الجواد
كلمة (الجواد) في اللغة صفة مشبهة على وزن (فَعال) وهو الكريم...
Одамларга ҳисоблари яқинлашиб қолди. Улар эса, ғафлатда, юз ўгирувчи бўлган ҳолларида.
Қачон Роббиларидан янги эслатма келса, уни фақат ўйнаётган ҳолларида тингларлар.
Қалблари ғофил бўлиб. Зулм қилганлар ўзаро: «Бу ўзимизга ўхшаган башардан ўзга эмас-ку. Ўзингиз кўриб туриб сеҳрга келасизми?» – деб пичирлашарлар.
У: «Роббим осмону ердаги сўзни билур. У эшитгувчи ва билгувчи Зотдир», деди.
Улар: «Балки, алғов-далғов тушлардир, балки, ўзи уйдириб олгандир, балки, у шоирдир. Бас, бизга аввалгиларга юборилганидек мўъжиза келтирсин», дедилар.
Улардан олдин бирор шаҳар (аҳолиси) иймон келтирмади. Биз уларни ҳалок қилдик. Энди улар иймон келтирармидилар?!
Биз сендан илгари ҳам фақат эр кишиларни Пайғамбар қилиб юбориб, уларга ваҳий қилганмиз, холос. Агар билмасангиз, зикр аҳлларидан сўранг.
Биз уларни таом емайдиган жасад қилганимиз йўқ. Улар абадий қолгувчи ҳам бўлган эмаслар.
Сўнгра, уларга (берган) ваъдамиз устидан чиқдик. Бас, уларга ҳамда Ўзимиз хоҳлаганларга нажот бердик ва исрофчиларни ҳалок қилдик.
Батаҳқиқ, Биз сизга китоб нозил қилдик. Унда сизнинг зикрингиз бор. Ақл ишлатмайсизларми?!
Биз золим бўлган шаҳар-қишлоқлардан қанчасини (белини) синдирдик ва улардан кейин бошқа қавмларни пайдо этдик.
Бизнинг азобимизни ҳис қилганларида эса, бирдан у ердан қочишга бошларлар.
Қочманглар! маишатпарастлик қилган нарсаларингизга, масканларингизга қайтинглар. Ҳали, эҳтимол, сўралурсизлар.
Улар: «Ҳолимизга вой! Биз, албатта, золим бўлган эканмиз», дедилар.
Уларнинг ўша дод-войлари биз уларни ўрилган ўтдай, совуган кулдай қилгунимизча бардавом бўлди.
Биз осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни ўйин учун яратганимиз йўқ.
Агар Биз кўнгилхуши тутишни ирода қилсак, уни қилувчи бўлганимизда ҳам, Ўз томонимиздан тутар эдик.
Йўқ, Биз ҳақни ботил устига отурмиз. Бас, уни яксон қилур. Кўрибсанки, у (ботил) заволга учрабди. Сизларга эса, қилган васфларингиздан ҳалокат келур.
Осмонлару ердаги барча жонзотлар Уникидир. Унинг ҳузуридагилар ибодатидан такаббурлик қилмаслар ва малол олмаслар.
Улар кечаю кундуз тасбиҳ айтарлар. Чарчамаслар.
Ёки улар ердан худолар тутдилар-у, ўшалар тирилтирадиларми?
Агар у(осмонлару ер)ларда Аллоҳдан ўзга худолар бўлганида, бузилиб кетар эдилар. Аршнинг Робби Аллоҳ улар васф қилган нарсадан покдир.
У қилган нарсасидан сўралмас. Ҳолбуки, улар сўралурлар.
Ёки Ундан ўзга худолар тутдиларми? Сен: «Ҳужжатларингизни келтиринг. Мана бу мен билан биргаларнинг зикридир ва мендан олдингиларнинг зикридир», дегин. Йўқ, уларнинг кўплари ҳақни билмаслар. Бас, улар юз ўгиргувчилардир.
Сендан илгари юборган ҳар бир Пайғамбарга: «Албатта, Мендан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қилинг», деб ваҳий қилганмиз.
Улар: «Роҳман фарзанд тутди», дедилар. У покдир. Йўқ! Икром этилган бандалардирлар.
Улар Ундан олдин сўз айтмаслар. Улар Унинг амри ила амал қилурлар.
У зот уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Улар фақат У зот рози бўлган шахсларгагина шафоат қилурлар. Улар У зотнинг қўрқинчидан титраган ҳолда турурлар.
