الأكرم
اسمُ (الأكرم) على وزن (أفعل)، مِن الكَرَم، وهو اسمٌ من أسماء الله...
Биз Нуҳни ўз қавмига, қавмингни уларга аламли азоб келишидан аввал огоҳлантиргин, деб Пайғамбар қилиб юбордик.
У: «Эй қавмим, албатта, мен сиз учун очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман.
Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга тақво қилинглар ва менга итоат қилинглар.
У сизларнинг гуноҳларингиздан мағфират қиладир ва сизни белгиланган ажалгача қўйиб қўядир. Агар билсангиз, албатта, Аллоҳнинг ажали орқага сурилмайдир», – деди.
У: «Роббим, мен ўз қавмимни кечаю кундуз даъват қилдим.
Менинг чақириғим уларда қочишдан бошқа нарсани зиёда қилмади.
Ва албатта, қачонки мен уларни Сенинг мағфират қилишинг учун чақирсам, улар бармоқларини қулоқларига тиқдилар ва кийимларига бурканиб олдилар, ҳамда (кофирликда) собит бўлдилар ва ниҳоятда улкан такаббурлик қилдилар.
Сўнгра, албатта, мен уларга ошкора ва яширин (даъват) қилдим.
Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта, У гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир», дедим.
«У зот осмондан устингизга кетма-кет барака ёмғирини юборадир.
Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анҳорларни берадир.
Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг азаматини ўйлаб кўрмайсизлар?
Аллоҳ етти осмонни қандоқ қилиб табақама-табақа яратиб қўйганини кўрмадингизми?
Ва улар ичида ойни нур ва қуёшни чироқ қилиб қўйганини кўрмадингизми?
Сўнгра сизларни унга қайтарадир ва яна чиқарадир.
Нуҳ: «Эй Роббим, албатта, улар менга исён қилдилар ва моли, бола-чақаси хусрондан бошқани зиёда қилмаганга эргашдилар.
Ва улар: «Олиҳаларингизни ҳеч тарк қилманглар, ва, албатта, Ваддни ҳам, Суваъни ҳам, Яғусни ҳам, Яъуқни ҳам ва Насрни ҳам тарк қилманг», дедилар.
Дарҳақиқат, улар кўпларини адаштирди. Ва Сен золимларга залолатдан бошқани зиёда қилма», деди.
Улар хатолари туфайли ғарқ қилиндилар, бас, оловга киритилдилар. Бас, ўзларига Аллоҳдан ўзга ёрдамчи топа олмадилар.
Ва Нуҳ: «Эй Роббим, ер юзида кофирлардан бирорта ҳам ҳаракатланувчини қўймагин.
Албатта, сен уларни тек қўйсанг, бандаларингни адаштирадилар ва фожиру кофирдан бошқа туғмаслар.
Роббим, мени мағфират қилгин, менинг ота-онамни ҳам ва уйимга мўмин бўлиб кирганларни ва мўминлару мўминаларни ҳам. Ва золимларга ҳалокатдан ўзга нарсани зиёда қилма», деди.