البحث

عبارات مقترحة:

الكبير

كلمة (كبير) في اللغة صفة مشبهة باسم الفاعل، وهي من الكِبَر الذي...

العفو

كلمة (عفو) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فعول) وتعني الاتصاف بصفة...

القوي

كلمة (قوي) في اللغة صفة مشبهة على وزن (فعيل) من القرب، وهو خلاف...

Иймони заифлар кофирлар ҳаётига маҳлиё бўлади

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات التشبه بالكفار والفساق
Мақолада Аллоҳ таоло адолатга буюрганлиги ҳақида гап боради.

التفاصيل

Тўккизинчи сухбат: Иймонли инсонлар Аллох учун гувох бўлиб, адолатни коим киладилар يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ كُونُواْ قَوَّامِينَ بِالْقِسْطِ شُهَدَآءَ لِلَّهِ وَلَوْعَلَى أَنْفُسِكُمْ أَوِالْوَالِدَيْنِ وَالأَقْرَبِينَ إِن يَكُنْ غَنِيّاً أَوْ فَقَيراً فَاللَّهُ أَوْلَى بِهِمَا فَلاَ تَتَّبِعُواْ الْهَوَى أَن تَعْدِلُواْ وَإِن تَلْوُواْ أَوْ تُعْرِضُواْ فَإِنَّ اللَّهَ كَانَ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيراً Эй иймон келтирган инсонлар! Гарчи ўзингизнинг зарарингизга ёки ота-онангизнинг ё якинларингизнинг зарарларига бўлса хам Аллох учун гувох бўлиб, адолат билан коим туринглар. Хох бой бўлсин, хох камабагал бўлсин, Аллох унга сизлардан кўра якинрокдир. Шундай экан, хавога эргашиб, адолат килишдан четлаб кетманглар. Агар сизлар гувохликни ўзгартирсанглар ёки уни адо этишдан юз ўгирсанглар, унда Аллох сизларнинг килаётган ишларингиздан албатта яхши хабардордир. (Нисо сураси, 135-оят). Адолат билан хак туриб гувохлик бериш шундай мухим амалки, бу оркали инсоннинг дини, таквоси, Исломдаги мартабаси кай даражада экани маълум бўлади. Бу оятда Аллох таоло бандаларини хар бир ишда адолат билан коим туришга, хакни химоя килиш ўрнида одиллик билан рост туриб гувохлик беришга буюради. Адолат билан коим туриш, хак учун гувох бўлиш икки ўринда талаб килинади: Бири - Аллохнинг хаккини адо этишда, иккинчиси - бандалар хаккини адо этишда. "Аллохнинг хаккини адо этишда адолат килиш дегани Унинг неъматларидан фойдаланган холда Унга гунохкор бўладиган ишларни килмаслик, балки неъматларини Унинг тоатида сарф килишликдир. Одамлар хаккини адо этишда адолат билан туриш эса сиз ўзингизнинг хаккингизни кандай талаб килсангиз, одамларнинг сизнинг устингиздаги барча хакларини худди ўшандай адо этишингиз билан амалга ошади. Демак, сиз зиммангиздаги вожиб нафакаларни, карзларингизни адо этасиз, одамлар сизга кандай муомалада бўлишларини яхши кўрсангиз, уларга худди ўшандай хулк ва лутф билан муомала киласиз". (Саъдий). Муфассирнинг фикрларича, адолатнинг энг буюк кўринишлари одамларнинг огизларидан чикадиган сўзларда ва сўзловчиларнинг ўзларида намоён бўлади. Адолат киладиган одам икки хил сўздан бирига ўзи яхши кўргани учун ён босиб кетмайди. Ёки талашаётган икки одамдан бирига ўзининг алокаси борлиги учун унинг фойдасига хукм чикармайди. Балки хар икки сўз ёки хар икки шахс ўртасида адолат килишни ўзи учун асосий мезон килиб олади. "Аллох айтадики, агар гувохлигингиз сизнинг ўзингизнинг зарарингизга ёки ота-онангизнинг ё кариндошларингизнинг зарарига бўлса хам, бу ишда адл билан коим туринглар. Хакикатни очик айтиб, гувохликни асли кандай бўлса ўшандайича тўгри адо этинглар. Бойлиги учун бойнинг ёнини олиб, камбагалнинг зарарига гувохлик берманглар. Ёки камбагалга унинг камабгаллиги учун ён босаман деб, бойнинг зарарига сўз айтманглар - зулм килган бўласизлар. Чунки сизларни