البحث

عبارات مقترحة:

الرفيق

كلمة (الرفيق) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فعيل) من الرفق، وهو...

الباطن

هو اسمٌ من أسماء الله الحسنى، يدل على صفة (الباطنيَّةِ)؛ أي إنه...

الودود

كلمة (الودود) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فَعول) من الودّ وهو...

Қиёматнинг кичик аломатлари (6)

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Носир ибн Муҳаммад Ал-Аҳмад ، Абу Жаъфар Ал-Бухорий
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات أشراط الساعة
Ушбу жумаъ хутбасида қуйидаги мавзулар ҳақида баҳс юритилади: - Ярим-ялонғоч хотин-қизларнинг пайдо бўлиши; - Мўминларнинг кўрган тушларининг ўнгидан келиши; - Ёлғоннинг ва хабарларни етказишдаги ишончсизликнинг кўпайиши; - Аёлларнинг сонини кўпайиши ва эркакларнинг сонини камайиши.

التفاصيل

Қиёматнинг кичик аломатлари (6) Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Биринчи хутба Иккинчи хутба  Қиёматнинг кичик аломатлари (6) Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Биринчи хутбаБарча ҳамдлар Оллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амаллари- мизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Оллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.﴿ يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ ﴾«Ҳой мўминлар, Оллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).﴿ يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً ﴾«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Оллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Оллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир». (Нисо: 1).﴿ يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَوْلاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً﴾«Эй мўминлар, Оллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Оллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Оллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди». (Аҳзоб: 70-71).Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Оллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир).Сўнг ...Бу, ўтган жумаларда айтиб ўтилган хутбаларнинг давоми бўлган Қиёмат шартларининг бошқа шодасидир: ярим-яланғоч хотин-қизларнинг пайдо бўлиши. Бундан мақсад, хотин-қизларнинг шаръий одоблар доирасидан авратларини кўрсатиш, шариат ёпишни талаб қилган аъзо ва зийнатларини тўсмайдиган кийимларни кийиш билан чиқишларидир.Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ саҳиҳ санад билан Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Умматимнинг охирида эгарга ўхшаган ўриндиқларга ўтириб, масжид дарвозаси олдида тушадиган эркаклар бўлади. (Уларнинг) хотинлари ярим-яланғоч ва бошларида қуриган ўркач каби нарсалари бўлади. Сизлар у(ндай хотин)ларни лаънат қилинглар! Чунки улар лаънатлангандирлар!» (Имом Аҳмад, 7083).Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жаҳаннам аҳлининг икки синфини мен ҳануз кўрмадим: қўлларида қорамол думидек қамчи бўлган ва у билан одамларни урганлар ҳамда ярим-яланғоч, бошқаларни ўзига қаратган, нозли, сочлари эгилиб турган туя ўркачидек хотин-қизлар. Улар жаннатга кирмайдилар ва жаннатнинг ҳидини ҳам кўрмайдилар! Ҳолбуки, унинг ҳиди фалон ва пистон масофадан келиб туради». (Имом Муслим, 6704).Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу: Ярим-яланғоч хотин-қизлар киядиган кийимларнинг пайдо бўлиши, Қиёматнинг шартларидан биридир, – деди. (Табароний «ал-Мўъжамул авсат», 748).Бу ва бунга ўхшаган ҳадислар пайғамбарлик мўъжизаларидир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу хабарларни ўзлари кўрмадилар, бироқ Қиёматнинг аломат ва шартларидан эканини таъкидладилар. Айтганлари эса ҳаётда амалга ошди. Шулардан бири, худди ҳозирги кунда кўраётганимиздек, ярим-яланғоч хотин-қизларларнинг пайдо бўлишидир.Хотин-қизлар ҳозирги давримизда кўраётганимиздек, кийим кийиб кўчага чиқадилар. Бироқ ёпиши шарт бўлсада, баданларини ёпишмайди ва кийимларининг юпқалиги ёки шаффофлиги ёхуд калталиги сабабли яланғочдек бўлиб туради. Ёхуд тор бўлгани учун баданининг шакли – кўкраги ва думбалари кийимсиздек билиниб туради. Буларнинг ҳар бири воқеъда бўлмоқда.Жамият қисқа замон ичида суръат билан олдинга силжиди. Биздаги хотин-қизлар кийинишида ҳам ўзгаришлар рўй берди. Мода муҳандислари бизга қаердан зарба билишни жуда яхши билишди.Аёлларимиз кияётган кийимларнинг шаръий меъёрлари ҳақида гапирмоқчи бўлсак, анчагина вақт керак бўлади. Бу ер, унинг тафсилотларини айтиш жойи эмас. Бироқ икки кўринишни айтиб ўтмоқчиман. Бу икки кўриниш охирги даврларда анчагина кенг ёйилди ва унга талайгина уламолар ҳаром дея фатво беришди. Мен гапириб ўтганимдан кейин ота ёки эр ёхуд валийлардан бирига таклифим, оила аъзоларингизга эҳтиёт бўлинг! Агар бу таъқиқни улар қилишса рози бўлганингиз учун сиз ҳам гуноҳдан қутила олмайсиз. Балки гуноҳингиз бошқаларникидан кўра каттароқ бўлади. Чунки, сиз – етакчисиз ва бундан қайтаришингиз мумкин. Хотин-қизларнинг эса диёнати ва ақли ноқисдир.Биринчи кўриниш: Абони елкага ташлаш.Аёл киши абони елкага ташлаш билан ўзини ўраган ҳисобласада, айрим аъзоларинигина ўраган бўлади. Бу эса, Оллоҳ таоло амр қилган ўраниш эмас. Зеро аёл киши абони елкасига ташлагач эркакларга ўхшашлик гуноҳини қилган бўлади. Чунки, абони елкага ташлаб юриш эркакларнинг одатидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса эркакшода аёлларни лаънат қилганлар. Бундан ташқари, у, иккинчи гуноҳни ҳам қилган бўлади. У баданни, баданнинг ҳажми ва шаклини кўрсатган бўлади. Бу ҳам жоиз бўлмаган ҳаромдир. Аёл киши абосини бошига ташлаши ва оёқларигача ёпиши керак. Шундагина, баданини Оллоҳ амр қилганидек ўраган бўлади.Иккинчи кўриниш: Хотин-қизларнинг шим кийишлари.Бу кўриниш ҳам кейинги пайтларда жамиятимизда худди сомонга тушган ёнғиндек кенг тарқалди. Бу – куфр диёрларидан келган, урф ва одатларимизга ёт, жамиятимизга муносиб бўлмаган бегона кўринишдир. Мен аёлнинг бунга нега рози бўлганини билмайман, бироқ, ўз қизининг шим кийиб кўчага чиқишига ота, хотинининг шим кийиб чиқишига эр қандай рози бўлди экан?! Балки уларнинг ҳужжати або каби шимнинг ҳам баданни ёпиб туриши бўлса ажабмас. Уларнинг бу ҳужжати асоссиздир. Чунки абони шамоллар учириб, ўйнаши ва унга ўралашиб аёл ерга йиқилиши ҳам мумкин. Хуллас, аёлнинг хотин-қизлар олдига ҳам шим кийиб чиқиши, авратини билдириб, кўрсатиб тургани учун жоиз эмасдир. Уни кийиш билан жаннатга кирмайдиган ва жаннатнинг ҳидини ҳам кўрмайдиган ярим-яланғоч хотинлар қаторига кирилади. Шим жоиз бўлмай, ҳаромдир. Эй ота ва эр, сиз бундан огоҳ бўлинг!