Улардан ким: «Мен Ундан ўзга илоҳман», деса, бас, ўшани жаҳаннам ила жазолармиз. Золимларни шундай жазолармиз.
Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлган эканини, бас, Биз уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмасларми? Иймон келтирмасларми?
Биз ерда уларнинг тебранмасликлари учун тоғлар қилдик ва шоядки, тўғри йўл топсалар, деб унда даралар, йўллар қилдик.
Ва осмонни сақланган шифт қилиб қўйдик. Улар эса, Унинг аломатларидан юз ўгиргувчи бўлмоқдалар.
У кечаю кундузни, қуёшу ойни яратган Зотдир. Ҳаммаси фалакда сузмоқдалар.
Сендан олдин ҳам бирор башарга абадийликни қилганимиз йўқ. Агар сен ўлсанг, улар абадий қолар эканларми?
Ҳар бир жон ўлимни татиб кўргувчидир. Биз сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда Бизгагина қайтарилурсиз.
Куфр келтирганлар сени кўрганларида, масхара қилиб: «Худоларингизни зикр қилаётган шуми?!» дейишдан бошқани билмаслар. Ҳолбуки, улар Роҳманнинг зикрига ўзлари кофирдирлар.
Инсон шошқалоқ ўлароқ яратилгандир. Мен, албатта, сизларга Ўз оят-аломатларимни кўрсатурман. Бас, мени шошилтирманглар.
Улар: «Агар содиқ бўлсангиз, бу ваъда қачон бўлур», дерлар.
Куфр келтирганлар юзларидан ва сиртларидан оловни тўса олмайдиган ва ўзларига ёрдам берилмайдиган вақтни билсалар эди.
Йўқ! У уларга тўсатдан келиб, ҳайрату даҳшатга солур. Бас, уни рад қилишга қодир бўлмаслар ва уларга муҳлат ҳам берилмас.
Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам Пайғамбарлар масхара қилинган. Бас, уларни масхара қилганларга ўзлари масхара этиб юрган нарса тушди.
Сен: «Кечаси ва кундузи сизни Роҳмандан ким қўрийди?» – дегин. Йўқ! Улар Роббилари зикридан юз ўгиргувчилардир!
Ёки уларнинг Биздан ўзга ҳимоя қиладиган «худо»лари борми? Улар ўзларига ҳам ёрдам беришга қодир бўла олмаслар ва Биздан дўстлик топмаслар.
Балки, Биз уларни ва ота-боболарини баҳраманд қилдик, ҳатто, уларга умр узун кўринди. Улар ерга келиб, уни атрофидан қисқартираётганимизни кўрмайдиларми?! Fолиб келгувчи уларми?
Сен: «Мен сизларни фақат ваҳий орқалигина огоҳлантираман. Гунглар огоҳлантирилганларида даъватни эшитмаслар», дегин.
Қасамки, агар уларга Роббинг азобидан салгина етса, албатта: «Ҳолимизга вой! Ҳақиқатан, биз золимлар бўлган эканмиз», дерлар.
Биз қиёмат куни учун адолат тарозуларини қўюрмиз. Бирор жонга ҳеч қандай зулм қилинмас. Агар (амал) ачитқи донаси оғирлигича бўлса ҳам, келтирамиз. Ҳисобчиликда Ўзимиз кифоя қилурмиз.
Батаҳқиқ, Биз Мусо ва Ҳорунга Фурқонни тақводорлар учун зиё ва эслатма қилиб бердик.
Улар Роббиларидан ғойибона қўрқурлар ва улар (қиёмат) соатидан титрарлар.
Бу Биз нозил қилган муборак эслатмадир. Сизлар уни инкор қилгувчи бўласизларми?!
Батаҳқиқ, илгари Биз Иброҳимга рушди ҳидоятни берган эдик. Биз унинг (ҳолини) билгувчи эдик.
Ўшанда у отасига ва қавмига: «Манави сиз ибодатига берилаётган ҳайкаллар нима?» – деган эди.
Улар: «Ота-боболаримизни уларга ибодат қилган ҳолларида топганмиз», дедилар.
У: «Батаҳқиқ, сиз ҳам, ота-боболарингиз ҳам очиқ-ойдин залолатдасизлар», деди.
Улар: «Сен бизга ҳақ ила келдингми ёки ўйин қилгувчиларданмисан?» – дедилар.
У: «Йўқ! Роббингиз осмонлару ернинг Роббидир. У зот уларни яратгандир. Мен бунга гувоҳлик бергувчиларданман.
Аллоҳга қасамки, сизлар ортга ўгирилиб кетганингиздан кейин санамларингизга бир бало қиламан», деди.