уларнинг хар бирига нисбатан адолат билан гувохлик беришга буюрган, бой ва камбагалнинг хукмини баробар килиб кўйган Аллох айтадики, агар гувохлигингиз сизнинг ўзингизнинг зарарингизга ёки ота-онангизнинг ё кариндошларингизнинг зарарига бўлса хам, бу ишда адл билан коим туринглар. Аллох уларнинг хар иккисига сизлардан кўра якинрок ва ёрдам беришга хаклирокдир". (Табарий). "Адолат билан гувохлик бериш энг буюк амаллардан биридир. Бу нарса шу ишни адо этаётган одамнинг динига, таквосига, Исломдаги мартабасига далолат киладиган энг ёркин далилдир. Шунинг учун ўзига ўзи холис насихат киладиган, ўзинининг нажот топишини истайдиган одам бу ишга жуда каттик ахамият бериши, буни доимо кўз ўнгига кўйиб кўйиши, калбига жо килиб олиши ва адолатни ирода килишдан ёки шуни амалга оширишдан тўсадиган хар кандай монелик ва тўсикни ўзидан даф этиши фарзи айндир". (Саъдий). Аллох учун гувохлик беришдан бош тортиш калб кўрлигидан ёки хакни кўра била туриб менсимасликдандир. Аллох бундай кишиларни огир окибатдан огохлантирган. Нима учун баъзи одамлар хакнинг оёк ости бўлганини кўриб туриб индамай кетаверадилар? Хакни химоя килиш, мазлумга ёрдам бериш учун йўл кидирмайдилар? Ёки хеч бўлмаганда ихтиёрий равишда гапиришга тўгри келиб колган пайтларда хам гапни бурадилар ё эса хакикатнинг зиддини айтиб гувохликка ўтадилар? Бу саволларга хам муфассирларнинг сўзлари жавоб бўлади. "Бу ишни бажариш йўлидаги энг катта тўсик хавога эргашишдир. Шунинг учун Аллох мана шу тўсикни кетказишни буюриб огохлантирди: "Шундай экан, хавога эргашиб, адолат килишдан четлаб кетманглар". Яъни хакка тескари турувчи нафсларингиз хохишига эргашиб кетманглар, деди. Чунки агар сизлар унга эргашсанглар, тўгри йўлдан бурилиб кетасизлар ва адолатга муваффак бўлолмайсизлар. Негаки хаво ё ўз эгасининг калб кўзини кўр килиб кўяди, кейин у хакни ботил деб, ботилни эса хак деб кўра бошлайди. Ёки хакни танийдию хавоси туфайли уни тарк этади. Демак, кимки нафсининг хавосидан омон бўлса, у хакни топишга муваффак этилади ва Сироти мустакимга хидоят килиб кўйилади. Аллох адолатни коим килишнинг вожиб эканини баён килгандан сўнг унинг зиддидан кайтарди. Бу гувохлик бериш пайтида ва бошка ўринларда тилни хакдан буриш, хамма томонлама ёки маълум бир жихатдан максад килинган тўгриликдан гапни айлантиришдир. Бунга гувохликни ўзгартириш, охирига етказмаслик ёки гувохнинг (гувохликни) бошка ишга йўйиб юбориши хам киради. Чунки булар хам (гувохликни) ўзгартириш хисобланади. Сабаби, бу хакдан юз ўгиришдир. "...ёки уни адо этишдан юз ўгирсанглар", дегани сизларга боглик бўлган адолатни тарк этсанглар, масалан, гувох гувохлик беришни, хоким ўз зиммасида вожиб бўлган хукм килишни тарк этса, "унда Аллох сизларнинг килаётган ишларингиздан албатта яхши хабардордир". Яъни, У килган ишларингизни буткул ўраб олган ва амалларингизнинг махфийсини хам ошкорасини хам билиб туради. Бу сўзда гувохликни ўзгартирадиган ёки ундан бош тортадиган одам учун каттик тахдид бор. Ботил билан хукм киладиган ёки ботил гувохлик берадиган одамнинг иши эса бундан хам ёмон. Чунки унинг гунохи хаммасидан катта. Негаки, аввалги икки тоифа одам хакни тарк этган бўлса, буниси ботил ишни амалга оширди". (Саъдий). Ибн Касир وَإِن تَلْوُواْ أَوْ تُعْرِضُواْ - деган калима устида бундай дейдилар: "... Юз ўгириш гувохликни яширишдир. Аллох айтган: "Кимки гувохликни