Қиёматнинг шартларидан бири мўминнинг кўрган тушларининг ўнгидан келишидир.Замонлар бир-бирига яқинлашиб, Қиёматга оз қолгани сайин бу аломат кўпаяди. Мўмин уйқусида бир туш кўрса, ўнгида айнан гавдаланаверади. Мўмин иймонида нақадар садоқатли бўлса, тушлари ҳам ўшандай ўнгидан келаверади. Имом Бухорий ва Имом Муслим раҳимаҳумаллоҳлар Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ушбу ривоятини келтирдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қиёмат яқинлашгач мусулмоннинг туши ёлғон чиқмай қолади. Туши тўғрироқ чиққанингиз – ростгўйроғингиздир. Мусулмоннинг туши пайғамбарликнинг қирқ беш бўлагидан биридир». (Имом Муслим, 6042).Шояд сиз: Қиёмат яқинлашгач мўмин тушининг ўнгидан келишидаги ҳикмат нима? Нега мўминнинг туши Қиёмат аломатларидан бири қилинди? – деб савол беришингиз мумкин.Бунинг жавоби, Оллоҳу аълам, шудир: Қиёмат яқинлашгани сайин, ҳадисда келганидек, Исломнинг ғариблиги кучаяди: «Ислом ғариб бўлиб бошланган ва тез кунда бошланганидек ғариб бўлади». (Табароний «ал-Мўъжамул авсат», 7283).Исломнинг ғурбати кучайганида (шаръий) билимларнинг кўпи тортиб олинади, шариат аломатлари йўқолиб, фитналар кучаяди. Одамлар худди икки пайғамбарлик ўртасида – фатратда қолгандек бўлишади. Ўша пайтда мўминнинг йўлдоши ва ёрдамчилари камаяди. Одамлар, халқлар пайғамбарларга эҳтиёжни ҳис қилишганидек, йўқолган Ислом таълимот- ларини ўргатувчи-янгиловчи – мужаддидга эҳтиёжни ҳис этишади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги пайғамбар бўлганлари учун, бу умматга бошқа пайғамбар келмайди. Улар пайғамбарлик ўрнига пайғамбарликнинг қирқ беш бўлагидан бири бўлган ростгўй тушларни эваз қиладилар. Яхши ва солиҳ одамларнинг камлиги ва фосиқларнинг кўплиги туфайли Исломнинг ғурбати кучайгач, куфр миллати ғолибликни қўлга киритади. Раҳбарлик жоҳил ва фосиқлар қўлида бўлади. Ўша пайтда мўмин банда ғарибликни юракдан ҳис этади. Ёрдамчилар оз, ҳамдардлар йўқ, ваҳшийлик кучайган, дин йўқола бошлаган пайтда ушбу аломат Оллоҳнинг мўминга бўлган раҳмати, инъоми ва қалбига тасаллиси бўлиб келади: туши ўнгидан келади. Оллоҳ таолодан мадад сўраймиз!Қиёматнинг шартлари – кичик аломатларидан бири, ёлғон ва хабарларни етказишда ишончсизликнинг кўпайишидир. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисини ривоят қилди: «Умматимнинг охирида сизлар ва аждодларингиз эшитмаган гапларни айтадиган одамлар пайдо бўлишади. Бас, улардан узоқ туринглар!» (Имом Муслим, 15). Бошқа ривоятда эса шундай дейилган: «Замона охирида сизларга сизлар ва аждодларингиз эшитмаган гапларни олиб келадиган ёлғончи дажжоллар бўлишади. Улардан узоқ бўлинглар! Сизларни адаштириб, фитналарга солишмасин!» (Имом Муслим, 16).