Бас, уларни парча-парча қилиб ташлади. Магар энг каттасини, шоядки, унга қайтсалар, деб қолдирди.
Улар: «Бизнинг худоларимизга ким бундай қилди?! Албатта, у золимлардандир!» – дедилар.
Улар: «Уларни эслаб юрган бир йигитни эшитган эдик, уни Иброҳим, деб айтиларди», дедилар.
Улар: «Уни одамлар кўзи олдига олиб келинглар. Шоядки, гувоҳ бўлсалар», дедилар.
Улар: «Худоларимизга буни сен қилдингми, эй Иброҳим?!» – дедилар.
У: «Йўқ, буни манави, уларнинг каттаси қилди. Агар гапирадиган бўлсалар, улардан сўраб кўринглар», деди.
Бас, улар ўзларига келдилар ва: «Албатта, сизлар ўзингиз золимдирсизлар», дедилар.
Сўнгра, яна бошлари айланиб: «Сен, батаҳқиқ, буларнинг гапирмаслигини билар эдинг!» – дедилар.
У: «Сиз, Аллоҳни қўйиб, ҳеч манфаат ҳам, зарар ҳам бермайдиган нарсага ибодат қиласизми?!
Сизга ҳам, Аллоҳни қўйиб, ибодат қилаётган нарсаларингизга ҳам суф-э! Ахир, ақл юритиб кўрмайсизларми?!» – деди.
Улар: «Уни куйдиринглар! Агар (бир иш) қиладиган бўлсангиз, худоларингизга ёрдам беринг!» – дедилар.
Биз: «Эй олов, сен Иброҳимга салқин ва саломатлик бўл!» – дедик.
Улар у(Иброҳим)га ёмонлик ирода қилган эдилар. Биз уларни энг зиёнкорлар қилиб қўйдик.
Унга ва Лутга нажот бериб, оламлар учун баракали қилган ерга юбордик.
Унга Исҳоқни ҳадя этдик ва Яъқубни зиёда қилиб бердик ва ҳаммаларини аҳли солиҳлар қилдик.
Ва уларни амримиз ила ҳидоятга бошловчилар қилдик. Уларга яхшиликлар қилишни, намозни тугал адо этишни ва закот беришни ваҳий қилдик. Улар Бизга ибодат қилгувчилар бўлдилар.
Ва Лутга ҳукм ва илм бердик ва унга ифлосликлар қилаётган қишлоқдан нажот бердик. Албатта, улар ёмон, бузғунчи қавм эдилар.
Ва Биз уни Ўз раҳматимизга киритдик. Албатта, у солиҳлардандир.
Ва Нуҳни (эсла). Бундан олдин у нидо этганида, Биз унинг нидосига жавоб қилдик ва унга ҳамда унинг аҳлига улуғ ғамдан нажот бердик.
Унга оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмга қарши нусрат бердик. Албатта, улар ёмон қавм эдилар. Бас, Биз уларнинг барчасини ғарқ қилдик.
Ва Довуд билан Сулаймоннинг экинзор ҳақида ҳукм қилаётганларини (эсла). Ўшанда у(экинзор)га қавмнинг қўйи кечаси тарқалиб кетган эди. Биз уларнинг ҳукмига шоҳид бўлган эдик.
Бас, Биз уни Сулаймонга фаҳмлатдик. Уларнинг ҳар бирига ҳукмни ва илмни берган эдик. Довуд билан бирга тасбиҳ айтсин деб, тоғларни ва қушларни бўйинсундириб қўйдик. Шуларни қилгувчи бўлган Бизмиз.
Биз унга сизлар учун сизни ёмонликдан сақлайдиган кийим қилиш санъатини ўргатдик. Энди шукр қиларсизлар?!
Сулаймонга шамолни қаттиқ эсувчи қилиб бердик. У (шамол) ни унинг амри ила, Биз баракали қилган ерга эсадиган қилиб қўйдик. Барча нарсани билгувчи бўлдик.
Ва шайтонлардан унга ғаввослик қиладиганларни ва бундан бошқа амалларни бажарадиганларни бўйсундириб қўйдик. Биз уларни муҳофаза қилгувчи бўлдик.
Ва Айюбнинг Ўз Роббига нидо қилиб: «Албатта, мени зарар тутди. Сенинг Ўзинг раҳимлиларнинг раҳимлигисан!» деганини эсла.
