл қилинмаган. У зот бомдоднинг икки ракаат суннатини муқимликда ҳам, сафарда ҳам тарк қилмасдилар. Эллик тўққизинчи ҳадисعَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رضي الله عنهما قَالَ: ((صَلَّيْتُ مَعَ رَسُولِ اللَّهِ – صلى الله عليه وسلم – رَكْعَتَيْنِ قَبْلَ الظُّهْرِ وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَهَا وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَ الْجُمُعَةِ وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَ الْمَغْرِبِ وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَ الْعِشَاءِ)) .وَفِي لَفْظِ: ((فَأَمَّا الْمَغْرِبُ وَالْعِشَاءُ وَالْجُمُعَةُ: فَفِي بَيْتِهِ)) .وَفِي لَفْظٍ: أَنَّ ابْنَ عُمَرَ قَالَ: حَدَّثَتْنِي حَفْصَةُ: أَنَّ النَّبِيَّ – صلى الله عليه وسلم -: ((كَانَ يُصَلِّي سَجْدَتَيْنِ خَفِيفَتَيْنِ بَعْدَمَا يَطْلُعُ الْفَجْرُ. وَكَانَتْ سَاعَةً لا أَدْخُلُ عَلَى النَّبِيِّ – صلى الله عليه وسلم – فِيهَا)).Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан пешин намозидан олдин ва кейин икки ракаат, жумадан кейин икки ракаат, шомдан кейин икки ракаат, хуфтондан кейин икки ракаат намоз ўқиганман”[6].Бир ривоятда: “Шом, хуфтон, бомдод ва жума намозларининг суннатларини у зот билан уйларида ўқиганман” дейилган[7].Бошқа бир ривоятда: “Ҳафсанинг айтишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод вақти киргандан кейин енгилгина икки ракаат намоз ўқир эканлар. Бу вақтда мен у зотнинг уйларига кирмас эдим” дейилган[8]. Шарҳ:Ушбу ҳадисда беш вақт фарз намозларидан олдин ва кейин суннат намозлари ўқилиши баён қилинган. Унга кўра, пешин намозидан олдин икки ракаат ва кейин икки ракаат, жами тўрт ракаат ўқилади. Шунингдек, жума намозидан кейин икки ракаат, шом намозидан кейин икки ракаат, хуфтон намозидан кейин икки ракаат ўқилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шом ва хуфтон намозининг, шунингдек, бомдод ва жума намозининг икки ракаатли суннатларини уйларида ўқир эдилар.Ибн Умарнинг опаси Ҳафса розияллоҳу анҳо Пайғамбаримизнинг рафиқалари эди. Шу боис Ибн Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйларига кириб-чиқиб юрарди. У Ҳафсанинг уйига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ибодат қиладиган вақтларда ҳам кирар, бироқ у зотнинг олдиларига кирилмайдиган баъзи вақтларда одоб сақлаб ва Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига бўйсуниб, кирмас эди. Аллоҳ таоло айтади: “Эй мўминлар, қўл остингиздаги (қул ва чўриларингиз) ҳамда ўзларингизнинг балоғатга етмаган (болаларингиз) уч вақтда (ҳузурингизга кириш учун) сизлардан изн сўрасинлар – бомдод намозидан илгари…”[9].Ибн Умар розияллоҳу анҳумо бомдод пайтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйларига кирмас, бинобарин, у зот бу вақтда қандай намоз ўқишларини билмас эди. Бироқ унинг Пайғамбаримиз суннатини билишга бўлган қизиқиши устун келиб бу ҳақда опаси Ҳафсадан сўрар эди. Ҳафса унга айтишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод вақти кирганидан кейин енгилгина икки ракаат намоз ўқир эдилар. Бу икки ракаат бомдоднинг суннати саналади. Ҳадисдан олинадиган фойдалар:1 – Мазкур суннат намозларни мунтазам тарзда ўқиб бориш мустаҳаб.2 – Аср намозининг қолган намозлар каби мунтазам ўқиладиган суннати йўқ.3 – Шом, хуфтон, бомдод ва жума намозларининг суннатларини уйда ўқиган афзал.4 – Бомдод намозининг суннати енгилгина ўқилади.5 – Баъзи саҳиҳ ҳадисларда келишича, пешиннинг суннати олти ракаат: намоздан олдин тўрт ракаат ва кейин икки ракаат. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким бир кунда ўн икки ракаат (нафл) намоз ўқиса унга жаннатда бир уй қурилади: пешиндан олдин тўрт ракаат…”[10].6 – Мазкур суннат намозларнинг айримлари фарз намозга кириш олдидан намозхонни ибодатга тайёрлаш учун олдин ўқилса, айримлари эса фарз намозда йўл қўйилган хато-камчиликларни тўлдириш учун кейин ўқилади.Бомдод намози суннатининг фазилати Олтмишинчи ҳадисعنْ عائِشَةَ رضِيَ اللهُ عنْها قالَتْ: ((لَمْ يَكُنِ النَّبِيُّ – صلى الله عليه وسلم – على شيءٍ منَ النَّوافِلِ تَعاهُدَاً منْهُ على ركْعَتَي الفَجْرِ)) .وفي لفْظٍ لِمُسْلِمٍ: ((رَكْعَتا الفَجْرِ خيرٌ منَ الدُّنيا وما فيها)).Ойша розияллоҳу анҳо айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқа суннат намозларидан фарқли ўлароқ, бомдод намозининг икки ракаат суннатига алоҳида эътибор қаратиб, уни мунтазам ўқир эдилар”[11].Имом Муслим келтирган ривоятда: “Бомдод намозининг икки ракаат суннати дунё ва ундаги барча нарсадан яхшироқдир”, дейилган[12]. Шарҳ:Ушбу ҳадисда бомдод намозининг икки ракаат суннати нақадар аҳамиятли экани ва уни мунтазам ўқиб бориш шариатимиз томонидан таъкидлангани зикр қилинмоқда.Ойша розияллоҳу анҳонинг айтишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам сўз, ҳам амаллари ила бу намозни ўқишга алоҳида эътибор қаратиб, унинг қадри баланд эканини кўрсатдилар. Зеро, у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқа нафл намозлардан фарқли ўлароқ, бомдоднинг суннатига алоҳида эътибор қаратиб, уни мунтазам ўқир ва у дунё ва ундаги барча нарсадан яхшироқ эканини айтар эдилар. Ҳадисдан олинадиган фойдалар:1 – Шариатимизда бомдоднинг суннатига алоҳида эътибор қаратилган. Унга бепарво бўлмаслик керак.2 – Ҳадисда бомдоднинг икки ракаат суннати дунё ва ундаги барча нарсадан яхшироқ экани айтилган. Бу эса унинг бошқа суннат намозларга қараганда афзаллигини билдиради.3 – Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқа намозларга қараганда бомдоднинг суннатини мутазам ўқир эдилар.4 – Бомдод намозининг суннати енгилгина, ажр-савоби кўп бўлишига ҳамда шариатимиз унга тарғиб қилишига қарамай, ким бепарволик қилиб, уни ўқимаса, бу унинг иймони заиф ва буюк ажр-савобдан маҳрум эканига далолат қилади.Азон ва иқомат бобиАзон сўзи араб тилида билдириш, хабар қилиш деган маъноларни билдиради. Аллоҳ таолонинг ушбу оятидаги азон сўзидан ҳам шу маъно ирода қилинган: “Ва (ушбу) Аллоҳ ва Унинг пайғамбари томонидан одамларга катта ҳаж кунида (яъни қурбон ҳайити кунида) Аллоҳ ва унинг пайғамбари мушриклардан безор эканлигини билдиришдир”[13].Шариатда эса азон деб махсус иборалар воситасида намоз вақти кирганини билдиришга айтилади.Азон қисқа ва кам сўзлардан иборат бўлишига қарамай, бир қанча ақидавий масалаларни ўз ичига олади. Зеро, такбир (Аллоҳу акбар сўзи) Аллоҳ таолонинг борлигини ва У олий сифатларга эга буюк Зот эканини ифодалайди. Шаҳодатайн Аллоҳнинг ёлғиз илоҳ экани, Унинг шериги йўқлиги ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг элчиси эканини билдиради. Азондаги “Ҳайя алал фалаҳ” (нажотга шошилинглар) деган жумла эса ҳисоб-китоб куни, охиратни эслатади.Уламолар азон чақиришда буюк ҳикматлар борлигини зикр қилишган. Жумаладан: Ислом анъана ва маросимларини, тавҳидни ёйиш; Муҳаммад Аллоҳнинг эличиси эканини эътироф қилиш; Намоз вақти кирганини билдириш; Намозларни жамоавий суратда адо қилишга чорлаш. Дарҳақиқат, фарз намозларни жамоавий тарзда адо қилишнинг фазилати улкан бўлиб, бунга имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган қуйидаги ҳадис далолат қилади: “Инсонлар азон айтиш ва биринчи сафда туришнинг ажр-савобини билиб, сўнг (азон айтиш ёки биринчи сафда туриш учун талабгорлар кўплигидан) бу ажр-савобга эришиш учун қуръа ташлашдан ўзга чора топмаганларида, албатта қуръа ташлаган бўлур эдилар”. Буни қўллайдиган бошқа ҳадислар ҳам кўп. Беш вақт намозга азон айтиш ва иқомат тушириш эркакларга нисбатан фарзи кифоя саналади. Албатта, азон ва иқомат ислом динининг зоҳирий анъана ва маросимларидан ҳисобланади. Борди-ю, бир шаҳар аҳолиси уларни тарк қилса, уларга қарши уришиш лозим бўлади.Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қавм устига юриш қилсалар, уларнинг мусулмон ё кофир эканини азон айтиш-айтмасликлари орқали билар эдилар. У зот намоз вақти кирганда саҳобалардан айримларини юриш қилаётган қавм азон айтиш-айтмаслигини билиш учун уларга қулоқ солишга буюрар эдилар.Азон айтишнинг йўлга қўйилиши қуйидагича бўлган. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга намоз вақти кирганини билдирадиган ва уларни масжидга келишга ундайдиган бир чора-тадбир кўришни саҳобалари билан маслаҳатлашадилар. Кейин Абдуллоҳ ибн Зайд Ансорий розияллоҳу анҳу туш кўради. Тушида бир киши унга азон сўзларини ўргатади. Сўнг у бу тушини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтиб беради. Шунда у зот: “Бу ҳақ туш, иншааллоҳ! Тур, Билолни олдига бориб, тушингда кўрганингни унга айт, шу сўзлар билан азон айтсин. Зеро, у сендан кўра овози баландроқ”, дейдилар[14].Шундай қилиб, азон намоз вақти кирганини билиш учун энг яхши йўл бўлиб қолди. Олтмиш биринчи ҳадисعَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رضي الله عنه قَالَ: ((أُمِرَ بِلالٌ أَنْ يَشْفَعَ الأَذَانَ , وَيُوتِرَ الإِقَامَةَ)).Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: “Билол азон (сўзлари)ни жуфт қилиб, иқоматни эса тоқ айтишга буюрилди”[15].  Шарҳ:Билолни бу ишга буюрган зот Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. Усулул фиқҳ уламолари саҳобаларнинг “шунга буюрилдик”, “бундан қайтарилдик” деган сўзларидаги уларни буюрувчи ёки қайтарувчи зот ким экани борасида ихтлоф қилишган. Тўғрироқ фикрга кўра, саҳобаларнинг бу каби сўзларидаги буюрувчи ва қайтарувчи зот Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдир.“азонни жуфт қилиб айтишга буюрилди”, яъни азон сўзларини икки мартадан айтишга буюрилди.“иқоматни эса тоқ айтишга буюрилди”, яъни иқомат сўзларини бир мартадан айтишга буюрилди.Азон масжиддан ташқаридаги кишиларга намоз вақти кирганини билдириш мақсадида йўлга қўйилгани учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билолни азон сўзларини жуфт қилиб айтишга буюрдилар. Азоннинг бошидаги такбир (Аллоҳу акбар) тўрт марта, охиридаги “Ла илаҳа иллаллоҳ” сўзи бир марта, қолганлари эса икки мартадан айтилади.Иқомат масжидга ҳозир бўлган кишиларни намозга ростланишларига буюриш мақсадида жорий қилингани боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билолга уни бир мартадан айтишни буюрдилар. Иқоматдаги такбир ва “қад қоматис солаҳ” сўзи икки мартадан айтилиб, қолган барча сўзларни бир мартадан айтилади. Уламолар ихтилофи:Уламолар азон ва иқомат ҳукми борасида ихтилоф қилишган. Ато, имом Аҳмад, шунингдек, айрим моликий ва баъзи шофеий мазҳаби уламоларининг фикрига кўра, азон ва иқомат айтиш балоғатга етган кишилар учун фарзи кифоя саналади. Улар ўз фикрларини кўплаб далиллар билан қўллаб-қувватлашган бўлиб, мазкур ҳадис шулар жумласидан. Шариатимиз томонидан буйруқ лафзида келган сўзлар аслида ўша ишни қилиш фарзлигини билдиради. Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳуга буюриб шундай дейдилар: “Намоз вақти кирса, сизлардан бирингиз азон айтсин”[16]. Ушбу фикрни қўллайдиган бошқа ҳадислар ҳам мавжуд. Қолаверса, айтиб ўтганимиздек, азон ва иқомат ислом динининг зоҳирий анъана ва маросимларидан бўлиб, агар бир шаҳар аҳолиси уларни тарк қилса, уларга қарши жанг қилинади.Азон ва иқомат айтиш фақат эркакларга нисбатан фарзи кифоя, деган уламолар имом Байҳақий саҳиҳ санад билан Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисни ҳужжат қилишган. Унда шундай дейилади: “Аёлларга азон ҳам, иқомат ҳам айтиш вожиб эмас”[17]. Шариатимизда аёллар номаҳрамлар олдида ҳожат бўлмаса сўзламаслиги, сўзласа ҳам паст овозда сўзлаши талаб қилинган. Шунингдек, улар жамоат намозига қатнашишга буюрилмаган.