Дўстлар, ёлғон ҳозирги асрнинг аломатларидан бирига айланиб, жамиятнинг барча: хос ва омма, расмий ва норасмий, катта ва кичик қатламларида кенг ёйилган экан, одамлар ҳеч нарсадан қўрқмай қолишди. Масалан, матбуотларда фалончи ёки пистончининг манфаати учун ёлғон унсурлар қўшилмоқда. Афсуски. Ислом ўлкаларининг фуқаролари кофир Ғарб хабарларига ишониб уни тасдиқлашса, ўзининг матбуотига хабарлари аниқ ва тасдиқи бўлмагани боис ишонишмаяпти. Ҳатто улар иш ва хизмат доираларида ўзларининг бўлим бошлиқларига ҳам ёлғон ва иккиюзламачилик қилганликлари туфайли ишонмай қўйишди.Бундан кўра хатарлиси шуки, агар ёлғон унсури хонадонга кирса ва отанинг ёлғон гапирганини фарзанд билиб қолса ёки мактабга кирса-ю ўқитувчининг ёлғон гапирганини ўқувчи билиб қолса, тарбиянинг таъсири камаяди. Сизнинг Ислом учун хизмат қилаётган айрим гуруҳлардан ёлғон ҳидини сезишингиз ва уни даъват манфаати учун бошқа нарсалар билан «ўраб» тақдим этаётганини ҳис этишингиз, ачинарли ҳолдир. Чунки, унинг асли ёлғондир.Сиз тижорат, иш ва бошқа оламларда фосиқ ёки пиёниста ёхуд судхўр билан муомала қилишингиз мумкин. Аммо ёлғончи билан асло!!Сиз Имом Муслим раҳимаҳуллоҳнинг Омир ибн Абда раҳимаҳуллоҳдан, у Абдуллоҳ ибн Масъуддан, у эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ушбу ҳадисга қулоқ солинг: «Шайтон, эркак киши шаклида намоён бўлади ва одамлар олдига келиб, уларга ёлғон гапиради. Улар тарқалишади ва (ўша) одамлардан бири: Мен юзини таниганим, исмини эса билмаганим бир одамнинг айтганини эшитганман, – дейди». (Имом Муслим, 17).Оллоҳ таолодан афв ва офият, дунё ва охиратда эса гуноҳларимизни пардалашини тилаймиз.Оллоҳ таоло менга ва сизларга Қуръон ҳидоятини фойдали қилсин.Шу сўзларни айтиб (Оллоҳ таолодан гуноҳларимни мағфират қилишини сўрайман)... Иккинчи хутбаОллоҳга берган инъомлари учун ҳамду санолар бўлсин ...Сўнг ...Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилга олган Қиёмат шартларидан бири, хотин-қизлар сонининг кўпайиб, эркаклар сонининг камайишидир.Анас разияллоҳу анҳу айтди: Мен сизларга бир ҳадисни айтаман ва уни мендан кейин сизларга ҳеч ким айтмайди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Қиёматнинг шарт- ларидан бири илмнинг озайиши, жаҳолат ва зинонинг ёйилиши, хотин-қизлар (сони)нинг битта раҳбарга элликта хотин тўғри келадиган даражада кўпайиши». (Имом Бухорий, 81).Оллоҳ таоло замона охирида ўғилларнинг оз, қизларнинг эса кўп туғилишини ва урушларга сабаб бўладиган фитналарни тақдир қилади. Натижада, кўплаб эркаклар урушларда ҳалок бўлиб, хотин-қизлар сони эркаклар сонидан ортиб кетади. Бу, ҳар бир урушда бўладиган ва ҳамма биладиган жараёндир.Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳунинг Имом Муслим раҳимаҳуллоҳнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонида ушбу ривояти бор: «Одамларга бир замон келадики ... бир эркак ортидан қирқта хотин паноҳ топиб, эргашгани кўрилади». (Имом Муслим, 2385).Ҳой мусулмонлар, алҳамдулиллаҳ, биз яшаётган жамият биронта ҳам уруш кўрмади. Шундай бўлсада, қизларнинг турмушга чиқа олмай ўтириб қолиши очиқ ҳақиқатдир. Қизларнинг ёшлари турмуш қуриш ёшидан ўтиб бормоқда. Валийлари уларга лойиқ қаллиқларни топиша олмаяпти. Бу билан Оллоҳ таолонинг кўпхотинликка рағбатлантириши- нинг ҳикмати кўринмоқда. Зеро Ислом шариати эркакларга жамиятни ҳимоя қилиш ва бундай муаммолардан қутқариш учун биттадан ортиқ хотинга уйланишга ижозат берди. Мазкур ўтириб қолган қизларнинг отаси ёки онаси эртага оламдан ўтса, ҳурмат қилмайдиган акаси, қадрини билмайдиган бошқа валийсининг қўлида қолишади. Уларга бир эркакнинг ярми ёки учдан бирини қўлга киритиб яшашлари, умрларини эркаксиз ўтказишдан кўра яхшироқдир. Балки Оллоҳ таоло унга фарзандлар ато этиб, улар билан кўнгли ёришар. Унинг бир уйга эга бўлиб, эркакнинг ярмини қўлга киритиб яшаши, ҳаётини танҳо ўтказишидан кўра яхшироқдир.