яширса, бас, унинг калби гунохкордир". (Бакара сураси, 283-оят). Набий соллаллоху алайхи васаллам дедилар: "Гувохларнинг яхшиси ўз гувохлигини сўралмасдан олдин олиб келади". Шунинг учун "Аллох сизларнинг килаётган ишларингиздан албатта яхши хабардордир" - деди. Яъни, У якинда сизларни бу иш учун жазога тортади, демокчи". Оятдаги "Аллох учун гувох бўлиб, адолат билан коим туринглар" - деган буйрукдан факат козининг хузурида туриб гувохлик бериш англашилмайди. Инсон козининг олдида бўладими, уйдами, каерда бўлмасин, хак сўзни айтиши оятда буюрилган адолатни коим килишдир. Гувохлик деганда кози хузурида бериладиган гувохликни хам тушунилади. Аммо инсоннинг хар хил ўринларда бирор шахс ёки нарса хакида гапираётган сўзлари хам гувохлик хисобланади. Буни аллома Саъдийнинг мана бу сўзлари хам тасдиклайди: "Барча холатларингизда адолатни коим килинглар. Бу Аллохнинг хукукларида ва бандаларнинг хукукларида адл туриш билан бўлади". Агар бир инсон зулмга дучор бўлган бўлса ёки ёрдамга мухтож бўлиб турган бўлса, сиз унинг химояси учун ўз сўзингизни айтсангиз, бу билан сиз у одамнинг сизнинг устингиздаги хакини адо этишга харакат килган, Аллох учун хак гувохликни бажо килган бўласиз. Маълумки, адолат устун бўлиши учун харакат киладиганларнинг йўлларида кийинчилик ва машаккатлар учрайди. Шунинг учун хам кўп ўринларда инсонлар хак сўзни айтишдан ўзларини четга оладилар. Шунга ишора килиб, Ибн Касир рахимахуллох ёзадилар: "Аллох таоло мўмин бандаларини адолат билан коим туришга буюради. Бас улар адолатдан ўнгга хам, сўлга хам огиб кетмасинлар. Маломатчиларнинг маломатлари уларни Аллох йўлидан чалгитмасин, хеч бир куч уларни адл туришдан бошка томонга бурмасин. Улар адолат устида бир-бирларига хамкор, ёрдамчи, мададкор ва кўллаб-кувватловчи бўлсинлар". Агар дунёда адолат, хакикат мавжуд бўлмаса, уни саклаш, химоя килиш учун одамлар харакат килмасалар, мезонлар бузилади, кадриятлар топталади, хаёт издан чикади. Хак ботилга, ботил хакка айланади. Агар инсонлар Аллохнинг адолат билан коим туриш хакидаги буйрукларига амал килсалар, ростгўй ва журъатли бўлсалар, золимларнинг кўли, мунофик ва ёлгончиларнинг тили тийилади. Шунда юртда хак сўз, адолат, тинчлик ва осойишталик хукмрон бўлади. Ибн Касир ёзадилар: "Хавога эргашиб адолат килишдан четлашиб кетманглар", дегани хаво, махаллийчилик (миллатчилик), одамларни ёмон кўришларингиз сизларни ўз харакатларингизда адолатни тарк килишга олиб бормасин. Балки хар кандай холатда бўлса хам адолатга риоя килинглар. Аллох айтади: "Бир кавмга бўлган нафратингиз сизларни адолат килишдан тўсиб кўймасин. Адолат килинглар, у таквога якиндир". (Моида сураси, 8-оят). Шу ўринда Абдуллох ибн Равоханинг сўзларини келтириш жоиз. У кишини Набий соллаллоху алайхи васаллам Хайбар ахлининг мевалари ва дехкончиликларининг микдорини чамалаб ўлчаб келишга юборган эдилар. Хайбар ахли (яхудийлар) хосилни ўз фойдаларига ёздириш учун у кишига пора бермокчи бўлдилар. Шунда Абдуллох ибн Равоха дедилар: "Аллохга касамки, мен бу ерга ўзим учун халойикларнинг энг махбуби бўлган зотнинг хузурларидан келдим. Сизларни эса маймун ва тўнгизлардан хам ёмонрок кўраман. Аммо менинг Расулуллохга бўлган мухаббатим, сизларга бўлган нафратим сизларга нисбатан адолатсизлик килишимга сабаб бўлолмайди!". Буни эшитиб Хайбар ахли: "Ха, осмонлар ва ер мана шу сабабли тинч туради", дедилар