Ҳанафий ва шофеий мазҳаби уламоларининг фикрига кўра, азон ва иқомат айтиш суннат. Улар ўз фикрларига далил сифатида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муздалифа кечаси шом ва хуфтон намозларини азонсиз фақат иқомат билан ўқиганлари ҳақида келган ҳадисни келтиришган. Кўпчилик уламолар бу ҳадисни саҳиҳ дейишган бўлса-да, бироқ бу ҳадис имом Бухорий Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган саҳиҳ ҳадисга зид бўлиб, унда шундай дейилган: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муздалифа кечаси шом билан хуфтонни икки азон ва икки иқомат билан ўқиганлар”.Шайхулислом Ибн Таймиянинг фикрича, бу борадаги уламолар ўртасидаги ихтилоф шаклий ихтилофдир. Чунки азонни суннат деган уламоларнинг айтишича, бирон шаҳар аҳолиси азон айтмасликка иттифоқ қилсалар, уларга қарши жанг қилинади. Кўпчилик уламолар суннат деб уни тарк қилган одам мазаммат қилинадиган ва жазога тортиладиган амалларга айтишади. Аммо кимки азон суннат амал бўлиб, уни тарк қилган киши гуноҳкор бўлмайди, деса хато қилган бўлади.Уламолар азоннинг айтилиш тартиби ҳақида ҳам ихтилоф қилишган. Имом Аҳмад ҳадисларда айтилган тартибларнинг ҳар қандай кўринишида азон ва иқомат айтиш жоиз, деган фикрни билдириб, ўзи Билолнинг азонини ихтиёр қилган. Билолнинг азони ва иқомати қуйидагича бўлган:Азон ўн бешта жумладан иборат. Дастлаб тўрт марта такбир, сўнг икки марта шаҳодатайн, сўнг икки марта “ҳайя алас солаҳ” ва икки марта “ҳайя алал фалаҳ”, сўнг икки марта такбир айтилади ва охирида “ла илаҳа иллаллоҳ”, деб тугатилади.Иқомат эса ўн битта жумладан иборат. Дастлаб икки марта такбир, сўнг бир марта шаҳодатайн, сўнг бир марта “ҳайя алас солаҳ” ва бир марта “ҳайя алал фалаҳ, сўнг икки марта “қад қоматис солаҳ”, сўнг икки марта такбир айтиб, сўнг “ла илаҳа иллаллоҳ”, деб тугатилади.Ҳанафий ва шофеий мазҳаби уламолари, шунингдек, кўпчилик уламолар азон ва иқоматнинг ушбу кўринишини тўғри санашган. Улар бунга Абдуллоҳ ибн Зайднинг ҳадисини ҳамда Макка аҳли ҳаж мавсуми ва бошқа пайтларда азон ва такбирнинг шу кўринишига амал қилишгани ва уларга ҳеч ким эътироз билдирмаганини далил қилиб келтиришган.Имом Молик, Абу Юсуф ва баъзи уламоларнинг фикрига кўра, азон бошидаги такбир икки марта айтилади. Улар бунга Абдуллоҳ ибн Зайднинг ҳадисида келган айрим ривоятларни, шунингдек, Абу Маҳзура ва Анас розияллоҳу анҳумонинг ҳадисини далил қилиб келтиришган. Анас ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган: “Билол азонни жуфт қилиб айтишга буюрилди”. Бу эса азон бошидаги такбир ҳам икки марта айтилишини тақазо қилади.Аслини олганда ушбу ҳадислар бир-бирига зид эмас. Бу кўринишларнинг барчаси жоиз. Лекин айрим ривоятларда ишончли ровий томонидан нақл қилинган қўшимчага амал қилган афзал. Маълумки, ишончли ровий келтирган қўшимча мақбулдир.Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ айтади: “Макка аҳлининг азонини ихтиёр қилишимизнинг сабаби, унда Аллоҳнинг зикри кўпроқ айтилади”.Уламолар азонда “таржеъ” қилиш, яъни шаҳодатайнни дастлаб паст овозда айтиб, сўнг баланд овозда айтиш ҳукми ҳақида ихтилоф қилишган.Моликий ва шофеий мазҳаби уламоларининг фикрича, “таржеъ” қилиш мустаҳаб саналади. Бу ҳижоз аҳлининг амали бўлиб, Абу Маҳзуранинг ҳадисида келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга азонни шу кўринишда айтишни ўргатганлар.Ҳанафий мазҳаби уламоларининг фикрига кўра, “таржеъ” қилиш мустаҳаб саналмайди. Улар Абдуллоҳ ибн Зайд ҳадисининг зоҳирини ҳужжат қилишган. Айтиб ўтилганидек, имом Аҳмад ҳадисларда айтилган тартибларнинг ҳар қандай кўринишида азон ва иқомат айтиш жоиз, деган фикрни билдириб, ўзи Билолнинг азонини ихтиёр қилган. Ибн Абдулбар роҳимаҳуллоҳ айтади: “Аҳмад (ибн Ҳанбал), Исҳоқ (ибн Роҳавайҳ), Довуд (Зоҳирий) ва Ибн Жарирларнинг фикрича, уламоларнинг бу борадаги ихтилофи мубоҳ хилоф бўлиб, иқоматни тоқ қилиб, азон бошидаги такбирни тўрт марта ёки икки марта айтиш ҳам, таржеъ қилиш ҳам ёки азон ва иқоматни жуфт қилиб айтиш ҳам жоиз”. Ҳадисдан олинадиган фойдалар:1 – Азон ва иқомат айтиш фарз. Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқлари далолат қилади. Юқорида айтилганидек, саҳобийнинг “буюрилдик” ёки “қайтарилдик” деган сўзидаги буюрувчи ва қайтарувчи зот Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдир.2 – Азонни жуфт ва иқоматни тоқ қилиб айтиш мустаҳаб. Ушбу кўринишни фарз деб айта олмаслигимизга бошқа саҳиҳ ҳадисларда азон ва иқоматнинг бошқа кўринишлари келгани сабаб бўлди. Бу борада келган барча ҳадисларни ўрганиб шуни хулоса қилиш мумкинки, азонинг бир неча кўриниши бўлиб, уларнинг барчаси жоиз.3 – Иқоматга қараганда азонга кўпроқ аҳамият қаратиш лозим. Негаки, азон масжиддан ташқаридаги кишиларни намозга чорлаш учун йўлга қўйилган.4 – Азонни жуфт айтиш деганда бошидаги такбир ва охиридаги “ла илаҳа иллаллоҳ” сўзидан бошқа барча сўзлар икки мартадан айтилиши назарда тутилади. Бошидаги такбир тўрт марта айтилиши ва охиридаги “ла илаҳа иллаллоҳ” сўзи бир марта айтилиши ҳақида бошқа хос далиллар келган.5 – Иқоматни тоқ қилиб айтиш деганда бошидаги такбир ва “қад қоматис солаҳ” сўзидан бошқа барча сўзлар бир мартадан айтилиши кўзда тутилган. Бошидаги такбир икки марта айтилиши ва “қад қоматис солаҳ” сўзи икки марта айтилиши ҳақида бошқа хос далиллар келган. Олтмиш иккинчи ҳадисعَنْ أَبِي جُحَيْفَةَ وَهْبِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ السُّوَائِيِّ قَالَ: ((أَتَيْتُ النَّبِيَّ – صلى الله عليه وسلم – وَهُوَ فِي قُبَّةٍ لَهُ حَمْرَاءَ مِنْ أَدَمٍ – قَالَ: فَخَرَجَ بِلالٌ بِوَضُوءٍ فَمِنْ نَاضِحٍ وَنَائِلٍ قَالَ: فَخَرَجَ النَّبِيُّ – صلى الله عليه وسلم – عَلَيْهِ حُلَّةٌ حَمْرَاءُ كَأَنِّي أَنْظُرُ إلَى بَيَاضِ سَاقَيْهِ قَالَ: فَتَوَضَّأَ وَأَذَّنَ بِلالٌ قَالَ: فَجَعَلْتُ أَتَتَبَّعُ فَاهُ هَهُنَا وَهَهُنَا يَقُولُ يَمِيناً وَشِمَالاً: «حَيَّ عَلَى الصَّلاةِ حَيَّ عَلَى الْفَلاحِ» ثُمَّ رُكِزَتْ لَهُ عَنَزَةٌ فَتَقَدَّمَ وَصَلَّى الظُّهْرَ رَكْعَتَيْنِ ثُمَّ نَزَلَ يُصَلِّي رَكْعَتَيْنِ حَتَّى رَجَعَ إلَى الْمَدِينَةِ)).Абу Жуҳайфа Ваҳб ибн Абдуллоҳ Сувоийдан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келдим. У зот ошланган теридан ясалган қизғиш чодирда эдилар. Билол (у зотдан ортган) таҳорат сувини олиб чиқди. Кимдир бу сувдан табаррук учун олиб ўзига сепса, кимдир бировнинг қўлида қолган намдан олиб табаррук қилар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизғиш ҳуллада[18] чиқиб келдилар. У зотнинг оппоқ болдирлари ҳануз кўз олдимдан кетмайди. Таҳорат олдилар ва Билол азон айтди. Мен бир бу ёққа, бир у ёққа қараб азон айтаётган Билолнинг оғзига диққат билан қараб турдим. У “Ҳайя алас солаҳ, ҳайя алал фалаҳ” даганда (бўйнини) ўнг ва чап томонга бурар эди. Сўнгра Пайғамбаримиз олдиларига бир найза санчиб қўйилди ва у зот олдинга ўтиб пешин намозини икки ракаат қилиб ўқидилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам то Мадинага қайтгунларига қадар намозларни икки ракаат қилиб ўқидилар”[19]. Шарҳ:Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка юқорисидаги Абтаҳ деган жойда қўним топган эдилар. Билол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ортган таҳорат сувини олиб чиқди. Одамлар у сувдан олиб табаррук қила кетдилар. Сўнг Билол азон айтди.Абу Жуҳайфа айтади: “Мен Билолнинг оғзига диққат билан назар солиб турардим, у азонни одамларга яхшилаб етказиш учун азоннинг “ҳайя алас солаҳ, ҳайя алал фалаҳ” деган жойига етганда бўйнини ўнг ва чап томонга бурар эди”. Зеро, азондаги мазкур икки жумла одамларни намоз ва нажотга чорлайди. Сўнгра намозда сутра (тўсиқ) бўлиш учун Пайғамбаримиз олдиларига кичик бир найза санчиб қўйилди ва у зот пешин намозини икки ракаат қилиб ўқидилар. У зот мусофир бўлганлари боис то Мадинага қайтгунларига қадар тўрт ракаатли намозларни икки ракаат қилиб ўқидилар. Ҳадисдан олинадиган ҳукмлар:1 – Муаззин азоннинг “ҳайя алас солаҳ, ҳайя алал фалаҳ” деган жойига етганда ўнг ва чап томонга бурилиши мустаҳаб. Бундан кўзланган ҳикмат азоннинг имкон қадар кўпроқ одамларга етиб боришидир.2 – Сафарда тўрт ракаатли намозларни қаср қилиб ўқиш жоиз. Бу ҳақда келгусида батафсил сўз юритамиз.3 – Намозни гарчи Маккада бўлса ҳам олдига сутра қўйиб ўқиш мустаҳаб. Бу ҳақда ҳам келгусида батафсил сўз юритамиз.4 – Саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни қаттиқ яхши кўришар ва у зотдан қолган нарсалар билан табаррук қилишар эди. Бироқ бу борада уламолар ва солиҳ инсонларни Пайғамбаримизга таққослаш мумкин эмас. Негаки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқаларда йўқ хос хислатларга эга эдилар. Ким у зотга таққослаб бошқаларнинг қолдиқлари билан ҳам табаррук қилса бўлади деса, хато қилади.5 – Бир қанча ҳадисларда эркаклар қизил кийим кийишдан қайтарилган. Жумладан, Бухорий ривоят қилган ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эгар устига ипакли қизил тўшама солишдан қайтардилар” деб айтилган[20]. Биз шарҳлаётган ҳадисда эса у зотнинг қизил кийим кийганлари зикр қилинмоқда. Буни қандай тушунамиз?Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ “Зодул маод” китобида зикр қилишича, ҳадисда айтилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳуллалари соф қизил бўлмаган. Балки у қизил ва қора аралаш йўл-йўл кийим бўлган. Ким уни соф қизил рангдаги ҳулла бўлган деса, адашади. Зеро, кийимнинг аксар чизиқлари қизилдан иборат бўлса, унга қизил кийим деб айтилаверади.Абдураҳмон Саъдий роҳимаҳуллоҳдан “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жоизлигини баён қилиш мақсадида қизил кийим кийган” деган нақлни кўрдим.Мен Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳнинг фикрини яхшироқ деб ўйлайман. Зеро, ҳадисларда соф қизил кийимдан қайтарилган. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай қилиб жоизлигини баён қилиш мақсадида ўзлари қайтарган кийимни кийсинлар?!Валлоҳу аълам.Қози Иёз роҳимаҳуллоҳ айтишича, ҳадисдаги баъзи жумлалар тартибида чалкашлик бор. Аслида дастлаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат олиб, сўнг Билол у зотдан қолган сувни олиб чиққан бўлиши керак. Буни Бухорий келтирган қуйидаги ривоят қўллаб-қувватлайди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларнинг ёнимизга кун тиккага келган қоқ туш вақтида чиқдилар. Сув келтирилди ва у зот таҳорат қилдилар. Одамлар Пайғамбаримиздан қолган сувни олиб таналарига сура бошладилар”[21]. Олтмиш учинчи ҳадисعَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رضي الله عنهما عَنْ رَسُولِ اللَّهِ – صلى الله عليه وسلم أَنَّهُ قَالَ: ((إنَّ بِلالاً يُؤَذِّنُ بِلَيْلٍ فَكُلُوا وَاشْرَبُوا حَتَّى تَسْمَعُوا أَذَانَ ابْنِ أُمِّ مَكْتُومٍ)). Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Билол кечаси азон айтади, сизлар то Ибн Умму Мактум азон айтгунга қадар еб-ичаверинглар”[22]. Шарҳ:Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг икки муаззини бўлган. Бири Билол ибн Рабоҳ, иккинчиси Абдуллоҳ ибн Умму Мактум. Ибн Умму Мактум кўзи ожиз инсон эди. Билол розияллоҳу анҳу субҳи содиқ киришидан олдин, бомдод вақти яқин қолганда азон айтарди. Бунинг сабаби, бомдод намозининг вақти инсонлар қаттиқ уйқуга чўмган пайтда бўлиб, улар намозга тайёргарлик кўришлари ва рўза тутмоқчи бўлган одам саҳарлик қилиб олиши учун вақтидан бироз олдин туриши керак бўларди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларни хабардор қилиб айтдиларки, Билол бомдод вақти киришидан олдин азон айтади. Қай бирингиз рўза тутмоқчи бўлса, то иккинчи азон айтилгунча еб-ичаверсин. Ибн Умму Мактум иккинчи азонни айтганда еб-ичишни тўхтатсин, чунки у бомдод вақти кирганда азон айтади.Намоз вақти киришидан олдин азон айтиш жоизлиги фақат бомдод намозига хос бўлиб, ундан бошқа намозларга вақтидан олдин азон айтиш жоиз эмас.Бомдод намозига айтилган биринчи азон кифоя қиладими ёки намоз вақти кирганда иккинчи азон ҳам айтилиши керакми? Бу боради уламолар ихтилоф қилишган бўлиб, жумҳур уламоларнинг фикрига кўра, биринчи азоннинг ўзи кифоя қилмайди, балки иккинчи азон ҳам айтилиши керак. Ҳадисдан олинадиган ҳукмлар:1 – Бомдод намозига вақти киришидан олдин азон айтиш жоиз.2 – Бир масжидда икки муаззин бўлиши ва ҳар бири муайян вақтда азон айтиши жоиз.3 – Кўзи ожиз инсон муаззин бўлиши ва унинг азонини эътиборга олиш жоиз. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муаззини Ибн Умму Мактум кўзи ожиз инсон эди.4 – Бомдод вақти киришидан олдин азон айтиладиган бўлса, ўша шаҳар ёки маҳалла аҳлини бундан хабардор қилиб қўйиш мустаҳаб.5 – Бомдоднинг иккинчи азонини айтадиган яна бир муаззин бўлиши жоиз.6 – Рўза тутмоқчи бўлган одам то бомдод вақти кирганини аниқ билмагунча еб-ичишни тўхтатмаслиги, вақтидан олдин оғзини ёпмаслиги мустаҳаб. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “…еб-ичаверинглар” деган сўзидаги буйруқ бу ишнинг мубоҳлиги ва саҳарлик вақти то бомдод вақти киргунга қадар давом этишини билдиради. Келгусида бу ҳақда батафсил маълумот келади, иншааллоҳ.7 – Ишончли бир кишининг етказган хабарига (хабари оҳодга) амал қилиш жоиз. Олтмиш тўртинчи ҳадисعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ – رضي الله عنه – قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ – صلى الله عليه وسلم -: ((إذَا سَمِعْتُمْ الْمُؤَذِّنَ فَقُولُوا مِثْلَ مَا يَقُولُ)).Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Агар муаззинни (азон айтаётганини) эшитсангиз сизлар ҳам у айтаётган сўзларни айтинглар”[23]. Шарҳ:Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни муаззиннинг намозга азон айтаётганини эшитсак, у айтаётган сўзларни такрор айтиш билан унинг чорловига жавоб беришга буюрдилар. Муаззин такбир айтса, биз ҳам унинг ортидан такбир айтамиз, шаҳодатайнни айтса, биз ҳам унинг ортидан шаҳодатайнни айтамиз ва ҳоказо. Агар шундай қилсак, биз ҳам муаззинга бериладиган буюк савобга ноил бўламиз. Албатта, Аллоҳ таоло марҳамати кенг ва дуоларни ижобат қилувчи зот. Ҳадисдан олинадиган ҳукмлар:1 – Муаззин чақириғига у айтаётган сўзлар билан ижобат қилиш мустаҳаб. Бунга барча уламолар ижмо қилишган.2 – Баъзи ҳадисларда келганидек, муаззин чақириғига у ҳар бир жумлани якунлагандан сўнг ўша жумлани қайтариш ила ижобат қилинади. Имом Насоий Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам муаззин ҳар жумлани айтиб сукут қилган пайтда унинг сўзини қайтарар эдилар”[24].3 – Банда ҳар қандай ҳолатда, модомики ҳожатхонада ёки банд бўлмас экан, муаззиннинг чақириғига жавоб қайтариши мустаҳаб. Негаки, бирон сабабга боғлиқ зикрлардан маҳрум бўлиб қолмаслик учун ўша сабабни ўтказиб юбормаслик лозим.4 – Ҳадис зоҳиридан азонни эшитган одам муаззиннинг барча сўзларини бирма-бир қайтариши кераклиги тушунилади. Жумҳур уламоларнинг наздида азонни эшитган одам муаззиннинг “ҳайя алас солаҳ, ҳайя алал фалаҳ” (намозга шошилинглар, нажотга шошилинглар) деган сўзидан кейин “ла ҳавла вала қуввата илла биллоҳ” деб айтади. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Агар бирингиз чин қалбдан муаззин… “ҳайя алас солаҳ” деганда “ла ҳавла вала қуввата илла биллоҳ” деб айтса, “ҳайя алал фалаҳ” деганда “ла ҳавла вала қуввата илла биллоҳ” деб айтса… жаннатга киради”[25]. Қолаверса, азонни эшитган одам муаззиннинг “ҳайя алас солаҳ, ҳайя алал фалаҳ” деган сўзини қайтариб айтиши эшитувчининг ҳолатига номуносибдир. Балки унинг ўрнига “ла ҳавла вала қуввата илла биллоҳ” деб айтиши ҳолатига мосроқдир. Демак, муаззин “ҳайя алас солаҳ, ҳайя алал фалаҳ” деб айтганда уни эшитган одам “ла ҳавла вала қуввата илла биллоҳ”, яъни Аллоҳнинг ёрдами, мадади билан намозга келамиз ва намоз ўқиймиз, деб айтар экан. Фойда:Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким азонни эшитган вақтда: “Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит тааммаҳ, вассолатил қоимаҳ, аати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ вабъасҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ”, деса қиёмат куни унга шафоатим вожиб бўлади”[26]. Маъноси: Ушбу комил чорловнинг ва ҳозир бўлган намознинг Рабби бўлган Аллоҳим! Муҳаммадга васила ва фазилат ато этгин, уни Ўзинг ваъда қилган мақтовли мақомда тирилтиргин”.Қиблага юзланиш бобиКаъбаи Муаззама барча мусулмонларнинг қибласи ҳисобланади. Каъба мусулмонлар бирдамлиги ва бирлигининг рамзи, шунингдек, у мусулмонлар юзланадиган ва уларнинг қалб ва руҳлари жамланадиган жойдир. Аллоҳ таоло Каъбаи Муаззамани инсонларнинг дин ва дунёси обод бўладиган жой, қийинчилик ва хавф-хатардан сақлайдиган бошпана қилиб қўйди. Инсонлар Каъба соясида хотиржамлик, омонлик ва иймон ҳаловатини топишади. Каъбанинг ҳаж-умра адо этиладиган жой сифатида давом этиб келиши ислом динининг сақланиб турганига белгидир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилишларидан олдин Маккада бир вақтнинг ўзида ҳам Каъба, ҳам Байтул Мақдисга юзланиб намоз ўқир эдилар. Яъни Каъба у зотнинг қибла томонида жойлашган эди. Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилганларидан сўнг Байтул Мақдисга қараб намоз ўқидилар. Лекин у зот Каъба томонга қараб намоз ўқишни жуда-жуда хоҳлар эдилар. Зеро, Каъба ердаги энг муқаддас жой ҳамда пайғамбарлар отаси ва тўғри йўлдаги зотларнинг имоми бўлмиш Иброҳим алайҳиссаломдан қолган осори-атиқа саналади. Бу ҳолат ўн олти ой давом этди. Сўнг ҳижрий ўн иккинчи йилда қибла Каъба томонга ўзгартирилди.Намозда қиблага юзланиш кераклиги Қуръон ва суннатда айтилган. Шунингдек, бунга барча мусулмонлар ижмо қилишган. Қиблага юзланиш намознинг дуруст бўлиш шартларидан бири бўлиб, намозхон қибладан бурилса намози дуруст бўлмайди. Бироқ қиблага юзланишдан ожиз қолинганда ёки уловда нафл намоз ўқилганда қиблага юзланмаса ҳам бўлади. Бу ҳақда келгуси ҳадислар шарҳида батафсил сўз юритамиз, иншааллоҳ. Олтмиш бешинчи ҳадисعَنْ عَبْدِ الله بْنِ عُمَرَ رضي الله عَنْهُمَا: «أنَّ رَسُولَ الله صلى الله عليه وسلم كَانَ يُسَبِّحُ عَلَى ظَهْرِ رَاحِلَتِهِ حَيْث كَانَ وجْهُهُ يومئ برأسه» وَكَانَ ابن عُمَرَ يَفعَلُهُ.وفي رواية: «كَانَ يُوتِرُ عَلى بَعِيرِهِ» .ولـمسلم: «غَيْر أنّهُ لا يُصَلى عَلَيْهَا الْمَكْتُوبَةَ» . وللبخاري «إلا الْفَرَائِضَ» .Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (сафарда) нафл намозларни туялари устида қаерга юзланишларидан қатъий назар бошлари билан имо-ишора қилиб ўқир эдилар”. Ибн Умар ҳам шундай қилар эди[27].Бошқа бир ривоятда шундай дейилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам витр намозини туяларининг устида ўқир эдилар”.Муслим ривоятида: “… Бироқ у зот фарз намозларни туяларининг устида ўқимас эдилар”, дейилган[28].Бухорий ривоятида: “Фарздан бошқа намозларни туяларининг устида ўқир эдилар”, дейилган[29].  Шарҳ:Аслида фарз ва нафл намозлари ўртасида фарқ йўқ бўлиб, улар аксар ҳукмларда бир хилдир. Бинобарин, намоз хусусида келган ҳар қандай ҳукм иккисига ҳам тегишли бўлади. Бироқ баъзи далилларда улардан бири ўзига хос ҳукмга эга экани баён қилинган. Шариатимизда нафл намозга тегишли кўп ҳукмлар енгиллатилган. Мазкур ҳадисда баён қилинган ҳукмлар ҳам шулар жумласидан.Шариатимиз бандаларни кўп нафл намоз ўқишга тарғиб килган. Шу сабабдан нафл намозларда бир қанча енгилликлар яратган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарда туяларининг устида, гарчи қибла томонга юзланмаган бўлсалар-да, нафл намоз ўқир, руку ва саждада бошлари билан имо-ишора қилар эдилар. Бу борада нафл билан суннат ёки сабабли намозлар ўртасида фарқ йўқ. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам энг таъкидли нафл намоз бўлмиш витрни уловлари устида ўқир эдилар. Фарз намозлар эса кўп эмас, уларни тўкис адо қилиш мусофирни машғул қилмайди. Демак, фарз намозга алоҳида эътибор қаратиш ва уни мукаммал суратда адо қилиш лозим. Шу боис бирон заруратсиз фарз намозни уловда ўқиш жоиз эмас. Ҳадисдан олинадиган ҳукмлар:1 – Сафарда улов устида нафл намоз ўқиш жоиз. Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳадисни амалий тарзда кўрсатиб бериши уни шунчаки ривоят қилишига қараганда ҳадисдаги ҳукмни кучлироқ баён қилиб берган.2 – Имом Аҳмад ва Абу Саврнинг фикрига кўра, нафл намозни улов устида ўқимоқчи бўлган одам намоз бошида қиблага юзланиши керак. Бунга Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадис далолат қилади. У айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарда нафл намоз ўқимоқчи бўлсалар, дастлаб туялари билан қиблага юзланар, сўнг туялари қаерга юзланмасин намозларини давом эттирар эдилар”.Ҳадиснинг зоҳиридан Пайғамбаримиз ҳар намознинг бошида шундай қилганлари тушунилади.3 – Зарурат бўлмаса фарз намозни улов устида ўқиш жоиз эмас. Чунки уламоларнинг айтишича, инсон улов устида намоз ўқиганда қиблага юзлана олмай қолиши мумкин. Бироқ бирон хавф-хатар ёки ернинг лой ва балчиқ бўлиши каби зарурат ҳолатларида фарз намозни улов устида ўқиш жоиз. Бу ҳақда саҳиҳ ҳадислар келган.4 – Нафл намоз улов устида ўқилганда руку ва сажданинг ўрнига имо-ишора қилиш кифоя.5 – Улов устида нафл намоз ўқиган кишининг қибласи улов қаерга юзланса, ўша тараф ҳисобланади.6 – Витр намози вожиб эмас. Негаки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам витрни туялари устида ўқидилар. Ҳолбуки, у зот улов устида фарз-вожиб намозларни ўқимас эдилар.7 – Бирон ишга бандаларнинг қанча кўп эҳтиёжлари тушса, шариатимиз унга шунчалик енгиллик ва қулайлик киритади. Бу Аллоҳ таолонинг бандаларига кўрсатган беҳисоб фазлу марҳаматларидан биридир.8 – Ислом дини ҳар доим бандаларга енгилликни истайди. Шу сабабдан бандани кўпроқ тоат-ибодат қилишга тарғиб қилиш мақсадида унга тоат-ибодат йўлларини енгил қилиб қўйган. Бунинг учун Аллоҳга чексиз ҳамду санолар бўлсин.9 – Санъоний роҳимаҳуллоҳнинг зикр қилишича, мазкур ҳадис матни Бухорий ва Муслим келтирган бир қанча ривоятлардан жамланган. Зеро, “Икки саҳиҳ ҳадислар тўплами”да мазкур кўринишда келтирилган ҳадис йўқ.10 – Маълумки, уловда ўтириб намоз ўқиганда рукуга нисбатан саждада кўпроқ эгилади. Бу Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилган қуйидаги ҳадисда баён қилинган: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келсам, у зот туялари устида машриқ томонга қараб намоз ўқиётган эканлар. Саждада рукуга қараганда кўпроқ эгилар эдилар”[30].11 – Жумҳур уламолар билдирган фикрга кўра, нафл намозни уловда ўқиганда хоҳ узоқ сафарда бўлсин, хоҳ яқин сафарда бўлсин, қиблага юзланиш шарт эмас. Имом Моликнинг фикрича, намозни қаср қилишга рухсат бериладиган сафардагина қиблага юзланмаса бўлади. Бироқ унинг бу фикрига ҳеч ким қўшилмаган. Олтмиш олтинчи ҳадисعَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رضي الله عنهما قَالَ: ((بَيْنَمَا النَّاسُ بِقُبَاءَ فِي صَلاةِ الصُّبْحِ إذْ جَاءَهُمْ آتٍ فَقَالَ: إنَّ النَّبِيَّ – صلى الله عليه وسلم – قَدْ أُنْزِلَ عَلَيْهِ اللَّيْلَةَ قُرْآنٌ وَقَدْ أُمِرَ أَنْ يَسْتَقْبِلَ الْقِبْلَةَ فَاسْتَقْبِلُوهَا. وَكَانَتْ وُجُوهُهُمْ إلَى الشَّامِ فَاسْتَدَارُوا إلَى الْكَعْبَةِ)).Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Одамлар Қубо масжидида бомдод намозини ўқиб туришган эди, бир киши келиб: “Бугун кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Қуръон оятлари нозил қилинди. У зот Каъба томонга юзланишга буюрилдилар, сизлар ҳам у томонга юзланинглар”, деди. Улар Шом томонга юзланиб туришган эди, шу заҳоти Каъба томонга бурилдилар”[31]. Шарҳ:Олдинги ҳадис шарҳида айтиб ўтганимиздек, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилиб борганларида у ерда кўплаб яҳудийлар истиқомат қилишар эди. Аллоҳ таоло исломнинг аввалида Ўзининг буюк ҳикмати ила ўтган пайғамбарлар қибласи бўлган Байтул Мақдисни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва мусулмонлар қилбаси этиб тайин қилган эди. Шу сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва мусулмонлар ҳижратдан сўнг ўн олти ой, баъзи ривоятга кўра, ўн етти ой Байтул Мақдис томонга қараб намоз ўқидилар.Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиблани Каъбаи Мушаррафа тарафга ўзгартирилишини қаттиқ хоҳлар эдилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди: “Биз юзингизни қайта-қайта осмонга қаратишингизни кўриб турамиз. Албатта Биз сизни ўзингиз рози бўлган қиблага бурамиз. Юзингизни Масжид-ал-ҳаром (Макка) томонга буринг!”[32]. Ушбу оят нозил бўлганидан сўнг бир саҳоба Мадина ташқарисидаги Қубо масжидага боради. Қараса, у ерда одамлар Байтул Мақдисга қараб намоз ўқиш бекор қилинганидан бехабар, ҳамон ўша томонга қараб намоз ўқишётган экан. Шунда у уларга қибла ўзгаргани, бу ҳақда Қуръон ояти нозил бўлгани (юқорида зикр қилинган оятга ишора қилмоқда) ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни Каъба томонга қараб ўқиганлари ҳақида хабар беради. Саҳобалар фаҳм-фаросатлари ўткир, ғоят зийрак кишилар эди. Улар ўша заҳоти, намозда турган ҳолларида аввалги қиблалари Байтул Мақдисдан янги қиблалари Каъба Мушаррафа томонга қараб бурилдилар. Ҳадисдан олинадиган ҳукмлар:1 – Мусулмонлар қибласи ҳижратнинг бошида Байтул Мақдис эди. Кейин Каъба томонга ўзгартирилди.2 – Каъба Мушаррафа мусулмонларга қибла этиб тайин қилинган. Каъбани кўриб турган одам унинг ўзига юзланиши, ундан узоқда бўлган одам эса у томонга юзланиши фарз.3 – Ер юзидаги энг афзал жой Маккаи Мукаррама саналади. Негаки, у ислом умматига қибла этиб тайинланган. Зотан, улуғ пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва унинг севимли умматига фақат энг яхши нарсалар насиб бўлгандир.4 – Шариатда бирор ҳукм бекор қилиниши мумкинлигини инкор қилувчи яҳудлар ва уларни қўллаб-қувватлайдиган одамларга хилоф ўлароқ, биз шариатда бирор ҳукмнинг бекор қилинишини мумкин деб биламиз.5 – Ким қибла деган ўйда бир томонга қараб намоз ўқиётган бўлса, сўнг намоз асносида қибла бошқа томонда эканини аниқ билса, турган жойида ўша томонга қараб бурилади, намозини бузиб ўтирмайди. Қиблага бурилгунча қанча ракаат ўқиган бўлишидан қатъий назар намози дуруст саналаверади, уни қайта ўқиши шарт эмас.6 – Бирор мажбурият то у ҳақда бандага хабар етмагунча унинг зиммасига юклатилмайди. Қибла бошқа томонга ўзгартилгандан кейин ҳам Қубо аҳли то бу ҳақда уларга хабар келгунча Байтул Мақдис томонга қараб намоз ўқишган эди. Бироқ улар бу хусусда хабар етгандан кейин намозларини қайта ўқишга буюрилмадилар.7 – Ишончли бир киши етказган хабар, агар уни қабул қилишга далолат қиладиган аломатлар бўлса, унга ишонилади ва амал қилинади. Гарчи бу хабар аниқ ишонч билан маълум бўлган ҳукмни йўққа чиқарса ҳам.8 – Намозда турганда намознинг фойдасига хизмат қиладиган ҳаракатлар қанча кўп бўлса ҳам қилиш жоиз ва у намозга путур етказмайди.9 – Ҳадисдан олинадиган яна бир ҳукм шуки, телефон ва рация орқали рамазон ойи киргани ёки чиққани ҳақида берилган хабарга ишониш ва уни қабул қилиш, шунингдек, бундан бошқа шаръий ҳукмлар шу каби жизоҳлар орқали етказилса уларни тасдиқлаш жоиз. Гарчи бу бир кишининг бир кишига етказган хабари бўлса-да, унда бу хабарнинг рост эканини қувватлайдиган ва унга бемалол ишониш мумкинлигини билдирадиган аломат-белгилар бўлса, уни олинаверади. Шунингдек, йиллар мобайнида орттирилган тажриба ҳам шуни тасдиқлайди.10 – Таҳовий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ҳадис шунга далолат қиладики, ким бирон амалнинг фарз эканини билмаса ва унга бу ҳақда хабар етмаган бўлса, у ҳолда бу амални бажариш унга фарз эмас ва у бунинг учун жавобгар бўлмайди”.Усулул фиқҳ уламолари: “Шунингдек, бирон фарз амал банда зиммасига юклатилиши учун у ушбу амални тушуниши шарт” деб қўшимча қилишган. Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳдан бу масала хусусда икки хил фикр нақл қилинган бўлиб, улардан бири ушбу зикр қилинган фикрга мувофиқдир. Олтмиш еттинчи ҳадисعَنْ أَنَسِ بْنِ سِيرِينَ قَالَ: ((اسْتَقْبَلْنَا أَنَساً حِينَ قَدِمَ مِنْ الشَّامِ فَلَقِينَاهُ بِعَيْنِ التَّمْرِ فَرَأَيْتُهُ يُصَلِّي عَلَى حِمَارٍ وَوَجْهُهُ مِنْ ذَا الْجَانِبِ – يَعْنِي عَنْ يَسَارِ الْقِبْلَةِ – فَقُلْتُ: رَأَيْتُكَ تُصَلِّي لِغَيْرِ الْقِبْلَةِ فَقَالَ: لَوْلا أَنِّي رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَفْعَلُهُ مَا فَعَلْتُهُ)).Анас ибн Сийрин роҳимаҳуллоҳ айтади: “Анас розияллоҳу анҳу Шомдан қайтганида уни кутиб олиш учун чиқдик. У билан Айнитамр деган жойда учрашдик. Анас розияллоҳу анҳуни эшакка минган ҳолда бу ёққа, яъни қибладан ўнг тарафга қараб намоз ўқиётганини кўрдим. Шунда унга: “Қибладан бошқа томонга қараб намоз ўқиётганингизни кўрдим?”, дедим. У: “Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай қилганини кўрмаганимда бундай қилмаган бўлардим”, деб жавоб берди”[33]. Шарҳ:Анас ибн Сийрин машҳур ва улуғ тобеийн Муҳаммад ибн Сийриннинг укаси.Айнитамр Ироқнинг ғарбида жойлашнаш хурмога бой шаҳар.Ровий Анас ибн Сийриннинг айтишича, саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Шом диёридан қайтганда уни кутиб олиш учун Айнитамр деган жойга чиқади. Шунда у Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуни эшакнинг устида қибладан ўнгроққа қараб намоз ўқиётганини кўради ва ундан нима учун қибладан бошқа томонга қараб намоз ўқигани ҳақида сўрайди. Анас розияллоҳу анҳу бунга жавобан, у Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни шу тарзда намоз ўқиганларини кўрганини, агар у зот бундай қилмаганда у ҳам қилмаган бўлишини айтади. Ҳадисдан олинадиган фойдалар:1 – Ҳадисда Анас розияллоҳу анҳу ўқиган намоз фарз ёки нафл экани баён қилинмаган бўлса-да, биз бу нафл намоз бўлган деб қатъий айта оламиз. Негаки, олдинги ҳадислар шарҳида баён қилинганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фақат нафл намозларни улов устида қиблага юзланмасдан ўқир эдилар. Анас розияллоҳу анҳу ҳам у зотдан кўрганини қилган.2 – Уловда намоз ўқиган кишининг қибласи улови юзланган томон бўлади.3 – Сафарда улов устида, гарчи у эшак бўлса ҳам, нафл намоз ўқиш жоиз.Намозда саф тортиш ҳақидаги боб Олтмиш саккизинчи ҳадисعَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ – رضي الله عنه – قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ – صلى الله عليه وسلم -: ((سَوُّوا صُفُوفَكُمْ فَإِنَّ تَسْوِيَةَ الصُّفُوفِ مِنْ تَمَامِ الصَّلاةِ)).Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сафларингизни текислангиз. Зеро, сафларни текислаш намознинг комил бўлиш сабабларидан биридир”[34]. Шарҳ:Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам доимо ислом умматини икки дунё бахт-саодатига элтувчи амалларга йўллаб келганлар. Ушбу ҳадисда у зот умматларини шайтон уларга турли ўй-хаёлларни васваса қилиб, уларнинг намозига путур етказмаслиги учун сафлар орасидаги бўшлиқни тўлдириб, қиблага бир текисда ростланган ҳолда туришга буюрдилар. Шунингдек, сафларни текислаш ортидан келадиган айрим фойдаларни зикр қилдилар. Жумладан, намозда сафнинг бир текисда бўлиши намознинг комил эканига аломат бўлса, унинг қинғир-қийшиқ бўлиши эса намознинг ноқислигидан даракдир. Ҳадисдан олинадиган ҳукмлар: 1 – Шариатимиз намозда сафларни текислашга буюрган. Яъни бир сафда турган намозхонларнинг айримлари олдинроқда, айримлари эса орқароқда турмасдан барчалари бир текисда саф тортиб туришига буюрган.2 – Ҳадисда сафни текислаш намознинг комил бўлиш сабабларидан бири экани айтилди. Бу эса унинг мустаҳаб амал эканига далолат қилади. Бу жумҳур уламоларнинг фикри. Баъзи уламолар “Ё сафларингизни текислайсизлар, ё Аллоҳ (сафда қинғир-қийшиқ турганингиз каби) қалбларингизни турлича қилиб қўяди”[35] ҳадисига биноан намозда сафларни текислаш фарз, дейишган.3 – Сафнинг қинғир-қийшиқ ҳолда бўлиши макруҳ бўлиб, намознинг тўкис бўлишига путур етказади.4 – Жамоат намозининг фазилати. Зеро, сафни текислаш сабабли ҳосил бўладиган ажр-савоб фақат жамоат намозидагина бўлади.5 – Айтилишича, намозда бир текисда саф тортишдан кўзланган ҳикмат фаришталар каби саф тортишдир. Имом Муслим Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг олдимизга чиқиб: “Сизлар фаришталар Раббиларининг ҳузурида саф тортгандек саф тортсангизлар бўлмайдими?”, дедилар. Биз: “Ё Расулуллоҳ, фаришталар Раббиларининг ҳузурида қандай саф тортишади”, деб сўрадик. У зот: “Улар дастлаб олдинги сафларни тўлдиришади ва сафда жипс бўлиб туришади”[36], деб жавоб бедилар. Олтмиш тўққизинчи ҳадисعَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ رضي الله عنهما , قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ – صلى الله عليه وسلم – يَقُولُ: ((لَتُسَوُّنَّ صُفُوفَكُمْ أَوْ لَيُخَالِفَنَّ اللَّهُ بَيْنَ وُجُوهِكُمْ)) . وَلِمُسْلِمٍ: ((كَانَ رَسُولُ اللَّهِ – صلى الله عليه وسلم – يُسَوِّي صُفُوفَنَا حَتَّى كَأَنَّمَا يُسَوِّي بِهَا الْقِدَاحَ حَتَّى إذَا رَأَى أَنْ قَدْ عَقَلْنَا عَنْهُ ثُمَّ خَرَجَ يَوْمًا فَقَامَ حَتَّى إذَا كَادَ أَنْ يُكَبِّرَ فَرَأَى رَجُلاً بَادِياً صَدْرُهُ فَقَالَ: عِبَادَ اللَّهِ لَتُسَوُّنَّ صُفُوفَكُمْ أَوْ لَيُخَالِفَنَّ اللَّهُ بَيْنَ وُجُوهِكُمْ)).Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳу айтади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: “Ё сафларингизни текилайсизлар, ё Аллоҳ таоло юзларингизни бир-бирига тескари қилиб қўяди”[37].Муслим келтирган бир ривоятда шундай дейилган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафларимизни худди ўқ-ёйдек текислар эдилар. У зот истаганларидек ростланганимизни кўрганларидан сўнг намозни бошлар эдилар. Бир куни чиқиб энди намозни бошлаш учун такбир айтмоқчи бўлганларида бир кишининг кўкраги қолганларникидан олдинроққа чиқиб қолганини кўрдилар ва шундай дедилар: “Эй Аллоҳнинг бандалари, қасамки, ё сафларингизни текислайсизлар, ё Аллоҳ таоло юзларингизни бир-бирига тескари қилиб қўяди”[38]. Шарҳ:Ҳадисда намозда сафни текисламайдиган одамларга таҳдид қилинмоқда. Яъни жазо-уқубатга йўлиқишлари айтилмоқда. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таъкидлаб айтдиларки, саф қийшиқ тортилганини кўра туриб, уни текисламаган кимсаларнинг юзларини Аллоҳ азза ва жалла бир-бирига тескари қилиб қўяди. Негаки, сафда баъзи кишилар бошқалардан олдинроқ турса, олдинда турган кишилар мағрурланиб, кибр ва манманлик иллатига йўлиқишлари, ортроқда турган кишиларда эса бунга нисбатан буғзу-адоват пайдо бўлиши мумкин. Натижада, ҳар иккисининг қалблари турлича бўлиб, ўрталарида адоват пайдо бўлади ва шу туфайли юзлари бир-бирига тескари бўлиб қолади. Шу тариқа улар ўртасида юзкўрмаслик ва бўлиниш ҳосил бўлади ва жамоат намозидан кўзланган асосий мақсадлардан бўлмиш ўзаро алоқаларни яхшилаш ва ўртада меҳр-муҳаббат уйғотиш амалга ошмайди. Зеро, амалнинг турига қараб жазо-уқубат берилади. Яъни сафлар қинғир-қийшиқ бўлса, қалбларда ҳам қинғир-қийшиқлик, яъни тафовут пайдо бўлади. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларни ҳам сўз, ҳам амаллари билан тарбия қилар эдилар. Саҳобалар то у зот истганларидек саф тортмагунларича сафларни ўз қўллари билан текислаб чиқар эдилар. Бир сафар, сафда бир саҳобанинг кўкраги олдироққа чиқиб қолганини кўрадилар ва бундан ғазабланиб шундай дейдилар: “Қасамки, ё сафларингизни текислайсизлар, ё Аллоҳ таоло юзларингизни бир-бирига тескари қилиб қўяди”. Ҳадисдан олинадиган ҳукмлар:1 – Ҳадисда сафларни текисламасликка қаттиқ жазо-уқубат ваъда қилинишидан сафларни текислаш фарзлиги, унинг қийшиқ бўлиши ҳаромлиги тушинилади. Бироқ айтилган ушбу қаттиқ жазо-уқубатни бироз енгиллаштириб, сафларни текислаш мустаҳаб, унинг қийшиқ бўлиши макруҳ эканини ифодалайдиган саҳиҳ ҳадислар ҳам келган. Олдинги мақоламизда ўтган “Зеро, сафларни текислаш намознинг комил бўлиш сабабларидан биридир” ҳадиси шулар жумласидан.2 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафларни текислашга қаттиқ аҳамият берар, ҳатто сафларни ўз муборак қўллари билан текислар эдилар. Бу эса сафларни текислаш имомнинг вазифаси эканига далолат қилади.3 – Амалнинг турига қараб жазо-уқубат берилади. Зеро, ҳадисда бандалар намозда сафларни текисламасдан қинғир-қийшиқ ҳолда туриганларига жазо сифатида уларнинг юзларини ҳам бир-биридан фарқли, бир-бирига тескари қилиб қўйилиши ила таҳдид қилинди.4 – Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафнинг нотекис бўлишидан ғазабланар эдилар. Демак, бундан сақланишимиз даркор.5 – Имом агар ҳожат туғилса азон ва иқомат орасида гапириши жоиз. Етмишинчи ҳадисعن إسحاق بن عبد الله عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ – رضي الله عنه -: ((أَنَّ جَدَّتَهُ مُلَيْكَةَ دَعَتْ رَسُولَ اللَّهِ – صلى الله عليه وسلم – لِطَعَامٍ صَنَعَتْهُ فَأَكَلَ مِنْهُ ثُمَّ قَالَ: قُومُوا فَلأُصَلِّيَ لَكُمْ. قَالَ أَنَسٌ: فَقُمْتُ إلَى حَصِيرٍ لَنَا قَدْ اسْوَدَّ مِنْ طُولِ مَا لُبِسَ فَنَضَحْتُهُ بِمَاءٍ فَقَامَ عَلَيْهِ رَسُولُ اللَّه – صلى الله عليه وسلم – وَصَفَفْتُ أَنَا وَالْيَتِيمُ وَرَاءَهُ وَالْعَجُوزُ مِنْ وَرَائِنَا. فَصَلَّى لَنَا رَكْعَتَيْنِ ثُمَّ انْصَرَفَ))وَلِمُسْلِمٍ ((أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ – صلى الله عليه وسلم – صَلَّى بِهِ وَبِأُمِّهِ فَأَقَامَنِي عَنْ يَمِينِهِ وَأَقَامَ الْمَرْأَةَ خَلْفَنَا)).Исҳоқ ибн Абдуллоҳ Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Исҳоқнинг бувиси Мулайка Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни овқатга чақирди. У зот овқат еб бўлгач шундай дедилар: “Туринглар сизлар билан намоз ўқийман”. Анас айтади: “Мен туриб кўп ишлатилганидан қорайиб кетган бўйрамиз устига сув қуйиб уни тозаладим. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша бўйра устида турдилар, ортларидан мен ва бир етим бола саф тортдик, ортимизда эса бир кампир турди. У зот биз билан икки ракаат намоз ўқиб, сўнг кетдилар”[39].Муслим келтирган бир ривоятда шундай дейилган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мен ва онам билан намоз ўқидилар. Мени ўнг тарафларига, онамни ортимизга тургиздилар”[40].Анас розияллоҳу анҳу айтган етим Ҳусайн ибн Абдуллоҳнинг бобоси Зумайра бўлади. Шарҳ:Бир куни Мулайка розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни овқатга чақиради. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизни юксак одоб-ахлоқ эгаси ва ўта тавозели қилиб яратган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қадр-қиммати баланд, улуғ мартабали зот бўлишларига қарамай каттаю кичик, эркагу аёл, бою камбағал чақирган жойга борар эдилар. Бунинг ортидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам камбағал ва бечоралар кўнглини кўтариш, етим-мискинлар олдида камтар бўлиш ва билмаганларга таълим беришни мақсад қилар эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу аёлнинг чақириғига ижобат қилиб, унинг уйига келдилар ва пиширган овқатидан едилар. Сўнг ушбу фурсатни ғанимат билиб, уларга намоз ўқиш тартибини ўргатишни хоҳладилар. Зеро, катта ёшли аёл ва ёш болалар ҳар доим ҳам катталар ва эркакларга қўшилиб у зотнинг муборак йиғилишларига қатнаша олмас эдилар. Шу сабабли уларга шахсан ўзлари намоз ўқиш тартибини кўрсатиб бериш учун уларни намозга туришга буюрдилар. Анас кўп ишлатилганидан қорайиб кетган эски бўйрани олиб, уни ювади ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша бўйра устида намоз ўқиш учун турадилар. Анасга қўшилиб бир етим бола у зотнинг ортларида саф тортиб туришади, уларнинг ортида эса зиёфатга чақирган аёл туради. Сўнг у зот уларга имомлик қилиб икки ракаат намоз ўқийдилар ва зиёфат ҳаққини адо қилиб, уларга баъзи дин аҳкомларини таълим бергач қайтиб кетадилар. Аллоҳ азза ва жалла бизларни шундай юксак ахлоқли зотга эргашувчи уммат қилганига ҳамдлар бўлсин. Уламолар ихтилофи:Жумҳур уламолар ёш болалар фарз ва нафл намозларда катталар билан бир сафда туришлари жоиз, деган фикрни билдиришган ва ўз фикрларига мазкур ҳадисни далил қилишган. Негаки, ҳадисда айтилишича, етим бола Анас билан бир сафда туриб намоз ўқиган ва Пайғамбаримиз буни инкор қилмаганлар.Ҳанбалий мазҳабидаги машҳур фикрга кўра, ёш болалар нафл намозда катталар билан бир сафда туришлари жоиз, аммо фарз намозларда жоиз эмас. Улар бунга мазкур Анаснинг ҳадисида зикр қилинган намоз нафл намоз бўлганини далил қилишган.Олдин айтиб ўтганимиздек, аслида намоз борасида келган барча ҳукмлар фарз ва нафл намозларнинг ҳар иккаласига тегишли бўлиб, иккиси ҳукмда баробардир. Ким маълум бир ҳукм фақат уларнинг бирига тегишли деб айтса, бунга далил келтириши лозим. Ҳолбуки, бундай далил йўқ. Бинобарин, жумҳур уламоларнинг фикри тўғрироқ саналади. Бу фикрни ҳанбалий мазҳаби уламоларидан Ибн Ақил ихтиёр қилган ва Ибн Ражаб “Қавоид” китобида шу фикрни тўғри деб билган. Ҳадисдан олинадиган фойдалар:1 – Балоғат ёшига етмаган болалар намозда катталар билан бир сафда туриши жоиз. Ҳадисда етим бола Анас билан бир сафда туриб намоз ўқигани айтилган. Етим деб балоғат ёшига етмасдан олдин отаси вафот этган болага айтилади.2 – Муқтадийлар икки ва ундан ортиқ киши бўлса имомнинг ортида турганлари афзал.3 – Аёллар намозда эркакларнинг ортида туришади.4 – Аёл киши бир ўзи бўлса, эркаклардан ортда ёлғиз ҳолда туриб намоз ўқийди. Агар улар бир неча аёл бўлса, саф тортиб туришлари вожиб бўлади.5 – Жамоавий тарзда ўқилмайдиган нафл намозларни баъзан жамоат бўлиб ўқиш жоиз. Бироқ буни давомий одат қилиб олмаслик шарт.6 – Намоз ўқиш тартибини ўргатиш ёки бошқа бирон диний манфаат келтириш мақсадида намоз ўқиш жоиз.7 – Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўта камтарин ва олий хулқ соҳиби бўлганлар.8 – Чақирилган жойга бориш мустаҳаб. Айниқса чақирилган жойга бориш сабабли мезбонларнинг кўнгли кўтариладиган, қалблари таскин топадиган бўлса, у ерга бориш янада таъкидлироқ бўлади. Аммо никоҳ тўйига чақирилган бўлса, у ҳолда у ерга бориш фарз.Бундай тўй-ҳашам ва меҳмондорчиликларда мезбонлар ҳолатига қараб иш юритиш ва Аллоҳ таолодан ажр-савоб умид қилиб бориш лозим бўлади. Шунда у кўп яхшиликларга эришади. Хусусан меҳмон мартабали инсонлардан бўлса. Етмиш биринчи ҳадисعَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنهما: قَالَ: ((بِتُّ عِنْدَ خَالَتِي مَيْمُونَةَ. فَقَامَ النَّبِيُّ – صلى الله عليه وسلم – يُصَلِّي مِنْ اللَّيْلِ. فَقُمْتُ عَنْ يَسَارِهِ. فَأَخَذَ بِرَأْسِي فَأَقَامَنِي عَنْ يَمِينِهِ)).Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Мен холам Маймунанинг уйида тунаб қолдим. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси намозга турдилар. Мен (намозда) у зотнинг чап томонларига турган эдим, бошимдан ушлаб ўнг томонларига турғизиб қўйдилар”[41]. Шарҳ:Улуғ саҳобий, ислом умматининг буюк олими, муфассирлар имоми Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо илм таҳсил қилишда бор куч ва имкониятларини сафрлар эди. У илмга бўлган иштиёқи баландлигидан Пайғамбаримиз таҳажжуд намозини қай тартибда ўқишларини ўз кўзи билан кўриш учун холаси, айни дамда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рафиқалари Маймуна розияллоҳу анҳонинг уйида тунайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси туриб намоз ўқийдилар. Ибн Аббос ҳам Пайғамбаримизга қўшилиб намоз ўқиш мақсадида у зотнинг чап томонларига туради. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг бошидан ушлаб ўнг томонларига турғизиб қўядилар. Зеро, ўнг томон чап томонга нисбатан шарафлироқ ҳисобланади. Қолаверса, муқтадий бир киши бўлса, имомнинг ўнг томонида туради. Уламолар ихтилофи:Имом Аҳмад мазҳабидаги машҳур фикрга кўра, муқтадий имомнинг чап томонига туриб намоз ўқиса ва имомнинг ўнг томонида ҳеч ким бўлмаса, ўқиган намози ботил бўлади.Жумҳур уламолар, жумладан уч имом: Абу Ҳанифа, Молик ва Шофеийнинг фикрича, шунингдек, имом Аҳмаддан келган бир ривоятга кўра, имомнинг ўнг томонида ҳеч ким турмаса ҳам чап томонда туриб ўқилган намоз дуруст саналаверади. Баъзи ҳанбалий мазҳаби уламолари ҳам шу фикрни ихтиёр қилган. Улар ўз фикрларига шарҳланаётган мазкур ҳадисни далил қилиб келтиришган. Ҳадис уларнинг фикрини қўллаб-қувватлаши очиқ кўриниб турибди. Лекин ушбу фикр эгалари муқтадий бир киши бўлса, имомнинг ўнг томонида туриши афзал эканини бир овоздан айтишган. Ҳадисдан олинадиган фойдалар:1 – Муқтадий ёлғиз ўзи бўлса, имомнинг ўнг томонида тургани афзал.2 – Муқтадий имомнинг чап томонида туриб намоз ўқиса ва имомнинг ўнг томонида ҳеч ким бўлмаса, намози дуруст саналаверади. Негаки, Пайғамбаримиз Ибн Аббосни у зотнинг чап томонида туриб ўқиган намозини қайта ўқишга буюрмадилар.3 – Ҳадиснинг баъзи ривоятларида баён қилинганидек, муқтадий намоз бошида имомнинг чап томонига туриб олган бўлса-ю, сўнг имомнинг ўн томонига ўтмоқчи бўлса, имомнинг ортидан ўтади.4 – Намоз асносида намоздаги камчиликни тузатиш мақсадида қилинган амал намозга путур етказмайди.5 – Балоғатга етмаган ёш болалар катталар билан бир сафда ўқиган намози дуруст саналади.6 – Таҳажжуд намозини ўқиш мустаҳаб.7 – Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо динни аниқ ва чуқур ўрганишга ўта ҳарис ва интилувчан зот эди.8 – Намозда имомлик қилиш учун намозни бошлашдан олдин имомликни ният қилиш шарт эмас.