Бас, Биз уни (дуосини) истижобат қилдик. Унга етган зарарни кетказдик. Унга аҳлини, улар билан бирга яна шунчани ҳам бердик. Буни Ўз раҳматимиз ила ва «Обидларга эслатма бўлсин», деб қилдик.
Ва Исмоил, Идрис ва Зул-кифлни эсла. Уларнинг ҳар бири сабр қилгувчилардандир.
Ва уларни Ўз раҳматимизга киритдик. Албатта, улар солиҳлардандир.
Зуннунни эсла. Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди. Бас, у Бизни ўзига (ер юзини) тор этмас, деб гумон қилди. Зулматларда туриб: «Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим», деб нидо қилди.
Бас, Биз уни (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз.
Ва Закариёни эсла. Ўшанда у Роббига нидо қилиб: «Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан», деган эди.
Бас, Биз уни (дуосини) ижобат этдик ва унга Яҳёни ҳадя қилдик ҳамда жуфтини ўнглаб қўйдик. Албатта, улар яхшиликларга шошилишар эди ва Бизга рағбат ила ва қўрқиб дуо қилишар эди. Улар Бизга таъзим ила бўйинсунувчи эдилар.
Фаржини пок сақлаган аёлни эсла. Биз унга Ўз руҳимиздан пуфладик. Уни ва унинг ўғлини оламларга оят-белги қилдик.
Албатта, сизнинг ушбу умматингиз бир умматдир ва Мен сизнинг Роббингизман. Бас, Менгагина ибодат қилинг.
Улар эса, ишларини парчаладилар. Барчалари Бизга қайтувчидирлар.
Ким мўмин ҳолида солиҳ амаллардан қилса, саъйи-ҳаракати зое кетмас. Албатта, Биз уни ёзиб қўйгувчидирмиз.
Биз ҳалок қилган қишлоқ-шаҳарларнинг қайтмаслиги ҳаромдир.
Ниҳоят, Яъжуж ва Маъжуж очилиб, улар ҳар бир тепаликлардан оқиб келганларида.
Ва ҳақ ваъда яқинлашгандаги ҳолни кўрсанг, куфр келтирганларнинг кўзлари чақчайиб: «Ҳолимизга вой! Бизлар бундан ғафлатда эдик. Йўқ! Бизлар зулм қилгувчилар эдик», дерлар.
Албатта, сизлар ва Аллоҳдан ўзга ибодат қилган нарсаларингиз жаҳаннам ёқилғисидирсиз. Сизлар унга киргувчилардирсиз.
Агар анавилар худолар бўлганида унга кирмас эдилар. Ҳаммалари унда абадий қолурлар.
У ерда уларга инграш бордир. Улар у ерда эшитмаслар.
Албатта, Биздан ўзлари учун яхшилик қилинганлар, ана ўшалар ундан(жаҳаннамдан) узоқлаштирилгандирлар.
Улар унинг чисирлашини(овозини ҳам) эшитмаслар. Улар ўз нафслари иштаҳа қилган нарсалари ичида абадий қолгувчилардир.
Уларни буюк даҳшат ғами босмас. Уларни фаришталар: «Бу сизларга ваъда қилинган кунингиздир», деб кутиб олурлар.
Ўша кунда осмонни худди мактуб ёзилган дафтарни ёпгандек ёпамиз. Аввал қандай яратган бўлсак, шундай ҳолга қайтарамиз. Бу зиммамиздаги ваъдадир. Албатта, Биз буни қилгувчимиз.
Батаҳқиқ, Биз Зикрдан сўнг Забурда ҳам: «Албатта, ерга солиҳ бандаларим меросхўр бўлурлар», деб ёзган эдик.
Албатта, бу(Қуръон)да ибодат қилгувчи қавм учун етарли ўгит бордир.
Биз сени оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик.
Сен: «Менга фақат, сизнинг илоҳингиз албатта битта илоҳдир, деб ваҳий этилур. Бас, сизлар мусулмон бўласизларми?!» – деб айт.
Агар улар юз ўгириб кетсалар: «Мен сизларга баробарлик бўлиши учун эълон қилдим. Сизга ваъда қилинаётган нарса яқинми ёки узоқми — билмасман.
Албатта, У сўзнинг ошкорасини ҳам биладир ва нимани беркитаётган бўлсангиз ҳам биладир.
Билмайман, эҳтимол, бу сизлар учун синовдир ёки вақтинчалик ҳаловатдир», деб айт.
У: «Эй Роббим, Ўзинг ҳақ ила ҳукм қил. Роббимиз Роҳмандир ва сизлар қилган васфлардан мадад сўраладиган Зотдир», деди.