Биз кўпхотинликнинг ижобий жиҳатлари ҳақида гапиришдан илгари, унинг Оллоҳ таолонинг қонуни эканини айтиб ўтишимиз етарлидир. Зеро бизни Оллоҳ таоло яратди ва аҳволимизнинг салоҳияти ва уни бузадиган нарсалар нима эканини жуда яхши билади. Шунинг учун, У, зарарли нарсаларни ҳаром қилиб, манфаатли нарсаларни ҳалол қилган. Бироқ муаммо, бугунги кундаги одамларда: Иккинчи хотинга уйланиш муаммоларни келтириб чиқаради. Кўпхотинлик – хотин-қизларга зарар! – деган қаноатнинг пайдо бўлишидадир. Агар бу «қаноат»нинг қаердан келгани ва одамларнинг бу гумонга қандай ишонганларини текшириб кўрсангиз, одамларни бунга матбуот ва намойиш қилинаётган фильмлар «ишонтиргани»га шоҳид бўласиз.Сериаллар иккинчи хотинни болаларни айирадиган, аёлларга зулм қиладиган, муаммоларни келтириб чиқарадиган унсур қилиб кўрсатади. У тугаши билан бошқа сериал ва фильм бошланиб, айни нағмани чалади. Натижада, одамлар ундан таъсирланишади, ҳаёт ҳақидаги дунёқарашлари ўзгаради. Сиз парда орқасида турган ва мазкур фильм ва сериаллар ижодкорлигини қилган одамлар ҳақида изланиб кўрсангиз, уларнинг самимий эканликлари ҳақида хулоса чиқара оласизми? Уларнинг мақсади мусулмон халқларни ҳимоя қилиш ва фазилатларни ёйишми? Ёки улар жиноятчиларми? Уларнинг кўпининг хуфёна ташкилотлар билан жиддий алоқалари бор. Замон ўтиши киноматографиянинг машҳур «усталари» ва «кино юлдузлари»нинг хуфёна ташкилотлар – Масонлар уюшмаси билан алоқаси борлиги, кечаю кундуз Ислом динини парчалаш учун тинмай ҳаракат қилишаётгани, шариат аҳкомлари ва Оллоҳнинг фармонларини «зулм» ва «муаммо» дея талқин қилишаётганини очиқ кўрсатди. Биз эса, афсуски, текширмай уларни тасдиқламоқдамиз ва таъсирланиб ёймоқдамиз!Ахир ақлларимизни ҳам юксалтиш, тафаккур қилиш ва онгли бўлиш замони келмадими?!(Келинглар), фильм ва сериаллар воситасида Оллоҳнинг шаръий аҳкомлари ҳақида тушунча ҳосил қилиш, «Кўпхотинлик – хато» деб қаноат ҳосил қилиб, уни ўтириб қолган қизлар, талоқ қўйилган ёки умр йўлдошлари оламдан ўтган бевалар сони кўпайиб бораётган жамиятимизда ёйишдан тийилайлик!Оллоҳим, қалбларимизни ҳидоят қиладиган раҳматингни ёғдир!Оллоҳим, э Раҳмлилар раҳмлиси! Бизни ўз ватанимизда хотиржам қил! Раҳбарларимиз ва имомларимизни ислоҳ айла!Оллоҳим, раҳбариятни Сендан қўрқиб, тақво қиладиган ва розилигингга эргашганлар қўлига бер!Оллоҳим, бу умматга тўғри йўлларни кўрсат-ки, унда гуноҳкорлар хор бўлсин, савобли ишларга чорлансин, гуноҳлар таъқиқлансин!Оллоҳим, қалбларимиз ҳидоятланадиган, тарқоқлигимиз бирлашадиган ва биздан фитналарни узоқлаштирадиган раҳматингни ёғдир!Оллоҳим, Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар йўлла!...давоми бор...

المرفقات

2

Қиёматнинг кичик аломатлари (6)
Қиёматнинг кичик аломатлари (6)