Намозда имомга ўтиш ҳақидаги бобУшбу бобда имом ва муқтадийга доир одоблар, улар қайси амалларни қилишлари фарз-у, қайсиниси мустаҳаб экани ҳақида сўз юритилади. Шунингдек, бу бобда имом ва муқтадий ўртасидаги боғлиқлик ҳам баён қилинади. Имомлик илоҳий низом бўлиб, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бу низом орқали бизларни амалий равишда олий мақсадлар ва буюк ғоялар сари йўллайди. Ушбу олий мақсадлар ва буюк ғоялар жиҳод ўринларида қўмондонларга гўзал шаклда итоат қилиш ва эргашиш, ҳарбий ишларда чиройли тартиб интизом ўрнатиш ва сафарбарлик эълон қилиш, инсонларни тенглик ва ҳамжиҳатликка ўргатишда ўз аксини топади. Негаки, мусулмонлар намозга турар эканлар катта-ю кичик, бою камбағал, мартабали ёки оддий инсонлар ёнма-ён саф тортиб туришади. Саф тортиб туришдан кўзланган энг олий мақсад эса Аллоҳ таолога ибодат қилиш ва Унинг ҳузурида итоат ва ҳокисорлик ила туришдир. Етмиш иккинчи ҳадисعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ – رضي الله عنه – عَنْ النَّبِيِّ – صلى الله عليه وسلم – قَالَ: ((أَمَا يَخْشَى الَّذِي يَرْفَعُ رَأْسَهُ قَبْلَ الإِمَامِ أَنْ يُحَوِّلَ اللَّهُ رَأْسَهُ رَأْسَ حِمَارٍ أَوْ يَجْعَلَ صُورَتَهُ صُورَةَ حِمَارٍ؟)).Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “(Намозда) имомдан олдин бошини кўтарган кимса бошини Аллоҳ таоло эшакнинг бошига айлантириб қўйишидан ёки уни эшак суратида қилиб қўйишидан қўрқмайдими?!”[42]. Шарҳ:Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “…қўрқмайдими?!” деган сўзлари билан “қўрқсинлар” деган маънони назарда тутган бўлиб, ушбу сўзлари билан муқтадийни имомдан олдин бош кўтаришдан қайтармоқдалар.Имом муқтадийлар намозда унга эргашиш учун тайин қилинган. Муқтадий намоздаги барча хатти-ҳаракатларни имомдан сўнг бажаради. Агар муқтадий намоздаги бирон амални имомдан олдин бажарса имомликдан кўзланган мазкур мақсад амалга ошмайди. Шу боис ҳадисда имомдан олдин бошини кўтарган кишига ёмон жазо-уқубат бўлиши маълум қилинмоқда. Бу жазо-уқубат шундан иборатки, Аллоҳ таоло бундай қилган кимсанинг бошини эшакнинг бошига айлантириши ёки унинг ўзини эшак қиёфасига киритиб қўйишидир. Яъни Аллоҳ таоло имомдан ўзиб кетган ва намозга путур етишига сабаб бўлган бошни энг ёмон қиёфага айлантириб қўяди. Уламолар ихтилофи:Уламолар ҳадисда айтилган жазо-уқубатга биноан муқтадий намозда имомдан ўзиб кетиши, яъни намоздаги бирон амални имомдан олдин бажариши ҳаром эканига иттифоқ қилишган. Лекин бу амалнинг намозни ботил қилиши ёки йўқлигида ихтилоф қилишган.Имом Аҳмад “Рисолатус солат”да шундай деган: “Ким (намознинг бирон амалида) имомдан ўзиб кетса, унинг намози йўқ ҳисоб”. Ҳанбалий мазҳаби уламоларининг айтишича, ким руку ва сажда каби намоз рукнларининг бирини имомдан олдин қилса, ўша амални имом билан қайта қилиши учун имом турган ҳолатга қайтади, агар қасддан қайтмаса ва имом унга етиб олса, намози ботил бўлади.Бу масалада имом Аҳмад “Рисолатус солат”да билдирган фикр тўғрироқ бўлиб, қасддан намоз амалларининг бирини имомдан олдин қилган кишининг намози ботил бўлади.Ушбу фикрни шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ ҳам ихтиёр қилган. Негаки, ҳадисда айтилган жазо-уқубат бу ишга қўл уришдан қайтармоқда. Маълумки, шариатимизда келган ҳар бир қайтариқ унга зид қилинган ишнинг ботил эканини тақазо қилади. Ҳадисдан олинадиган ҳукмлар:1 – Саждада имомдан олдин бош кўтариш ҳаром. Бундай қилишга жазо-уқубат белгилангани унинг ҳаромлигига далолат қилади. Намоздаги бирон амални имомдан олдин бажарган муқтадийга ҳайвон қиёфасига айлантириб қўйилиши билан таҳдид қилинмоқда. Албатта, бу энг ёмон жазо-уқубатлардан бири саналади.2 – Намоздаги барча хатти-ҳаракатларда имомдан ўзиб кетиш ҳам ушбу қайтариқ остига киради. Бу биргина қиёсдан келиб чиққан ҳукм эмас. Имом Баззор Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Имомдан олдин эгиладиган ва бош кўтарадиган кимсанинг пешонаси шайтоннинг қўлида бўлади”.3 – Муқтадий намозда имомга эргашиши фарз.4 – Амалнинг турига қараб жазо-уқубат берилади. Зеро, имомдан ўзиб кетиш бош билан бўлгани учун бошни ҳайвон қиёфасига киритиш ила таҳдид қилинмоқда.5 – Имомдан ўзиб кетувчи кимса калтафаҳмлик ва фаросатсизликда эшакка ўхшагани учун ҳам уни эшак қиёфасига киритиб қўйиш ила таҳдид қилинди.Имомдан ўзиб кетувчи кимса намозни имомдан олдин якунлаш имконсизлигини билади. Демак, имомдан ўзиб кетишининг фойдаси йўқ. Бу унинг эси паст ва калтафаҳмлигини кўрсатади.6 – Имомдан ўзиб кетиш намоздан тезроқ чиқишга бўлган хоҳишдан келиб чиқади. Бу касалликнинг давоси – намозхон имом салом бермасдан туриб намоздан чиқа олмаслигини эсда тутишидир. Етмиш учинчи ҳадис عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ – رضي الله عنه – عَنْ النَّبِيِّ – صلى الله عليه وسلم – قَالَ: ((إنَّمَا جُعِلَ الإِمَامُ لِيُؤْتَمَّ بِهِ. فَلا تَخْتَلِفُوا عَلَيْهِ. فَإِذَا كَبَّرَ فَكَبِّرُوا وَإِذَا رَكَعَ فَارْكَعُوا. وَإِذَا قَالَ: سَمِعَ اللَّهُ لِمَنْ حَمِدَهُ فَقُولُوا: رَبَّنَا وَلَكَ الْحَمْدُ. وَإِذَا سَجَدَ فَاسْجُدُوا. وَإِذَا صَلَّى جَالِساً فَصَلُّوا جُلُوساً أَجْمَعُونَ)) .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Намозда имом эргашиш учун тайин қилинган. Унга хилоф иш тутманглар. Агар такбир айтса, сизлар ҳам такбир айтинглар. Руку қилса, руку қилинглар. “Самеъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, деса “Роббана ва лакал ҳамд”, денглар. Сажда қилса, сизлар ҳам сажда қилинглар. Агар ўтириб намоз ўқиса, сизлар ҳам барчангиз ўтириб намоз ўқинглар”[43].  Етмиш тўртинчи ҳадисعن عَائِشَةَ رضي الله عنها قَالَتْ: ((صَلَّى رَسُولُ اللَّهِ – صلى الله عليه وسلم – فِي بَيْتِهِ وَهُوَ شَاكٍ صَلَّى جَالِساً وَصَلَّى وَرَاءَهُ قَوْمٌ قِيَاماً فَأَشَارَ إلَيْهِمْ: أَنْ اجْلِسُوا لَمَّا انْصَرَفَ قَالَ: إنَّمَا جُعِلَ الإِمَامُ لِيُؤْتَمَّ بِهِ فَإِذَا رَكَعَ فَارْكَعُوا وَإِذَا رَفَعَ فَارْفَعُوا وَإِذَا قَالَ: سَمِعَ اللَّهُ لِمَنْ حَمِدَهُ فَقُولُوا: رَبَّنَا لَكَ الْحَمْدُ وَإِذَا صَلَّى جَالِساً فَصَلُّوا جُلُوساً أَجْمَعُونَ)) .Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам касаллик туфайли уйларида ўтириб намоз ўқиганларида бир гуруҳ одамлар у зотнинг ортларида тик турган ҳолда намоз ўқишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга ўтиринглар деб ишора қилдилар ва намоздан кейин шундай дедилар: “Имом унга эргашиш учун тайин қилинган. Агар руку қилса, сизлар ҳам руку қилинглар. Агар рукудан турса, сизлар ҳам туринглар. Агар “самеъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, деса, сизлар “Раббана ва лакал ҳамд”, денглар. Агар ўтириб намоз ўқиса, сизлар ҳам барчангиз ўтириб намоз ўқинглар”[44]. Шарҳ:Ушбу икки ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам муқтадий имомга қай кўринишда иқтидо қилиши ва эргашиши кераклигини, шунингдек, имом тайин қилинишидан кўзланган асосий мақсадни баён қилиб бердилар. Имом тайин қилинишидан кўзланган бош мақсад муқтадийлар намоздаги барча хатти-ҳаракатларда унга иқтидо қилишлари ва эргашишларидир. Муқтадий намоз амалларидан ҳеч бирида имомга хилоф иш тутмайди. Аксинча, барча хатти-ҳаракатларида тўлиқ имомга эргашади. Имом намозни бошлаш учун такбир айтса, муқтадий ҳам унинг ортидан такбир айтади. Агар руку қилса, у ҳам руку қилади. Агар имом Аллоҳ таоло Унга ҳамду сано айтган инсонларнинг сўзларига жавоб қайтаришини эслатиб: “самеъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, деса, муқтадий “Роббана ва лакал ҳамд”, дея Аллоҳга ҳамду сано айтади. Агар сажда қилса, ортидан сажда қилади. Агар имом туриб намоз ўқишдан ожиз бўлгани учун ўтириб намоз ўқиса, муқтадий гарчи туришга қодир бўлса ҳам имомга эргашиб ўтириб намоз ўқийди.Ойша розияллоҳу анҳо зикр қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам касалликлари сабабли ўтириб намоз ўқийдилар. Саҳобалар туриб намоз ўқишга қодир бўлганлари учун туриб намоз ўқишимиз лозим, деб ўйлайдилар ва шу боис Пайғамбаримизнинг ортларида тик турган ҳолларида намоз ўқийдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни ўтиришга буюриб ишора қиладилар. Намозни якунлагач имомга хилоф иш тутиб бўлмаслигини, аксинча намознинг барча амалларида имомга эргашиш лозимлигини, агар имом туришга қодир бўлмагани учун ўтириб намоз ўқиса, муқтадий гарчи туришга қодир бўлса ҳам имомга эргашиб ўтириб намоз ўқиши кераклигини тушунтирадилар. Уламолар ихтилофи:Уламолар фарз намоз ўқимоқчи бўлган одам нафл намоз ўқиётган кишига иқтидо қилса намози дуруст бўлиш-бўлмаслиги борасида ихтилоф қилишган.Ҳанафий ва моликий мазҳаби уламоларининг айтишича, шунингдек, ҳанбалий мазҳабидаги машҳур фикрга кўра, фарз намоз ўқимоқчи бўлган одам нафл намоз ўқиётган кишига иқтидо қилса бўлмайди. Борди-ю, иқтидо қилса намози ботил бўлади. Улар ўз фикрларига Пайғамбаримизнинг мазкур ҳадисдаги: “Имом унга эргашиш учун тайин қилинган”, деган сўзларини далил қилишган. Фарз намоз ўқимоқчи бўлган одам нафл намоз ўқиётган имомга эргашса, имомга ниятда хилоф иш тутган бўлади. Ниятда хилоф қилиш энг катта хилофдир. Негаки, барча амаллар ниятга боғлиқ бўлади.Имом Шофеий, Авзоий ва Табарий (Аллоҳ уларни раҳм айласин) фарз намоз ниятидаги одам нафл намоз ўқиётган кишига эргашса бўлади, деган фикрни билдиришган. Шунингдек, бу фикр имом Аҳмаддан ривоят қилинган бўлиб, издошларидан Ибн Қудома, шайхулислом Ибн Таймия ва Ибн Қаййимлар ҳам шу фикрни ихтиёр қилишган. Улар ўз фикрларига Бухорий ва Муслим ривоят қилган саҳиҳ “муттафақун алайҳ” ҳадисни далил қилиб келтиришган. Унда шундай дейилади: “Муоз розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан намоз ўқир, кейин қавми олдига бориб ўша намозни уларга имом бўлиб ўқир эди”[45]. Яъни Муоз розияллоҳу анҳу дастлаб Пайғамбаримизга эргашиб фарз намозни ўқир, сўнг қавми олдига бориб уларга ўша фарз намозни ўқиб берар, шунда қавм фарзга, Муоз эса нафлга ният қилар эди.Ушбу фикр эгалари келтирган далиллардан яна бири қуйидаги ҳадис: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хавф-хатар ҳолатида бир гуруҳ саҳобаларга имом бўлиб икки ракаат (фарз) намоз ўқийдилар. Намоздан салом бергач, туриб бошқа бир гуруҳ саҳобаларга имом бўлиб икки ракаат намоз ўқийдилар”[46]. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам иккинчи гуруҳ саҳобаларга имомга ўтар эканлар, нафл намози ниятида бўлганлар. Негаки, фарз намозини биринчи гуруҳ саҳобалар билан ўқиб бўлгандилар.Пайғамбаримизнинг: “Имомга хилоф иш тутманглар” деган сўзларининг маъноси: имомга намоз амалларидан ҳеч бирида хилоф қилманглар демакдир.Қолаверса, ушбу фикр эгалари мухолифларига – фарз намоз ўқимоқчи бўлган одам нафл намоз ўқиётган кишига иқтидо қилса бўлмайди деган фикр эгаларига шундай қарши далил келтиришлари мумкин: сизлар “нафл намоз ўқимоқчи бўлган одам фарз ўқиётган кишига иқтидо қилса бўлади” деб айтасизлар. Ҳолбуки, нафл намоз ўқиётган кишига фарз намоз ўқимоқчи бўлган одам иқтидо қилиши билан бунинг акси нафл намоз ўқимоқчи бўлган одам фарз ўқиётган кишига иқтидо қилиши ўртасида фарқ йўқ. Негаки, икки ҳолатда ҳам имом билан муқтадийнинг ниятлари бошқа, иккала ҳолатда ҳам муқтадий имомга ниятда хилоф қиляпти. Демак, сизлар келтирган далил ўзларингизга қарши далил бўлади.Тик туриб намоз ўқишга қодир бўлган муқтадий ўтириб намоз ўқиётган имомнинг ортида ўтириб намоз ўқиши борасида уламолар ихтилоф қилишган.Зоҳирий мазҳаби уламолари, шунингдек, имом Авзоий ва Исҳоқ ибн Роҳавайҳларнинг фикрича, туриб намоз ўқишга қодир муқтадийлар туриб намоз ўқишга қодир бўлмаган имомнинг ортида ўтириб намоз ўқишади. Улар ўз фикрларига мазкур икки ҳадисни ва шу маънода келган бошқа ҳадисларни далил қилиб келтиришган.Имом Абу Ҳанифа, имом Шофеий ва бошқа уламоларнинг фикрига кўра, туриб намоз ўқишга қодир инсон ўтириб намоз ўқийдиган имомнинг ортида ўтириб намоз ўқиши жоиз эмас, балки туриб намоз ўқиши лозим. Улар ўз фикрларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этган касалликларида ўтириб намоз ўқиганлари, Абу Бакр ва одамлар эса у зотнинг ортларида тик туриб намоз ўқиганларини[47] далил қилиб келтиришган.Ушбу фикр эгалари биринчи фикр эгалари келтирган далилларга бир қанча кучсиз далиллар билан жавоб беришган. Қуйида улардан энг кучли иккитасини келтирамиз:Биринчиси: туриб намоз ўқишга қодир инсон ўтириб намоз ўқийдиган кишининг ортида ўтириб намоз ўқиши жоизлигини кўрсатадиган барча ҳадислар мансух (амалдан қолдирилган) бўлиб, Пайғамбаримиз вафот этган касалликларида ўтириб намоз ўқиганлари, у зотнинг ортидаги муқтадийлар тик туриб намоз ўқигани ва у зот уларни бундан қайтармагани ҳақида келган ҳадис амалдан қолдиради. Бу имом Шофеий ва бошқа уламоларнинг жавоби. Имом Аҳмад буни инкор қилган. Негаки, аслида шариатимизда келган ҳар қандай далил амалдан қолдирилмаган деб эътибор қилинади. Бир-бирига зиддек кўринган далиллар ўртасини имкон қадар жамлаш-мувофиқлаштириш лозим. Шунда ҳар иккала далилга амал қилинган бўлади.Иккинчиси: туриб намоз ўқишга қодир одамларга ўтириб имомга ўтиш жоизлиги Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга хос бўлиб, у зотдан бошқа ҳеч ким туриб намоз ўқишга қодир муқтадийларга ўтирган ҳолида имомга ўтиши жоиз эмас. Бу имом Молик ва унинг бир қанча издошлари билдирган жавоб. Улар ўз фикрларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Шаъбий роҳимаҳуллоҳ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисни далил қилиб келтиришган. Унда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Мендан кейин ҳеч бир одам ўтириб имомлик қилмасин”[48]. Лекин бу заиф ҳадис.Ибн Дақиқ Ийд роҳимаҳуллоҳ айтади: “Аслини олганда шариатимизда айтилган барча ҳукмлар то уни (бир шахсга ёки бир замонга ёки бир маконга) хословчи далил келмагунича барчага тегишли бўлади”.Қолаверса, туришга қодир бўлмаган имом ўтириб имомга ўтиши фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хос, у зотдан кейин ҳеч ким ўтириб имомга ўтиши жоиз эмаслигини билдирувчи юқоридаги заиф ҳадис қуйидаги ундан кўра саҳиҳроқ ҳадисда келган ҳукмга зид бўлиб, унга бас кела олмайди. Абу Довуд ривоят қилади: “Усайд ибн Ҳузайр ўз қавмининг имоми эди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни кўргани келадилар. Шунда одамлар у зотга: “Ё Расулуллоҳ, имомимиз касал”, деб айтишганда, у зот: “Агар имомингиз ўтириб намоз ўқиса, сизлар ҳам ўтириб намоз ўқинглар”, дейдилар.Имом Бухорий “Тарихул Кабир” (7/208)да келтирган ривоятда шундай дейилган: “Усайд ибн Ҳузайр қавмига имомлик қилар эди. Кунларнинг бирида касал бўлиб, бир неча кун ётиб қолади. Бироз енгил тортгач, чиқиб қавмига намозда ўтириб имомга ўтади”. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ бу масалада ўртача йўл тутган. Унинг фикрига кўра, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам касаллик пайтида одамларга ўтириб имомлик қилгани, ортида турган муқтадийлар эса туриб намоз ўқигани ҳақида келган ҳадисга биноан агар доимий имом намозни туриб бошласа-ю, бироқ кейин намоз асносида оғриқ тутиб ўтириб олса, унинг ортидаги муқтадийлар туриб намоз ўқишлари фарз бўлади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Агар имом ўтириб намоз ўқиса, сизлар ҳам барчангиз ўтириб намоз ўқинглар” деган сўзларига биноан имом намоз бошидан ўтириб намоз ўқиса, муқтадийлар ҳам ўтириб намоз ўқишлари мустаҳаб.Бу жуда яхши фикр бўлиб, у бир-бирига зиддек кўринган барча ҳадислар ўртасини мувофиқлаштириш имконини беради. Шубҳасиз, имкон қадар далиллар ўртасини мувофиқлаштириш уларнинг бири амалдан қолдирилган дейишдан ёки уларни таъвил қилишдан афзал. Ушбу фикрни Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ ҳам қўллаб-қувватлаган. Ҳадислардан олинадиган фойдалар:1 – Муқтадий намозда имомга эргашиши фарз, имомдан ўзиб кетиши ҳаром.2 – Муқтадий намозда имомга хилоф иш тутиши ҳаром. Агар муқтадий намоз амалларидан бирини имомдан олдин бажарса намози бузилади.3 – Муқтадий намознинг барча амалларини имомдан сўнг дарҳол бажаргани афзал. Фуқаҳолар айтишларича, муқтадий намоз амалларини имом билан баробар бажариши макруҳ.4 – Туриб намоз ўқишга қодир муқтадийлар айрим сабабга кўра ўтириб намоз ўқийдиган имомнинг ортида ўтириб намоз ўқишади. Шу билан имомга ҳақиқий эргашиш ҳосил бўлади.5 – Имом “самеъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” деганда муқтадий “Роббана лакал ҳамд” деб айтади. Ибн Абдул Бар роҳимаҳуллоҳ айтади: “Ёлғиз ўзи намоз ўқиётган киши (рукудан кўтарилганда) “самеъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” деб, сўнг “Роббана лакал ҳамд” деб айтади. Бу борада уламолар ўртасида хилоф борлигини билмайман”. Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ айтади: “Имом (рукудан кўтарилганда) “самеъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” ва “Раббано лакал ҳамд” деб иккала зикрни жамлаб айтади. Имом Бухорий келтирган саҳиҳ ҳадисда собит бўлишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу икки зикрни айтар эдилар”.6 – Намозда имом тайин қилинишидан кўзланган ҳикмат унга иқтидо қилиш ва эргашишдир.7 – Бирон эҳтиёж туфайли намозда ишора қилиш жоиз.8 – Ҳадисда имомга эргашиш лозимлиги ва бу намоздаги ҳар қандай амалдан устун экани таъкидлаб айтилмоқда. Намозда қиём (туриш) фарз бўлишига қарамай, айрим сабабларга кўра ўтириб ўқийдиган имомнинг ортидаги муқтадийлардан ҳам бу фарз амал соқит қилинди. Бунинг барчаси имомга намоздаги барча ишларда тўлик эргашиш учун жорий қилинган.9 – Қўмондон ва бошлиқларга сўзсиз итоат қилиш ва тартиб-интизомга риоя қилиш, бошлиқларга қарши иш тутмаслик лозим.Илоҳий шариатимиз бизларни бошлиқларимизга қулоқ солишга ва итоат қилишга, уларнинг буйруқларига бўйсуниш ва бирдамликка ўргатади. Қолаверса, бу амалларни савоб умидида қилинса, ибодат ҳам бўлади. Ислом нақадар буюк, аҳкомлари нақадар пухта, ғоя-мақсадлари нақадар олий дин!Аллоҳ таоло мусулмонларни ислом динини яхши ўрганиб, унга эргашадиган, натижада бирлашиб, шон-шавкати юксак бўладиган уммат бўлишини насиб қилсин. Дарҳақиқат, барча яхшилик бирдамлик ва баҳамжиҳатликда, барча ёмонлик бўлиниш, талашиб-тортишиш ва келишмовчиликда бўлади.Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ ҳамда Унинг пайғамбарига итоат қилингиз ва (ўзаро) талашиб-тортишмангизки, у ҳолда сустлашиб, куч-қувватингиз кетур. Сабр-тоқат қилингиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргади”[49].7 – Ҳадисда айтилган таҳдид – имомдан олдин бош кўтарган кимсанинг бошини эшакнинг бошига айлантириб қўйилиши ҳақиқатан ҳаётда рўй бериши мумкин. Қуръонда зикр қилинганидек, айрим яҳуд қабилалари маймунга айлантирилиб қўйилгани бунга мисол бўлади. Лекин шу пайтгача мусулмон умматида бундай ҳолат юз бергани маълум эмас. Ҳадисда айтилган суратни ўзгартиришдан мақсад ўша инсон табиати-характерини ёмон табиатга ўзгартириб қўйиш бўлиши ҳам мумкин. Яъни бу ишга қўл урган кимса эшак каби эсипаст қилиб қўйилади. Етмиш бешинчи ҳадисعَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ يَزِيدَ الْخطْمِيِّ الأَنْصَارِيِّ – رضي الله عنه – قَالَ: حَدَّثَنِي الْبَرَاءُ قَالَ: ((كَانَ رَسُولُ اللَّهِ – صلى الله عليه وسلم – إذَا قَالَ: سَمِعَ اللَّهُ لِمَنْ حَمِدَهُ: لَمْ يَحْنِ أَحَدٌ مِنَّا ظَهْرَهُ حَتَّى يَقَعَ رَسُولُ اللَّهِ – صلى الله عليه وسلم – سَاجِدًا ثُمَّ نَقَعُ سُجُودًا بَعْدَهُ)) .Абдуллоҳ ибн Язид Хатмий Ансорий розияллоҳу анҳу айтади: “Менга Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу айтиб беришича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “самеъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” деганларидан сўнг то сажда қилмагунларича ҳеч биримиз белини эгмас (яъни саждага бормас) эди. Биз у зот сажда қилганларидан сўнг сажда қилар эдик эди”[50]. Шарҳ:Улуғ саҳобий Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу зикр қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда саҳобаларга имомлик қилсалар, ҳеч бир саҳобий намознинг бирон амалини у зотдан олдин ёки у зот билан баробар бажармас, балки у зотдан сўнг бажарар эди. Пайғамбаримиз рукудан бош кўтариб: “самеъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” деганларидан сўнг саҳобалар рукудан бош кўтаришар, у зот сажда қилганларидан сўнг сажда қилишар эди. Ҳадисдан олинадиган фойдалар:1 – Ҳадисда саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга намозда қай кўринишда иқтидо қилганлари баён қилинмоқда. Саҳобалар то Пайғамбаримиз сажда қилмагунларича сажда қилмас эдилар.2 – Имомга эргашишда саҳобалардан ўрнак олишимиз керак. Муқтадий намознинг ҳеч бир амалида имомдан ўзиб кетмайди. Негаки, бу намозни бузадиган ҳаром амал саналади. Муқтадий намознинг ҳеч бир амалини имом билан баробар бажармайди. Негаки, бу намознинг савобини камайтирадиган макруҳ амалдир. Муқтадий намознинг ҳеч бир амалини бажаришда имомдан узоқ ортда қолиб кетмайди, балки имомдан сўнг дарҳол бажаради.3 – Ҳадисга биноан муқтадийлар рукудан бош кўтарганларидан сўнг бир муддат хотиржам туришлари лозим. Имом намозни хотиржам шошмасдан ўқиши борасида бошқа бир қанча далиллар келган.Эслатма: муқтадий такбиратул эҳромдан бошқа барча намоз амалларини имом билан бир вақтда бажариши макруҳ. Аммо такбиратул эҳромни имом билан бир вақтда айтса намози бузилади. Етмиш олтинчи ҳадисعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ – رضي الله عنه – أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ – صلى الله عليه وسلم – قَالَ: ((إذَا أَمَّنَ الإِمَامُ فَأَمِّنُوا فَإِنَّهُ مَنْ وَافَقَ تَأْمِينُهُ تَأْمِينَ الْمَلائِكَةِ: غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ)) .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Агар имом “Омийн” деса, сизлар ҳам “Омийн” денглар. Зеро, кимнинг омийни фаришталарнинг омийнига тўғри келса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади”[51]. Шарҳ:“Омийн” асли сурёний сўз бўлиб “Ижобат қилгин” деган маънони билдиради.“Фотиҳа” сурасида зикр қилинган дуолар энг яхши ва энг фойдали дуолардир. Шу сабабдан намозхон – имом, муқтадий ёки ёлғиз ўзи бўлишидан қатъий назар – фотиҳа сурасидан кейин “Омийн”, яъни “Дуойимни ижобат қилгин” деб айтиши мустаҳаб. Зеро, дуо ортидан “Омийн” дейиш дуонинг муҳри саналади.Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни имом “Омийн” деганда “Омийн” дейишимизга буюрдилар. Негаки, бу пайтда фаришталар ҳам “Омийн” деб айтишади. Кимнинг “Омийн” дейиши фаришталарнинг “Омийн” дейишига тўғри келса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади.Дарҳақиқат, бу енгил бир амал ила гуноҳлар кечирилиб қолиши учун катта имконият ва қимматли фурсатдир. Буни фақат яхшиликдан маҳрум кишигина қўлдан бой бериши мумкин. Уламолар ихтилофи:Имом Моликдан нақл қилинган бир ривоятга кўра, имом “Фотиҳа” сурасидан сўнг “Омийн” деб айтмайди. Имом Молик шарҳланаётган мазкур ҳадисни қуйидагича изоҳлаган: “Бу ҳадисда Пайғамбаримиз имомнинг “Омийн” деб айтишини эмас, балки “Омийн” дейдиган жойга етганда, деган маънони назарда тутганлар. Бинобарин ҳадис маъноси қуйидагича бўлади: “Имом “Омийн” дейиладиган жойга етганда сизлар “омийн” денглар”.Имом Шофеий ва Аҳмад мазкур ҳадиснинг, шунингдек, бу борада келган бошқа ҳадисларнинг зоҳирига биноан имом ҳам, муқтадий ҳам, ёлғиз ўзи ўқиётган киши ҳам “Фотиҳа” сураси ортидан “Омийн” дейиши мустаҳаб, деган фикрни билдиришган.Зоҳирий мазҳаби уламоларининг фикрича, ҳар бир намозхон “Фотиҳа” сураси ортидан “Омийн” дейиши фарз.Шарҳланаётган мазкур ҳадиснинг зоҳирига кўра, муқтадийлар “Омийн” дейишлари фарзлиги тушунилади. Негаки, шариатимизда келган барча буйруқлар аслида фарзликни тақазо қилади. Ҳадисдан олинадиган ҳукмлар:1 – Имом ҳам, муқтадий ҳам, ёлғиз намоз ўқувчи ҳам “Фотиҳа” сураси ортидан “Омийн” дейиши мустаҳаб.2 – Фаришталар намозхонларнинг дуоларига “Омийн” дейишади. Кўпроқ эҳтимолга кўра, намозхонларнинг дуоларига “Омийн” деб айтадиган фаришталар намозга ҳозир бўлган еру осмондаги фаришталардир. Бунга имом Бухорий ривоят қилган қуйидаги ҳадис далолат қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Сизлардан бирингиз “Омийн” деса, осмондаги фаришталар ҳам омийн деса ва ҳар икки омийн бир-бирига мувофиқ келса, Аллоҳ таоло унинг ўтган барча гуноҳларини кечиради”[52].3 – “Омийн” дейиш фазилатли амал бўлиб, у гуноҳлар кечирилишига сабаб бўлади. Муҳаққиқ уламоларнинг айтишига кўра, бу ва шунга ўхшаш ҳадисларда кечирилиши ваъда қилинган гуноҳлардан мақсад кичик гуноҳлардир. Аммо катта гуноҳлар бўлса, унинг кечирилиши учун ундан тавба қилиш шарт қилинади.4 – Банда дуо қилар экан ёки дуога “Омийн” дер экан, ўй-хаёлини жамлаган ҳолда туриши лозим.5 – Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисни имом “Омийн”ни жаҳрий айтишига далил қилиб келтирган. Негаки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам муқтадийларнинг омийнини имомнинг омийнига боғладилар, ҳолбуки, муқтадийлар имомнинг омийнини имом уни жаҳрий айтсагина эшитадилар. Бу жумҳур уламоларнинг фикридир.6 – Дуо қилаётган одам имкон қадар фаришталар каби хушу-хузуъ ва чин қалбдан Аллоҳга юзланиб дуо қилишга уриниши керак. Зеро, дуони таҳоратли ҳолда хокисорлик билан қилиш, шунингдек, еб-ичиши ва кйими ҳалолдан бўлиши дуонинг ижобат бўлиш сабабларидан саналади. Етмиш еттинчи ҳадисعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ – رضي الله عنه -: أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ – صلى الله عليه وسلم – قَالَ: ((إذَا صَلَّى أَحَدُكُمْ لِلنَّاسِ فَلْيُخَفِّفْ فَإِنَّ فِيهِمْ الضَّعِيفَ وَالسَّقِيمَ وَذَا الْحَاجَةِ وَإِذَا صَلَّى أَحَدُكُمْ لِنَفْسِهِ فَلْيُطَوِّلْ مَا شَاءَ)) .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Агар бирингиз имомга ўтса, намозни енгилроқ ўқисин. Зеро, улар орасида заиф-ночор, касал ва ишли одамлар бўлади. Агар ёлғиз ўзи бўлса истганича узун ўқийверсин”[53]. Етмиш саккизинчи ҳадисعن أَبِي مَسْعُودٍ الأَنْصَارِيِّ – رضي الله عنه – قَالَ: ((جَاءَ رَجُلٌ إلَى رَسُولِ اللَّهِ – صلى الله عليه وسلم – فَقَالَ: إنِّي لأَتَأَخَّرُ عَنْ صَلاةِ الصُّبْحِ مِنْ أَجْلِ فُلانٍ مِمَّا يُطِيلُ بِنَا قَالَ: فَمَا رَأَيْتُ النَّبِيَّ – صلى الله عليه وسلم – غَضِبَ فِي مَوْعِظَةٍ قَطُّ أَشَدَّ مِمَّا غَضِبَ يَوْمَئِذٍ فَقَالَ: يَا أَيُّهَا النَّاسُ إنَّ مِنْكُمْ مُنَفِّرِينَ فَأَيُّكُمْ أَمَّ النَّاسَ فَلْيُوجِزْ فَإِنَّ مِنْ وَرَائِهِ الْكَبِيرَ وَالضَّعِيفَ وَذَا الْحَاجَةِ)) .Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурига келиб шундай деди: “Мен бомдод намозига фалончи уни узоқ ўқигани учун чиқа олмаяпман”. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўта ғазабландилар, мен у зотни илгари бу даражада ғазаб билан сўзлаганларини ҳеч кўрмаганман. Айтдиларки: “Эй инсонлар, ораларингизда (Аллоҳнинг тоат-ибодатидан) бездирувчилар бор экан. Ким инсонларга имомлик қилса, намозни қисқароқ ўқисин. Зеро, унинг орқасида кекса, ёш бола ва иши бор одамлар бўлади”[54]. Шарҳ:Бағрикенг шариатимиз барча ишларни енгиллаштириш ва осонлаштиришга, ҳеч бир ишни қийин ва машаққатли қилмасликка қаттиқ эътибор қаратган. Шу сабабдан Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам имомни тоат-ибодатларнинг энг улуғи бўлмиш намозни енгилроқ ўқишга буюрдилар. Зеро, намоз муқтадийларга енгил ва осон тарзда адо қилиниши улардаги ушбу ибодатга бўлган рағбатни янада оширади. Қолаверса, муқтадийлар орасида заиф-ночорлиги ё касаллиги ё бирон иши борлиги туфайли намозда узоқ туришга тоқати етмайдиганлар бўлади. Аммо ёлғиз намоз ўқувчи киши намозни хоҳлаганича узоқ ўқиса бўлади. Негаки, бу ҳолатда унинг ҳеч кимга оғирлиги тушмайди.Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга озор берадиган ёки одамларни бошқа ишларидан қолдирадиган даражада узун намоз ўқилишини ёқтирмас эдилар. Кунларнинг бирида бир киши келиб, имомлари намозни узоқ ўқиши сабабли у бомдод намозини жамоат билан ўқий олмаётганидан шикоят қилади. Бу сўзлардан Пайғамбаримиз қаттиқ ғазабланиб шундай дейдилар: “Орангизда Аллоҳнинг тоат-ибодатидан бездирадиган, одамларга намозни ёмон ва қийин қилиб кўрсатадиган кимсалар бор экан. Қай бирингиз имомга ўтса, намозни қисқа ўқисин. Зеро, намозхонлар орасида заиф-ночор ва иши бор одамлар бўлади”. Уламолар ихтилофи:Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарз намозларни узун ўқиганлари ҳақида бир қанча саҳиҳ ҳадислар келган. Ушбу ҳадисларда айтилишча, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга қулоқ қоққанларидан сўнг саҳобаларнинг бири Бақеъга бориб ишини битириб келар, сўнг таҳорат олиб у зот билан биринчи ракаатни ўқишга улгурар эди. У зот фарз намозларда “Бақара”, “Нисо”, “Аъроф” каби узун сураларни, шунингдек, “Қоф”, “Тур” ва шу каби узун муфассал сураларни ўқир эдилар.Яна бошқа саҳиҳ ҳадисларда эса у зот намозни енгил ўқишга буюрганлари зикр қилинган. Шарҳланаётган мазкур икки ҳадис шулар жумласидан. Ушбу ҳадисларда имом “Кофирун”, “Ихлос” ва шу каби қисқа сураларни ўқиши айтилган.Бинобарин, имом намозни узун ўқигани афзалми ё қисқами, бу борада уламолар ихтилоф қилишган. Баъзи уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни узун ўқиганлари айтилган ҳадисларга биноан имом намозни узун ўқигани афзал дейишган. Бошқа бир гуруҳ уламолар имомни енгил намоз ўқишга буюрувчи ҳадисларга биноан имом намозни қисқа ва енгил ўқигани афзал дейишган.Аслида – Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки – ушбу ҳадислар ўртасида ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ, ҳар бирини тўғри талқин қилса бўлади. Оғир-енгиллик ва узун-қисқалик нисбий ўлчов бўлиб, уларни маълум миқдорга чеклаб бўлмайди. Негаки, одамлар тоқати ўртасида катта тафовут бор. Масалан, қуш дон чўқигандек тез намоз ўқийдиган одамлар учун ўртача ўқилган намоз ҳам узун туюлади. Ибодатгўй тақводор одамлар учун бу намоз қисқадек кўринади. Агар биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларига, у зотнинг ҳолати ва намозларининг васфига қарасак ва улар ўртасини солиштирсак, ҳақиқат ойдинлашади.Санъоний роҳимаҳуллоҳ айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ортида турган муқтадийларнинг ҳолатини (намозни узун ўқиш уларга ҳеч қандай қийинчилик туғдирмаслигини) яхши билганлари учун намозни узоқ ўқир эдилар. Намозни енгил, қисқа ўқишга буюрганлари эса қолган умматга тегишлидир”. Ҳадисдан олинадиган фойдалар:1 – Жамоат намозини рукнларини тўла-тўкис қилган ҳолда енгилроқ ўқиш фарз.2 – Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни одамларни қийнаб қўядиган даражада узун ўқийдган имомлардан қаттиқ ғазабланардилар. Ҳадиснинг баъзи ривоятларида айтилганидек, бундай қилиш одамларни фитнага солиш бўлади.3 – Фарз намозни ёлғиз ўзи ўқиётган одам намоз вақти чиқиб кетмаслиги шарти билан уни истаганича узун ўқиши жоиз. Намозни комил қиламан деб уни узун ўқиш ортидан келадиган фойда, намозни ўз вақтидан чиқариб юборишдек зарарга сабаб бўлмаслиги лозим.4 – Имом намоз ўқишда заиф-ночор ва иши бор одамлар ҳолатига риоя қилиши зарур.5 – Агар муқтадийлар сони чекланган бўлса ва улар имомнинг узун намоз ўқишига қарши бўлишмаса, имом намозни узун ўқиши жоиз.6 – Мусулмон киши имкон қадар одамларга яхшилик йўлларини енгиллаштириб, чиройли қилиб кўрсатиши ва одамларни бунга қизиқтириши лозим. Зеро, бу одамлар қалбида исломга бўлган муҳаббатни кучайтиради. Қолаверса, ислом динига даъват қилишнинг энг яхши йўлларидан бири ҳисобланади.Манба: Ихлос веб саҳифаси[1] Бухорий: 645 ва Муслим: 650.[2] Муттафақун алайҳ. Бухорий: 647 ва Муслим: 649.[3] Абу Довуд: 554, Насоий: 844, Ибн Можа: 790 ва Аҳмад: 5/140.[4] Муттафақун алайҳ. Бухорий: 657 ва Муслим: 1426.[5] Бухорий: 873, 5238 ва Муслим: 442.[6] Бухорий: 938 ва Муслим: 729.[7] Бухорий: 1172 ва Муслим: 729.[8] Бухорий: 1173.[9] Нур: 58.[10] Термизий: 415.[11] Бухорий: 1163 ва Муслим: 724.[12] Муслим: 725.[13] Тавба: 3.[14] Абу Довуд (499), Термизий (189), Ибн Можа (706) ва Аҳмад (4/42-43) ривоят қилишган. Ҳадисни имом Термизий ҳасан саҳиҳ деган.[15] Бухорий: 605 ва Муслим: 378.[16] Бухорий: 628 ва Муслим: 674.[17] Байҳақий “Сунанул кубро”, 1979.[18] Ҳулла – яктак ва шалвар каби уст ва остки жуфт астарли кийим.[19] Бухорий: 187 ва Муслим: 503.[20] Бухорий: 5838.[21] Бухорий: 188.[22] Бухорий: 617 ва Муслим: 1092.[23] Бухорий: 611 ва Муслим: 383.[24] Ибн Хузайма “Саҳиҳ” (413)да ва Насоий “Сунанул кубро” (9863)да ривоят қилган.[25] Муслим: 385.[26] Бухорий: 579.[27] Бухорий: 1105 ва Муслим: 700.[28] Муслим: 700.[29] Бухорий: 1097.[30] Термизий: 351 ва Абу Довуд: 1227 ривояти.[31] Бухорий: 4491 ва Муслим: 526.[32] Бақара: 144.[33] Бухорий: 1100 ва Муслим: 702.[34] Бухорий: 723 ва Муслим: 433.[35] Бухорий: 717 ва Муслим: 436[36] Муслим: 430, Абу Довуд: 661, Ибн Можа: 992 ва Аҳмад: 20456 ривояти.[37] Муттафақун алайҳ. Бухорий: 717 ва Муслим: 436.[38] Муслим: 436.[39] Бухорий: 380 ва Муслим: 658.[40] Муслим: 660.[41] Бухорий: 6316 ва Муслим: 763.[42] Бухорий: 691 ва Муслим: 427.[43] Бухорий: 722 ва Муслим: 414.[44] Бухорий: 1113 ва Муслим: 411.[45] Бухорий: 6106 ва Муслим: 465.[46] Абу Довуд ривояти: 1248 ва Насоий: 1551.[47] “Муттафақун алайҳ”, Бухорий: 713 ва Муслим: 418.[48] Доруқутний: 1/398 ва Байҳақий “сунан” 4854.[49] “Анфол”, 46.[50] Бухорий: 811 ва Муслим: 474.[51] Бухорий: 780 ва Муслим: 409.[52] Бухоирй: 781.[53] Бухорий: 703 ва Муслим: 467.[54] Бухорий: 7159 ва Муслим: 466.

المرفقات

2

Тайсирул аллом шарҳу умдатил аҳком 02: Намоз китоби 02: Жамоат намозининг фазилати ва фарзлиги ҳақидаги бобдан қазо намозлари ва Намозда имомга ўтиш ҳақидаги бобгача
Тайсирул аллом шарҳу умдатил аҳком 02: Намоз китоби 02: Жамоат намозининг фазилати ва фарзлиги ҳақидаги бобдан қазо намозлари ва Намозда имомга ўтиш ҳақидаги бобгача